МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
10
топшириқларни қайта топширишлари мумкинлиги инглиз тилини онлайн ўқитишнинг
катта ютуғи деб ҳисоблайди. Олим шу билан бир қаторда, онлайн ўқитишнинг бир
неча афзалликлари бўлишига қарамай, инглиз тилини муваффаққиятли ўрганиш учун
талабаларда вақтни тўғри тақсимлаш кўникмаси ривожланган бўлиши лозимлигини
эътироф этади. К.Нелсон яна шуни таъкидлаб ўтадики, ўқитувчилар онлайн таълим
методологияларига талаб ортиб бораётганини тан олишган ҳолда онлайн ўқитишни
қулай ва хавфсиз деб ҳисоблашларини эътироф этган бўлса, анъанавий тарзда таълим
берувчи ўқитувчилар эса анъанавий ўқитиш эскириб бораётгани учун келажакда иш
ўрни қисқаришидан хавотир олган ҳолда, онлайн ўқитиш метологиясини ўрганишга
тайёр эканликларини билдирган. К.Нелсон инглиз тилида ёзиш кўникмасини онлайн
тарзда ўқитиш анъанавий дарслар каби самарали ва икки турдаги таълимда ҳам
қўллаб-қувватлаш хизматлари талабаларнинг инглиз тилида ёзиш кўникмасини
ўрганишга ёрдам берди деб хулоса қилади.
Колумбианинг Эл Босқуе университетида инглиз тилини онлайн ва офлайн
ўқитишни таққослаб ўрганган яна бир олим M.M. Чаморро ҳам, ҳар икки усулда
таълим олган талабалар курс якунида бир хил натижага эришганлигини ва офлайн
таълимнинг ўрнига тўлиқ онлайн ўқитиш мумкинлигини амалда исботлаб беради.
M.M.Чаморронинг таъкидлашича, мустақил, технология билан ишлаш тажрибасига
эга, ўзини назорат қила олган ва кези келганда ўзини рағбатлантира олган, интизом
ва изчиллик билан кўрсатмаларга амал қилган ҳолда, барча машқ ва топшириқларни
бажарган талабалар, доим ўқитувчи назоратида бўлишни хохловчи талабалардан кўра
онлайн таълимда муваффақиятга эришиб, инглиз тили кўникмаларини ривожлантира
олган.
Юзма-юз интеракциянинг афзалликларидан фойдаланиб, анъанавий тазрда
синфхоналарда инглиз тилини ўрганган талабаларнинг гапириш кўникмаси онлайн
ўқиганларга нисбатан яхши ривожланган. Олим диссертациясида онлайн таълимда
талабалар материалларни юклаб олиш ва зарур бўлганда қайта кўриб чиқиш имкони
-
ятига эга бўлган бўлсалар, офлайн инглиз тилини ўрганган талабалар ўқитувчи назо
-
ратида хатоларини англаб етиш ва консептни тўлиқ тушуниш каби афзалликларга эга
бўлганлигини келтириб ўтади.
A.Г. Пеарсй “Онлайн, юзма-юз ва аралаш таълимни қиёсий ўрганиш асосида
мукаммал аралаш таълимни топиш” мавзусидаги фалсафа докторлиги диссертаци
-
ясида анъанавий ва онлайн таълимнинг афзалликлари ва камчиликларини батаф
-
сил ёритиб ўтади. Анъанавий таълимда дарслар асосан маъруза шаклида бўлиб,
бунда аудитория ўқитувчи томонидан осонлик билан бошқарилиши билан самарали
деб қаралса, маъруза кўпинча ижодий фикрлашни, яратувчанликни чеклаб, қарор
қабул қилишда талабаларнинг кам иштирок этишига сабаб бўлиши сабабли танқид
қилинади. Анъанавий таълимнинг камчиликлари сифатида қўшимча равишда кўп
сонли талабалар аудиторияси ҳамкорликда ишлаш имконига эга бўлмаслиги, мухо
-
камаларда эса доминант талабаларнинг ҳукмронлик қилиши натижасида интроверт
характерга эга талабалар фаол иштирок этиб, фикрларини эркин ифода эта олмаслиги
санаб ўтилган.
A.Г. Пеарсйнинг ёзишича, онлайн таълим вақт ва маконда мослашувчанликни,
шунингдек, алоқа ва интеракция имкониятларини оширади. Онлайн контентга кириш
-
нинг ортиши натижасида электрон таълим билимларни индивидуал кашф қилиш ва
мустақил қуриш муҳимлигини таъкидлайдиган конструктивистик таълим назари
-
ясини қўллаб-қувватлайди. Синхрон онлайн дарсларда индивидуал фидбек (фикр-
мулоҳазалар) ва ўз-ўзини текшириш учун тест викториналарининг мавжудлиги тала
-
Do'stlaringiz bilan baham: |