5.2. Давлат акциялар пакетларини бошқаришнинг мақсад ва
тамойиллари
Давлат акциялар пакетларини бошқаришнинг мақсадлари, тамойиллари
70
ва моделлари:
- давлат бюджетининг солиқдан ташқари даромадларини ошириш;
-табиий
монополияларни тартибга солиш, мамлакат мудофаа
қобилиятини ва хавфсизлигини ошириш, ижтимоий барқарорликни сақлаб
қолиш ва бошқа дастурларини амалга ошириш билан боғлиқ умудавлат
вазифаларини
бажаришда
хўжалик
жамиятларининг
қатнашувини
таъминлаш;
- ишлаб - чиқаришнинг ривожланишига шароит яратиш, хўжалик
жамиятлари фаолиятининг молиявий - иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш,
инвестициялар жалб қилиш;
- иқтисодиётда институционал ўзгаришларни амалга ошириш
(корхоналарни,
тармоқларни
реструктуризация
қилиш,
вертикал
интеграцияланган корпоратив тузилмаларни ташкил қилиш);
Давлат акциялар пакетларини бошқаришнинг асосий тамойиллари:
- аниқ АЖ (АЖлар гуруҳи, масалан, пахта тозалаш заводлари) акция
пакетларининг давлат эгалигида қолдирилиши зарур бўлган мақсадларнинг
аниқланиши ва мос равишдаги ҳуқуқий ҳужжатларида аниқ ёритилиши;
- минимал етарлилик, яъни давлат манфаатларига иқтисодий тартибга
солишнинг (солиқ, божхона сиёсатини ўзгартириш ва бошқалар) билвосита
(индикатив) усуллар билан эришиб бўлмайдиган корхоналардагина акциялар
пакетига давлатнинг эгалик қилиши етарлидир;
- самарали бошқариш орқали ресурсларни имкони бор даражада
тежашга эришиш учун корхона устав фондида давлат иштирокининг
зарурияти;
- бошқарувнинг профессионализми, давлат акция пакетларини
бошқаришга юқори малакали мутахассисларнинг жалб қилиниши назарда
тутилиши;
- давлат акция пакетларини бошқарувчилар билан самарали ўзаро
муносабатда бўлиш тизимининг мавжудлиги.
Ўзбекистон акциядорлик жамиятларидаги давлат акция пакетларини
71
бошқаришда жаҳон амалиётида кенг тарқалган уч вариант (модел)
қўлланилади:
-
акциядорлик
жамиятлар
бошқарув
органларига
давлат
хизматчиларини сайлаш (тайинлаш). Бу вариант Ўзбекистонда 1998 йилдан
бери қўлланади. Давлат улуши 25%дан ошадиган ҳар бир акциядорлик
жамиятларда акциядорлар умумий йиғилишида ва кузатув кенгаши
мажлисларида қатнашиш учун давлат ишончли вакиллари тайинланади;
- давлат акция пакетларини шартнома асосида ишончли бошқарувга
бериш (америка модели). 1998 йилгача бу йўл билан барча давлат акция
пакетлари
бошқарилар
эди.
Ишончли
бошқарувчилик
вазифаси,
бошқарилувчи акция пакетлари устав фондларига берилмаган ҳолда, бозор
ислоҳатларининг дастлабки йилларида тугатилган тармоқ вазирликлари
негизида ташкил қилинган уюшмалар, корпорациялар ва бошқа хўжалик
бирлашмалари зиммасига юклатилган эди. 1998 – 2002 йилларда хўжалик
бирлашмалари ишончли бошқарувида 25% ва ундан кам миқдордаги акция
пакетлари берилган эди. Кейинчалик ушбу акция пакетларини профессионал
бошқарув компанияларига ишончли бошқарувга бериш бошланди;
- ишлаб - чиқариладиган махсулотлар (хизматлар) бир жинслилиги,
кооперацион алоқалар яқинлиги ва бошқа белгилар бўйича устав фондида
давлат улуши иштирок қилган корхоналарни тармоқ (кўп тармоқли) давлат
холдинг компанияларига бирлаштириш (италия модели). Ўзбекистонда устав
фондлари тўлиқ ёки деярли тўлиқ ҳажмда давлат активларидан
шакллантирилган
қатор
холдинг
компаниялар
(“Ўзбекнефтгаз”,
“Ўзқишлоқхўжаликмаш – холдинг” ва бошқалар), ҳамда номланиши
бошқачароқ бўлсада моҳиятан холдинг компанияси бўлган давлат -
акциядорлик ва акциядорлик компаниялар (“Ўзбекэнерго”, “Ўзкимёсаноат”
ва бошқалар) ташкил этилди.
"Олтин акция" - айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат
иштирокининг махсус ҳуқуқи бўлиб, у стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат
корхоналари хусусийлаштирилаётганда ёки акциядорлик жамиятларининг
72
давлат акция пакетлари хусусий мулк этиб реализация қилинаётганда
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорига асосан жорий қилинади ва
мамлакатнинг иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.
"Олтин акция" қийматга эга эмас, бошқа шахсга берилмайди ҳамда
аровга қўйилмайди, устав фонди миқдорини белгилшда ва дивидендларни
ҳисоблашда инобатга олинмайди.
"Олтин акция" устав фондида давлат улуши бўлмаган ёки бу улуш
йигирма беш фоиздан ошмайдиган акциядорлик жамиятларида жорий
этилиши мумкин. Давлатнинг "олтин акция"дан фойдаланиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
"Олтин акция" акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши таркибига
давлат вакилини (бундан буён матнда давлат вакили деб юритилади)
тайинлаш воситасида реализация қилинади. Давлат вакили акциядорларнинг
умумий йиғилишида ва кузатув кенгаши мажлисларида ушбу қонуннинг 65-
моддаси биринчи қисмининг иккинчи-тўртинчи, еттинчи, саккизинчи, ўн
саккизинчи, ўн тўққизинчи хатбошиларида, шунингдек 82-моддаси биринчи
қисмининг еттинчи, йигирма иккинчи-йигирма тўртинчи хатбошиларида
кўрсатилган масалалар бўйича вето қўйиш ҳуқуқи билан мажбурий тартибда
иштирок этади. Вето қўйиш ушбу қарорлар қабул қилинган куни ёзма
шаклда амалга оширилади.
Бошқарув компаниясининг асосий мақсади - қалтисликнинг мақбул
даражасида мулкдорнинг мумкин қадар юқори даромад олишини таъминлаш.
Давлат акциялар пакетини ишончли бошқаришда ушбу активларни сақлаб
қолиш ва бошқарувдаги корхоналарнинг узоқ муддатли даромадли
фаолиятини
максималлаштириш
ҳисобига
уларнинг
қийматини
кўпайтиришга интилиш керак. Бунинг учун бошқа акциядорлар билан
тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Яъни улар, корхонанинг узоқ
муддатли фойдалилиги корхонанинг акциялари қийматини анча оширишини
англаб етишлари даркор.
Стратегик инвесторлар ва акциядорлар (шу жумладан давлат ҳам),
73
умуман олганда, узоқ муддатли ўсишга йўналиш олган корхоналар
фаолиятини ижобий қабул қилмоқда, ваҳоланки улар бугун катта фойда
келтирмаслиги ҳам мумкин. Ушбу омилларни ҳисобга олиб, бошқарув
компанияси ўз фаолиятида бошқарилаётган корхоналарнинг молиявий
аҳволини яхшилаш ва уларнинг фойдалилигини оширишга катта эътибор
бериши керак.
Давлат пакетини ишончли бошқариш бўйича шартномаларни тузишда
корхоналарда корпоратив бошқарув тизимининг юқори самарадорлигини
таъминлаш мухимдир. Масалан, “Taskon Management” бошқарув компанияси
мутахассислари томонидан олиб борилган таҳлил шуни кўрсатдики, айрим
корхоналар кузатув кенгашларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2003 йил 24 январдаги ПФ – 3202 - сон Фармони ҳамда
Вазирлар Маҳкамасининг юқорида келтирилган 2003 йил 19 апрелдаги 189 -
сон қарорида белгиланган корпоратив бошқарув талабларига жавоб
бермайди. Масалан, қатор акциядорлик жамиятларида кузатув кенгашлари
бир йилда бир - икки марта фақат расмиятчилик учун йиғилиш ўтказган.
Кузатув кенгашлари директорларнинг чорак якунлари бўйича ҳисоботларини
тингламайди. Ижроия органлари бизнес - режалари корхонанинг ўтган
даврдаги фаолияти таҳлил қилинмасдан қабул қилинган ҳамда навбатдаги
хўжалик йилидаги ривожланиш истиқболларини тўлиқ очиб бермайди.
Шу муносабат билан, “Taskon Management” компанияси активларини
бошқараётган барча корхоналарда, қонунчилик талабларига мувофиқ кузатув
кенгашлари фаолияти режаларини тузиш, жамият ижроия органлари
раҳбарлари томонидан навбатдаги хўжалик йили учун бизнес - режалар
қабул қилиниши ва уларда аниқ мақсадлар, истиқболдаги вазифаларни
белгилаб, аниқ муддатлар ва ижрочиларнинг кўрсатилиши бўйича ишлар
ташкил қилган.
Бошқарилаётган корхоналарни техник қайта қуроллантириш ва
модернизациялаш, мол - мулкини сақлаш ва ундан самарали фойдаланишни
таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Кузатув
74
кенгашларининг иш режалари ва ижроия органларининг бизнес - режалари
тузилиши бошқарилаётган корхоналарда хам Кузатув кенгаши, хам Ижроия
органининг самарали фаолият тартибини йўлга қўйишга имкон беради.
Бошқарув компанияси ходимлари амалдаги қонунчилик доирасида
жамиятлар ижроия органларига молиявий - хўжалик фаолиятига боғлиқ
турли масалаларнинг ижобий ечимини топишга ёрдам бермоқдалар.
Бошқарув компаниясининг юқори иш сифати ҳар бир ходимнинг касбий
маҳоратига, тажрибасига, бошқарувнинг илғор усулларидан фойдаланишга
ҳамда замонавий дастурий таъминотга боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикаси 21.12.2007 й. ЎРҚ-135-сон қонунида
Акциядорларнинг умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқи шахсан
акциядор томонидан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Давлат
вакилининг акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи
унинг шахсан ўзи томонидан амалга оширилади.
Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вакилини
исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга
ҳақлидир.
Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма
ишончнома асосида иш кўради. Овоз беришга доир ишончномада ваколат
берган ва вакил қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар (исми ёки номи,
турар жойи ёки жойлашган манзили, паспорт маълумотлари) акс эттирилган
бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир
ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан
бериладиган овоз беришга доир ишончнома қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда берилади
Do'stlaringiz bilan baham: |