1-Мавзу: Таълимда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари Режа


Амалий дастурий таъминот деб- бир йўналишдаги муаммоларни



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/44
Sana22.02.2022
Hajmi1,38 Mb.
#87432
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
АКТ

Амалий дастурий таъминот деб- бир йўналишдаги муаммоларни 
ечишга мўлжалланган дастурларга айтилади.
Амалий 
дастурлар 
фойдаланувчи 
томонидан 
аниқ 
амаллар 
бажарилишини таъминлайди. Амалларга мисол келтирсак, унга матн 
киритиш, расм чизиш, фототасвирларни қайта ишлаш, иллюстрация, видео 



маълумотларни қайта ишлаш, аудио маълумотларни қайта ишлаш, алоқа 
ўрнатиш, ҳисоб - китоб ишлари каби амаллар мисол бўла олади. 
Компьютер тизими билан ўзаро мулоқотда бўлиш, кўникмаларни
ҳосил қилишда ишни одатда амалий дастурлардан фойдаланган ҳолда 
бошланади. 
Муаммога йуналтирилган АДТга қуйидагилар киради: 
• бухгалтерия учун ДТ; 
• персонални бошқариш ДТ; 
• жараёнларни бошқариш ДТ; 
• банк ахборот тизимлари ва бошқалар. 
Умумий мақсадли амалий дастурий таъминот — соҳа мутахассиси 
бўлган фойдаланувчи ахборот технологиясини қўллаганда унинг ишига 
ёрдам берувчи кўплаб дастурларни ўз ичига олади. Булар: 
• компьютерларда маълумотлар базасини ташкил этиш ва сақлашни 
таъминловчи маълумотлар базасини бошқариш тизимлари (МББТ); 
• матнли хужжатларни автоматик равишда лойиҳалаштирувчи, уларни 
тегишли ҳолатда таҳрирловчи ва чоп этувчи матн муҳаррирлари; 
• график муҳаррирлар; 
• ҳисоблашлар учун қулай муҳитни таъминловчи электрон жадваллар; 
• тақдимот қилиш воситалари, яъни тасвирлар ҳосил қилиш, уларни 
экранда намойиш этиш, слайдлар, анимация, видеофильмлар тайёрлашга 
мўлжалланган маҳсус дастурлар. 
Офис амалий дастурий таъминот идора фаолиятини ташкилий 
бошқаришни таъминловчи дастурларни ўз ичига олади. Уларга қуйидагилар 
киради: 
• режаловчи ёки органайзерлар, яъни иш вақтини режалаштирувчи, 
учрашувлар баённомаларини, жадвалларни тузувчи, телефон ва ёзув 
китобларини олиб борувчи дастурлар; 
• таржимон дастурлар, яъни берилган бошланғич матн¬ни кўрсатилган 
тилга таржима қилишга мўлжалланган дастурлар; 



• сканер ёрдамида ўқилган ахборотни таниб олувчи ва матнли ифодага 
биноан ўзгартирувчи дастурий воситалар; 
• тармоқдаги узоқ масофада жойлашган абонент билан фойдаланувчи 
орасидаги ўзаро мулоқотни ташкил этувчи коммуникацион дастурлар. 
Кичик нашриёт тизимлари «компьютерли нашриёт фаолияти» ахборот 
технологиясини таъминлайди, матнни киритиш, тахрирлаш, автоматик 
равишда бетларга ажратиш, хат бошларини яратиш, рангли графикани матн 
орасига қуйиш ва хоказоларни бажаради. 
Мультимедиа дастурий воситалари дастурий махсулотларнинг нисбатан 
янги синфи ҳисобланади. У маълумотларни кайта ишлаш муҳитининг 
ўзгариши, лазерли дискларнинг пайдо бўлиши, маълумотларнинг тармоқли 
технологиясининг ривожланиши натижасида шаклланди. 
Сунъий интеллект тизимлари.
Интеллект —бу инсоннинг тафаккур юритиш кобилиятидир. 
Суньий интеллект — бу инсон интеллектининг баъзи вазифаларини 
ўзида мужассамлаштирган автоматик ва автоматлаштирилган тизимлар 
хусусиятидир. 
Сунъий интеллект шахснинг нисбатан барқарор бўлган, масалани, 
ахборотни қабул қилиш ва ундан маълум масалаларни хал қилишда 
фойдалана олиши каби ақлий қобилиятини ифодалайди.
Компьютерларнинг пайдо бўлиши ва дастурлар ёрдамида масалаларни 
ечиш — интеллектуал тизимни келиб чикишига сабаб бўлди. Интеллектуал 
тизимнинг асосий вазифасига тўпланган билимлар омборини тадбиқ этиш ва 
ундан фойдаланган ҳолда мураккаб масалаларни ечишнинг оптимал 
йўлларини излаш ҳамда ечимини топиш киради. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish