Адабиѐтлар рўйхати
1. Лим В.П., Холиков Т., Джабборов А., Чориев Э. ―Винторогий козел‖, ―Экология
хабарномаси‖ журнали. №5.2009 й.
2. Султанов Г.С. Винторогий козел в Узбекистане. Труды ИЗП, том II. Ташкент, Изд-во
АН Уз. ССР, 1953.
3. ―Сурхон давлат қўриқхонасининг табиат солномаси‖(Летопись природы заповедника
Сурхан). 2000 й., 2001 й., 2002 й., 2003 й., 2004 й., 2005 й., 2006 й., 2007 й., 2008 й., 2009 й., 2010
й., 2011 й., 2012 йиллар учун тўпламлар. Шеробод ш.
4. Ишунин Г.И. Рраспространение винторогого козла в Средный Азии. Териология.
Новосибирск, 1972.
5. Холиков Т. «Материалы по состоянию популяции и биологии мархура или винторогого
козла (Сapra falconeri Wagner, 1839) в заповеднике «Сурхан» (Республика Узбекистан)».
Узбекский биологический журнал, 2002 г. №4. стр.62-65
TANACETUM VULGARE L.- ASTERACEAE L
. ОИЛАСИНИНГ ШИФОБАХШ
ВАКИЛИ
Акбарова М.Х., Исмоилова Г.
Фарғона давлат университети
Оддий дастарбош Ўзбекистон ва Марказий Осиѐдаги барча бошқа республикаларда
тарқалган бўлиб, йўл четларида, турар жойлар яқинида, сой бўйлари, серўт тоғ ѐнбағирлари,
арчазор ўрмонларда, гоҳида ўтлоқларда ҳам ўсади. Баъзи жойларда каттагина ўтзорлар ҳосил
қилади.
Оддий дастарбошнинг тўпгуллари, барглари ва уруғлари доривор ҳисобланади. Одатда
ўсимликнинг гуллари қирқиб терилади, барглари ҳам олиниб салқин жойларда қуритилади.
Дастарбошнинг тўпгуллари таркибида 2 фоиз атрофида, баргларида эса 0,2 фоизга қадар эфир
мойи, флавонидлар (лютеолин, кварцетин, апигенин, диосметин ва бошқ.), ошловчи ва аччиқ
моддалар, алкалоидларнинг мавжудлиги аниқланган.
41
Халқ табобати амалиѐтида дастарбош тўпгулларининг кукуни ѐки ундан тайѐрланган
дамлама, меъда-ичак касалликларида (гастрит, энтерит, колитларда) ел ва ўт ҳайдовчи,
шунингдек гижжаларга қарши омил сифатида ишлатилган. Олимларнинг эътироф этишларича,
дастарбош препаратларидан қовуқ, буйрак касалликларига, бод, қуѐнчиқ, шамоллаш билан
боғлиқ касалликларга, жароҳатларга даво бўлувчи омил сифатида фойдаланилган.
Оддий дастарбош-
Tanacetum vulgare
L.- Asteraceae -Қоқиўтдошлар оиласига киради. Кўп
йиллик, бўйи 50-150 см га етадиган, ўзига хос ҳидли ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, сершох,
туксиз ѐки бир оз тукли. Барги оддий, патсимон ажралган, устки томони тўқ яшил, пастки
томони кулранг-яшил. Поянинг пастки қисмидаги барглари бандли, ўрта ва юқори
қисмидагилари эса бандсиз бўлиб, пояда кетма-кет ўрнашган. Гуллари сариқ, саватчага
тўпланиб, қалқонсимон тўпгулни ташкил этади. Меваси- чўзиқ писта. Ўсимлик ѐз бўйи
гуллайди. Гулнинг ташқи кўриниши шарсимон саватчага тўпланган гуллардан иборат.
Саватчадаги гуллар сариқ рангли, найчасимон бўлиб, гул ўрнига жойлашган. Саватча
кўндалангига 6-8 мм, кулранг-яшил тусли, ланцетсимон кўринишдаги умумий ўрама баргчалар
билан қопланган. Саватча четидаги гуллар уч тишли, саватча ўртасидаги гуллар эса беш тишли,
оталиги 5 та, оналик тугуни бир хонали, пастга жойлашган. Гулнинг камфора ҳидига ўхшаш
ўзига хос ҳиди ва ўткир мазаси бор.
Гултўпламлар таркибида 1,5-2% эфир мойи, флавоноидлар (кверцетин, лютеолин,
апигенин, хризоэриол, диосметин, изорамнетин, аксилларин ва бошқалар), алкалоидлар,
ошловчи моддалар, кўп тўйинмаган боғланишга эга бўлган лактон (полиинли лактон) ва
танацетин аччиқ моддаси бўлади. Эфир мойи таркибида a ва b (47% гача) - туйонлар, камфора,
туйол, борнеол, пинен ва бошқа бирикмалар бор.
Оддий дастарбош экиладиган ерлар кузда 25-28 см чуқурликда чопиб қўйилди. Экишдан
олдин ер текисланди ва бегона ўт қолдиқларидан тозаланди. Оддий дастарбош ўсимлигини
тупроққа экишдан олдин унинг уруғини унувчанлигини хона шароитида кузатилди.
Уруғларнинг хона шароитида унувчанлиги учун қулай ҳарорат 20-24
0
С бўлиб, ҳароратнинг бу
даражасида уруғлар 15-17 кун ичида 85-90% униб чиқди. Асосий уруғлар (60-70%) ундиришга
қўйилгандан кейин 5-6 кунда униб чиққанлиги аниқланди. Ўсимлик уруғлари майда бўлганлиги
сабабли бир текис экилиши учун чириган гўнг ѐки қумга аралаштириб экилади. Уруғлар 0.5 см
чуқурликда экилди. Март ойининг охирида экилган уруғлар 10-12 кунда униб чиқди.
Майсаларнинг ўсиши дастлабки кунларда жуда секин, кунлар исиши билан бироз жадаллаша
борди. Майсалар 3-4 чин барг чиқаргач уларни бегона ўтлардан тозалаб, қатор оралари
юмшатилди. Майсаларни яхши ривожланиши учун ҳар бир уяда 1-2 та ўсимлик кўчати
қолдириб ягана қилинди. Уларнинг оралари 10-12 см дан кам бўлмаслиги керак. Апрель
ойининг охирига бориб ўсимликлардаги барглар сони 6-7 та бўлиб, уларнинг узунлиги 9 см ни,
барг банди эса 2-3 см ни ташкил қилади. Май ойида баргларнинг сони 8-10 та, уларнинг
узунлиги 10-12 см га, барг банди 4-5 см га етди. Июнь ойида ўсимлик жадал ўсди ва барг сони
11-13, барглар узунлиги 14 см, барг банди 5-6 см га ўсганлиги кузатилди. Июль ойида
ўсимликларда бу кўрсаткичлар мувофиқ ҳолда 12, 15, 7 см ни ташкил этди. Вегетация охирида
эса барглар сони 13-17 та, баргларнинг узунлиги 18 см, барг банди 8 см га ўсганлиги кузатилди.
Дастлабки вегетация йилида ўсимликларда тўп барглар ҳосил бўлиб, генератив аъзолар
шаклланмайди. Иккинчи вегетация йилида ўсимликлар майдонда зичлашганлиги сабабли
ўсимлик ниҳоллари ораларини сийраклаштириш ва бошқа майдонларга экиб плантациялар
ҳосил қилиш мумкин.
Оддий дастарбош гули гижжа ҳайдаш учун ҳамда жигар ва ичак касалликларини
даволашда ишлатилади. Танацехол препарати (гултўпламидан олинган флавоноидлар ва
фенолкарбон кислоталар йиғиндиси кукун-порошок ѐки таблетка ҳолида чиқарилади)
тиббиѐтда ўт ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади. Маҳсулот жигар касалликларида
(холецистит, гепатит ва бошқалар) ишлатиладиган чой-йиғмалар ва Здренко йиғмаси таркибига
киради. П.П.Голишенковнинг таъкидлашича, дастарбошнинг гултўпламлари асосида
тайѐрланадиган дамлама юрак қисқариши амплитудасини кучайтиради, қон босимини оширада,
ўт-сафро ажралишини кучайтиради. Булардан ташқари дастарбош қувват берувчи бўлиб,
меъда-ичакнинг мушакларига даволовчи таъсир кўрсатади, овқатни ҳазм қилувчи безлар
ширасини оширади. Дастарбош тўпгулларидан тайѐрланган дамламадан ичиб турилса меъда ва
42
ўн икки бармоқ яраси эт олиб битиб кетади. Ўсимлик ўти ва тўпгулларида ошловчи моддалар
борлиги туфайли, бу ўсимлик яллиғланишга даво қилишда фойдаланилади. Дастарбош гуллари
ҳамда унинг барглари инсектицид, яъни зараркунанда ҳашаротлар кушандаси сифатида бит ва
бошқа ҳашаротларга қарши ишлатилиб келинади. Дастарбош катта дозада қитиқловчи таъсир
кўрсатади, бунинг натижасида қайд қилиш ва ич кетиш кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |