Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига
қўйиладиган талаблар
“Қурилиш материаллари ва буюмлари” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга
ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- қурилиш материаллари ва буюмларининг асосий таркибини аниқлаш; қурилиш
материалларини танлашда уларни ишлаш шароитини билган холда ҳулоса чиқаришни
билиши керак;
- талаба қурилиш материалларининг физик-механик хоссаларини, сифатини
сақлаган холда ташиш, сақлаш ва ишлатиш каби кўникмаларга эга бўлиши керак;
- талаба қурилиш материалларини ишлатишда қуруқ ва иссиқ иқлим шароитини ва
энергия самарадорлигини ҳисобга олиш малакаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |