FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO’YXATI:
1.
Антонов А.С. Параллельное программирование с использованием
технологии OpenMP. – М: издательство Московского Университета, 2009 г.
2.
Сергиенко А. Б. Цифровая обработка сигналов – СПб: Питер, 2002
3.
Рабинер Л. Р., Шафер Р. В. Цифровая обработка речевых сигналов – М.:
Радио и связь, 1981.
ILMIY JURNALLARDAGI MAQOLALAR:
4.
Schuller B., Batliner A., Steidl S., Seppi D.. Recognising realistic emotions and
affect in speech: State of the art and lessons learnt from the first challenge, – Speech
Communication, In Press, 2011.
INTERNET SAYTLARI:
5.
Intel. Intel TBB Tutorial.
https://www.threadingbuildingblocks.com
65
RAQAMLI TEXNOLOGIYALAR VA TA’LIM ISTIQBOLLARI
КИМЁ ФАНИ
С.М.Жўрақобилов
Ўзбекистон Миллий Университети кимё факултети 4-босқич талабаси
Телефон:+998902446968
juraqobilovs@gmail.com
Аннотация.
Совуқ сувда эрувчан полисахаридларни ажратиб олиш учун спиртли
экстракциядан қолган қолдиқни қуритилади яна қайтадан колбага солинади. Устига
дастлаб 300 мл дистилланган сув қуйиб 2 соат давомида хона ҳароратида экстракция
қилинади. Экстракт фильтрлаб олинади.
Қайноқ сувда эрувчан полисахаридларни ажратиб олиш учун ўсимлик қолдиғига
дистилланган сувдан 300 мл қуйиб, 2 соат давомида 80˚С ҳароратда қайтарма
совуткичли аппарат ёрдамида экстракция қилинади.
Калит сўз.
Plantago major, ўсимлик, полисахарид, сув, система, экстракция,
ўсимлик, инжектор.
Plantago major(jag’-jag’)
ўсимлигини полисахаридлар йиғиндисини ажратиб
олиш ва уларнинг моносахарид таркибини аниқлашда қуйидаги асбоб ускуналардан
ва реактивлардан фойдаланилди.
Асбоб ускуналар
1.
Ҳайдаш қурилмаси
2.
Сув насоси
3.
Колбалар.
4.
Cтаканлар.
5.
Бюреткалар
6.
Магнитли айлантиргич.
7.
Аналитик тарози.
8.
Центрафуга аппарати.
9.
Ротор буғлатгич
10.
Капиллярлар
11.
Оствальд вискозиметри
Реактивлар
1.
CHCl
3
-CH
3
OH (1:1)
66
RAQAMLI TEXNOLOGIYALAR VA TA’LIM ISTIQBOLLARI
2.
82% ли C
2
H
5
OH
3.
Дистилланган сув
4.
0,25% ли H
2
C
2
O
4
-(NH
4
)
2
C
2
O
4
(1:1) эритмаси
5.
5% ли КОН эритмаси
6.
СН
3
СООН
7.
Ацетон
8.
Метанол
9.
Бутанол-пиридин-сув (6:4:3)
10.
5% ли мочевина эритмаси
11.
Анилин фталат кислота
12.
0,1н ва 0,2н лиH
2
SO
4
эритмаси
ИҚ-спектри
Perkin-Elmer-2000
ИҚ Фуръе спектрометр асбобида КBr тузи
билан таблетка ҳолида тузилиши олиниб ўрганилади.
Қоғоз хроматографияси: Filtrak FN-12 қоғози, юқоридан пастга тушувчи тури
қўлланилади. Система: бутанол-пиридан-сув,аниқлагич анилин фталат кислотаси,
5%ли мочевина. Юпқа қатлам хроматографияси: Силуфол Uv-254 пластинкаси
қўлланилади. Система: бензол-ацетон-сув , аниқлагич 0,1 н K
2
MnO
4
ва 0,2 н H
2
SO
4.
Газ хроматографияси GC Plus2010 аппаратида қуйидаги шароитда олинади:
инжектор ҳарорати 250ºС, газ ташувчи азот 0,89 мл/мин. колонка-Rxi-624SI MS,
ички диаметри ID 0,25мм, колонкадаги ҳарорат 230ºС, детектор ҳарорати 250ºС.
Ўсимликни инактивация қилиш. 50 гр тарозида тортиб олинган
Plantago major
ўсимлиги қуйи молекуляр моддалардан қутулиш учун икки марта хлороформ-
метанол (1:1) аралашмаси ёрдамида экстракция қилинади (1:5). Бунинг учун тортиб
олинган ўсимлик колбага солинади ва устига 200 мл хлороформ ва метанол
аралашмаси (1:1) қуйилади. Тайёр бўлган арлашма қайтар совуткич ёрдамида 45
минут давомида қайнатилади. Экстракциядан сўнг ҳосил бўлган аралашмани
фильтрдан ўтказиб олнади (Бюхнер воронкаси ва Бюнзен колбаси ёрдамида вакуум
ҳосил қилган ҳолда. Бунда фильтрлаш тезлиги ортиб фильтрлаш вақти камаяди).
Қолган ўсимлик қолдиғи яна бир марта хлороформ ёрдамида юқоридаги усул билан
45 минут давомида экстракция қилинади. Бу сафар ҳам олинган экстракт тўкиб
юборилади.
Спиртда эрувчан шакарлар экстракцияси. Қуритиб олинган ўсимлик қолдиғи
82% ли C
2
H
5
OH ёрдамида экстракция қилинди (1:4). Бунинг учун ўсимлик қолдиғи
колбага солинади ва устига 200 мл 82% этанол. Аралашма 1 соат давомида қайтар
67
RAQAMLI TEXNOLOGIYALAR VA TA’LIM ISTIQBOLLARI
совуткичга уланган ҳолда қайнатилади. 1 соатдан кейин аралашма олинади ва
фильтрдан ўтказилади. Ўсимлик қолдиғи яна бир марта юқоридаги усул билан
экстракция қилинади. Бу сафар ҳам 200 мл спирт ишлатилади. Аралашмани
фильтрдан ўтказиб олинди. 2 та экстракт бир бирига қўшилади ва роторли
буғлаткич ёрдамида 15 мл гача қуйилтирилади. Бунда спиртли экстракт ҳосил
бўлади. Ҳосил бўлган спиртли экстракт қоғоз хроматографиясида ўрганилади.
Совуқ сувда эрувчан полисахаридларни ажратиб олиш. Совуқ сувда эрувчан
полисахаридларни ажратиб олиш учун спиртли экстракциядан қолган қолдиқни
қуритилади яна қайтадан колбага солинади. Устига дастлаб 300 мл дистилланган сув
қуйиб 2 соат давомида хона ҳароратида экстракция қилинади. Экстракт фильтрлаб
олинади. Сўнгра яна 200 мл дистилланган сув қуйиб 2 соат давомида хона
ҳароратида экстракция қилинади. Иккинчи экстракт ҳам фильтрдан ўтказиб
олинади. Олинган экстрактларни бирлаштириб дастлаб центрафуга қилинади сўнгра
роторли буғлатгичда ҳайдаш аппарати ёрдамида 20 мл гача қуйилтириб олинади.
Ҳосил бўлган эритмадан полисахаридларни ажратиб олиш учун метанол ёрдамида
чўктириб олинади. (1:4). Бунинг учун эритмани стаканга солинади ва устига 80 мл
метанол қуйилади (аралаштириб турган ҳолда). Эритма хона ҳароратида
қолдирилади. Олинган чўкма метанол ва ацетон ёрдамида қуритиб олинади.
Қайноқ сувда эрувчан полисахаридларни ажратиб олиш. Қайноқ сувда эрувчан
полисахаридларни ажратиб олиш учун ўсимлик қолдиғига дистилланган сувдан 300
мл қуйиб, 2 соат давомида 80˚С ҳароратда қайтарма совуткичли аппарат ёрдамида
экстракция қилинади. Экстракт фильтрлаб олинади. Сўнгра яна 200 мл
дистилланган сув қуйиб 2 соат давомида 80˚С экстракция қилинади. Иккинчи
экстракт ҳам фильтрдан ўтказиб олинади. Олинган экстрактларни бирлаштириб
дастлаб центрафуга қилинади сўнгра роторли буғлатгич ёрдамида 20 мл гача
қуйилтириб олинади. Ҳосил бўлган эритмадан полисахаридларни ажратиб олиш
учун метанол ёрдамида чўктириб олинади (1:4). Бунинг учун эритмани стаканга
солинади ва устига 80 мл метанол қуйилади (аралаштириб турган ҳолда). Эритма
хона ҳароратида қолдирилади. Олинган чўкма метанол ва ацетон ёрдамида қуритиб
олинади.
Хулоса
Бу мавзуда бажарилган барча ишлар тажрибавий жиҳатдан ёритилган. Ҳар бир
бажарилган ишлар методикаси батафсил тавсифланган. Ишларни бажаришда
классик методларга ва илмий манбаларга таянилган.
68
RAQAMLI TEXNOLOGIYALAR VA TA’LIM ISTIQBOLLARI
Илк бор Plantago major ўсимлигини углеводлар комплекси ўрганилиб, сувда эрувчан
полисахаридлар, пектин моддалари ва гемицеллюлозалари ажратиб олинган.
Натижаларга кўра Plantago major сувда эрувчан полисахаридлар (8%) ва пектин
моддалар (5%) ўзида кўп сақланиши аниқланади.
Полисахаридларнинг моносахарид таркиблари тўлиқ кислотали гидролиз ва
хроматография (ҚХ, ГХ) усулларида сифат ва миқдорий анализ қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |