Кодексига, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/50
Sana15.12.2022
Hajmi0,7 Mb.
#887453
TuriКодекс
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   50
Bog'liq
194-son qaror

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
69. Сувни ҳисобга олиш асбобидан фойдаланишнинг чекланган муддати тугашидан 
камида 30 календарь кун аввал ИСКХ ташкилоти истеъмолчига шартномада кўрсатилган 
тартибда (почта орқали, шахсан, электрон почта воситасида, ижтимоий тармоқлар ёрдамида 
ва ҳоказо) огоҳлантириш хати жўнатади. Унда сувни ҳисобга олиш асбобидан фойдаланиш 
муддати тугаётганлиги қайд этилади, истеъмолчи учрашиши керак бўлган шахс, манзил, 
телефон рақами ва электрон манзили кўрсатилади. 
(69-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 
йил 28 майдаги 342-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Истеъмолчи огоҳлантириш хатини олган кундан бошлаб уч кун муддатда ИСКХ 
ташкилоти вакили билан ёзма, оғзаки ёки телефон орқали боғланиб, ушбу корхона вакили 
томонидан сувни ҳисобга олиш асбобини текширишга олиб кетиш, икки томонлама 
далолатнома тузиш санаси, вақтини келишиб олади. Бунда далолатнома тузилган сана, сувни 
ҳисобга олиш асбобини текшириш ва қайта ўрнатиш учун кетадиган вақт, унинг 
кўрсаткичлари қайд этилиши лозим. 
(69-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 
йил 28 майдаги 342-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон) 
I гуруҳ истеъмолчиси узрли сабабга кўра (хизмат сафарида, касалхонада бўлиш) ўз 
вақтида сувни ҳисобга олиш асбобини назоратдан ўтказа олмаган ҳолларда (тегишли 
ҳужжатлар тақдим этилганда) огоҳлантириш хати берилган кундан кейинги муддат узрли 
сабаб кўрсатилган муддатга узайтирилади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Мазкур банднинг 
биринчи хатбошида
белгиланган тартибда ИСКХ ташкилоти 
истеъмолчига огоҳлантириш хати бермаганда, барча гуруҳ истеъмолчилари томонидан 
қиёсловдан ўтказиш муддати тугаган ҳисобга олиш прибори орқали истеъмол қилинган 
ичимлик суви учун қайтадан ҳисоб-китоб қилиш қатъиян ман этилади.
(69-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 
йил 28 майдаги 342-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
ИСКХ ташкилоти истеъмолчига огоҳлантириш хати юборгандан сўнг белгиланган 
муддатда даврий қиёсловдан ўтказилмаган ҳисоблаш асбобининг кўрсаткичлари инобатга 
олинмайди ва ҳисоб-китоб I гуруҳ истеъмолчилари учун — ушбу Қоидалар 87-бандининг 
«а» 
кичик банди
 бўйича, II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун — ушбу Қоидалар 87-бандининг 
«б» 
кичик банди
 бўйича ҳисоб-китоб қилинади. 
(69-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 
йил 28 майдаги 342-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 


70. ИСКХ ташкилоти сувни ҳисобга олиш асбобининг ўз вақтида назоратдан 
ўтказилиши учун истеъмолчига олдиндан хабар бериш, уни ечиш, ўрнатиш, кўрсаткичларини 
назорат қилиш юзасидан масъул ҳисобланади. 
(70-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 
йил 28 майдаги 342-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон) 
Сувни ҳисобга олиш асбобини текшириш (таъмирлаш) муддати унинг ечилган 
вақтидан бошлаб пломбаланиб, қайта қўйилгунгача 30 календарь кундан ошмаслиги керак. 
Совуқ сувни ҳисобга олиш асбобини текшириш ёки таъмирлаш муддати давомида 
барча гуруҳ истеъмолчилари асбоб ечилганидан кейинги 30 календарь кун мобайнида 
тўловларни олдинги уч ойдаги кўрсаткичларнинг ўртача суткалик ҳисобидан келиб чиққан 
ҳолда амалга оширадилар. 

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish