2-боб. Сайловга доир қонунчилик
Сайлов тизимининг асослари ЎзР Конституциясида мустаҳкамланган.
2019 йил 26 июнь куни Сайлов кодекси кучга кирганидан сўнг, қонуности
ҳужжатлари тўлиқ хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасида ЎзР МСКнинг
қарорлари билан парламент ва маҳаллий кенгашлар сайловига оид Сайлов
кодекси нормаларини амалиётга татбиқ этишга қаратилган 17 та низом ва
йўриқнома ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Шунингдек, сайлов жараёнидаги айрим масалалар (масалан, бухгалтерия
ҳисоботини юритиш, архивларни шакллантириш ва ш.к.) соҳавий норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Сайлов кодекси ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида жами
26 минг нусхада чоп этилди ҳамда қабул қилинган барча низом ва йўриқномалар
ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базасида (
www.lex.uz
) жойлаштирилди.
ҚРда сайловлар ҚРнинг “Сайлов тўғрисида”ги қонунига асосан ташкил
этилади ва ўтказилади
12
.
Сайлов кампанияси даврида жойлардан келиб тушган сўровлар асосида
ҳуқуқий бўшлиқларнинг олдини олиш мақсадида ўз вақтида айрим низом ва
йўриқномаларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
13
.
Шунингдек, ЎзР МСК томонидан қуйи сайлов комиссиялари фаолиятига
методик раҳбарлик қилишга оид ваколатлари доирасида 41 та намунадаги
вилоят, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссиялари қарорларининг
намунавий шакллари ишлаб чиқилди ва жойларга етказилди. Натижада сайлов
комиссиялари қарорларини қабул қилишда ягона амалиёт жорий қилинди ва
юзага келиши мумкин бўлган хатоликларнинг олди олинди.
Сайловлар даврида сайлов жараёнини тартибга солиш учун
етарли
норматив-ҳуқуқий база яратилди
,
вужудга келиши мумкин бўлган ҳуқуқий
бўшлиқларнинг ўз вақтида олдини олиш чоралари кўрилди.
11
ЎзР МСКнинг 2019 йил 1 ноябрдаги 971-сон қарори.
12
Сайлов кодекси қабул қилинганидан сўнг ҚРнинг “ҚР МСК тўғрисида”ги, “ҚР Жўқорғи Кенгесига сайлов тўғрисида”ги ва “Халқ
депутатларининг туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунлари бекор қилинди ҳамда 2019 йил 4 сентябрда Сайлов кодексига
мослаштирилган ҚРнинг “Сайлов тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.
13
Масалан, Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов
комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом янги 98
1
-банд билан тўлдирилди. Бу билан овозларни санаб чиқиш натижалари
тўғрисидаги қарордан норози бўлган тарафлар томонидан овозларни қайта санаб чиқиш ҳақида мурожаат қилиш ҳуқуқи ўрнатилди,
шунингдек мурожаатни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш механизми жорий этилди.
15
Do'stlaringiz bilan baham: |