Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
ИНТРОДУКЦИЯ ШАРОИТИДА 
YUCCA FILAMENTOSA 
L.
НИНГ АЙРИМ 
БИОМОРФОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
 
Насриддинова М.Р., Кенжаева У.С. 
Қарши давлат университети 
Республикамизда аҳоли жойларини замонавий архитектура талаблари асосида қайта 
қурилиши билан бир пайтда уларнинг ландшафти ва фитодизайнига ҳам эътибор қаратилмоқда. 
Бу эса юксак экзотик дарахт ва буталарни экиш ва улар ассортиментини кўпайтиришни тақозо 
этади.
Кўкаламзорлаштириш ишларида маҳаллий флора ўсимликлари билан бир қаторда ўзга 
флоралардан келтирилган, чиройли манзара ҳосил қилувчи доим яшил буталардан кенг 
қўлланилмоқда.
Спаржадошлар оиласига мансуб ўсимликлардан 
Yucca filamentosa 
L. манзарали доим яшил 
бута. Табиатда шарқий, жанубий–шарқий Америкадан, шимолда Мериленд ва Ню-Хемпшир, 


106 
жанубда Флорида, ғарбда Теннесси, Миссисипи штатларида кенг тарқалган. Табиий шароитда 
очиқ ерларда далалар ва йўллар четларидаги қуруқ, қумтошли тупроқларда, тошли жойларда 
ўсади [1].
Yucca filamentosa 
L. – поясиз ѐки жуда қисқа пояли доим яшил бута. Барглари лансетсимон 
шаклда, қаттиқ ва ўта мустаҳкам бўлиб, кўк-яшил рангда, узунлиги 30-100 см, эни 2-4 см. 
Барглар асосий пояга бирикиб, пояга бириккан қисми кенг, учи эса ингичкалашиб, ўткирлашиб 
тугайди.
Ўсимлик ўз вегетациясини бошлагандан тўпгулда гуллаш фазаси бошлангунга қадар янги 
барглар шаклланиб ўса бошлайди. 
Yucca filamentosa 
L. да барглари пояга қалин жойлашган 
бўлиб, ярим доира – думалоқ кўринишга эга бўлиб ўсади ва чиройли манзара бериб туради.
Гулпоя ҳосил бўлиши билан янги барг шаклланиши тўхтайди. Бу вақтда фақат гулпоя 
ўсади ва гул куртаклар шакллана бошлайди. Тўпгули рўвак кўринишида ўсиб, вегетатив 
баргларга эга бўлмаган гулпоя ва унга ўрнашган оддий гуллардан иборат [1]. Гулларининг 
гултожибарглари йиғиқ, сиқиқ ҳолатда бўлиб, гуллар очилишидан токи гуллаб тургунга қадар 
шу ҳолатини сақлаб қолади. Гуллар тўла очилиши баробарида тўпгулда қўнғироқсимон шода 
ҳосил қилади.
Қадимдан манзарали ўсимлик сифатида дунѐнинг жуда кўп мамлакатларида 
кўкаламзорлаштиришда кенг фойдаланилади. Ўрта Осиѐга дастлабки интродукцияси 1920 
йилларга тўғри келса, 1930 йилдан бошлаб Тошкент Ботаника боғи шаротига интродукция 
қилинган ва унинг биоэкологик хусусиятлари ўрганила бошланган. 
Қарши шароитида ҳам 
Yucca filamentosa 
L. дан истиқболли манзарали тур сифатида 
кўкаламзорлаштиришда кўча ва хиѐбонларни безашда кенг фойдаланиб келинмоқда.
2016-2017 йилларда Қарши шаҳри шароитида 
Yucca filamentosa 
L. ни вегетатив 
кўпайтириш бўйича тажрибалар олиб борилди. Вегетатив кўпайтириш она ўсимлик 
илдизпоясини куртакларга ажратиб экиш орқали амалга оширилди.
Илдизпоя куртаклари экиладиган майдончани экишга тайѐрлаб олиш учун кул, қум, 
унумдор тупроқ ва маҳаллий ўғит аралаштириб ерга солинди. Илдизпоядан ажратиб олинган 
куртаклар тупроққа 8-10 см гача чуқурликда, оралиғи 15-20 см кенгликда қилиб кўмилади.
Экилган илдизпоя куртакларининг кўкарувчанлиги юқори бўлиб, 100% кўрсаткични 
ташкил этди. Тажрибаларимизда 3 ѐшли, 4 ѐшли ва 5 ѐшли ўсимликларнинг илдизпояларини 
куртакларга ажратдик ва 4-5 ѐшли ўсимликлар илдизпояларидан 11-20 тагача, 3 ѐшли 
ўсимликлар илдизпояларидан 5-8 тагача куртаклар ажратиб олиш мумкинлиги аниқланди.
Ёш ўсимликларни иккинчи йили доимий жойига кўчирдик. Кўчатларни кўчиришни эрта 
баҳорда, февраль охири-март ойининг бошида амалга оширилади. Кўчатларнинг юқори 
даражада тутиб кетиши махсус агротехник қоидаларга риоя этишимизга боғлиқдир. Кўчатларни 
кўчириб ўтказиш мураккаб жараѐн бўлиб, уни ковлаб олаѐтганда илдиз системасининг 
зарарланиши мумкин. Шунинг учун ковлаѐтганда илдизни эҳтиѐтлаш ва қуриб қолишдан 
сақлаш керак. Кўчатни ўтқазиб бўлгандан кейин, уларни вақтида суғориб, атрофини юмшатиб 
турилади.
Қарши шароитида илдизпоясидан кўпайтирилган 
Yucca filamentosa 
L. иккинчи йили 
генератив даврини бошлади ва Қарши шароитида икки марта гуллаши аниқланди. 2017 йил 
баҳорда март-апрелда, кузда октябрь-ноябрда гуллаши кузатилди.
Олиб борилган тадқиқотларда Қарши шароитининг иссиқ ва қуруқ иқлимли шароитида 
тўлиқ мослашганлиги ва яхши ўсаѐтганлиги аниқланди. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish