ўзларининг ҳудудида ва тасарруфида бўлган ичимлик сув ва канализация тармоқлари
ҳамда қурилмаларининг зарур даражада қўриқланишини таъминлаш, уларнинг бузилиши, сув
босиши ва музлаб қолишига йўл қўймаслик, қудуқларнинг қопқоғини муз ва қордан тозалаш,
ИСКХ ташкилоти ўрнатилган пломбаларнинг сақланишини назорат қилиш, ер усти сув
оқимларининг қудуқлар ёнидан оқизиб юборилишини таъминлаш, ёнғин гидрантларига кириб
бориш йўлакларини тирбанд қилмаслик, ёнғин гидрантлари кўрсаткичларининг ишга
яроқлилигини кузатиб бориш ва мавжуд бўлган ёнғин гидрантларини ва ёнғин кранларини
пломбалаш учун тақдим қилиш;
(123-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020
йил 28 майдаги 342-сонли
қарори
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
турли предмет ва материалларнинг уюм бўлиб сақланишига, шунингдек
истеъмолчининг ҳудудида ёки тасарруфида бўлган ичимлик сув, канализация тармоқлари ва
қурилмалари устида ҳамда ичимлик сув ва канализация ташқи жойлашувда бўлган (кўчада ва
квартал ичида) ерларда бирор-бир иншоотларни қуришга йўл қўймаслик. Амалдаги
тармоқларда ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларда авария содир бўлган тақдирда
етказилган зарар учун жавобгарлик қоидани бузганнинг зиммасига юкланади;
транзит коммунал ичимлик сув ва канализация тармоқлари, иншоотлар ва
қурилмалардаги ўзлари аниқлашган носозликлар ёки шикастланишлар ҳақида ИСКХ
ташкилотига зудлик билан хабар бериш;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
сувни ҳисобга олиш асбобларида яққол кўриниб турган носозликлар аниқланганда
алоқа воситалари орқали ИСХК ташкилотига хабар бериш;
(123-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020
йил 28 майдаги 342-сонли
қарори
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
асфальтлаш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилганда ичимлик сув-канализация
қудуқлари, камераларнинг сақланиши ва уларнинг олдига эркин кирилишини таъминлаш
мақсадида таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ИСКХ ташкилотидан олинган люк
хўжалигининг янги йўл ўтувчи қисмигача кўтарилишни тасдиқлайдиган маълумотномани
мажбурий тарзда тақдим этиш;
ИСКХ ташкилоти билан тузилган шартнома доирасидаги мажбуриятларини бажариш,
жорий ойнинг 23-25-санасида сувни ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини тўғри ва ўз
вақтида қайд қилиб бориш, жорий ойнинг сўнгги санасигача ИСКХ ташкилотига кўрсаткич —
маълумотларни алоқа воситалари ёрдамида тақдим этиш ва тўловларни амалга ошириш;
сув сарфи ва оқова сувлар оқизилишининг шартномада белгиланган ҳажмлардан
ошириб юборилишига йўл қўймаслик;
субистеъмолчилардаги сув сарфини назорат қилиш ва барча турдаги сувни
йўқотишлар бўйича чоралар кўриш;
истеъмолчига қарашли ва у хизмат кўрсатиши лозим бўлган ичимлик сув ва
канализация тармоқлари, иншоотлар ва қурилмалардан техник жиҳатдан самарали
фойдаланишни таъминлаш;
ишлаб чиқариш оқова сувларидаги ифлосланиш концентрациясини нормативдаги
меъёрларгача етказган ҳолда олдиндан тозаланишини таъминлаш;
канализация тармоғига оқизиладиган оқова сувлар сифати бўйича мониторинг
ўрнатиш;
истеъмолчи ҳудудида жойлашган сув ўлчаш узели, коммунал ичимлик сув ва
канализация тармоқларида олиб бориладиган барча турдаги ишларни бажаришга бегона
шахсларни киритмаслик;
ИСКХ ташкилоти вакилининг иштирокисиз қудуқлар (камералар) қопқоғини очишга
рухсат бермаслик;
Do'stlaringiz bilan baham: