“PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 2021, Maxsus son
62
Бошланғич синфларда ўқувчилар мусиқа маданияти фани бўйича қуйидаги билим, кўникма ва
малакаларни эгаллашлари шарт:
– мусиқа бадиий санъат эканлигини билишлари, куйга тавсиф бера олиш;
– халқ мусиқа мероси ҳақида тушунчага эга бўлиш;
– чолғу асбобларини билиш ва товуш тембрларидан уларни фарқлай олиш;
– мусиқага оид оддий атамаларни билиш;
– нота ёзувларини билиш ва амалда қўллай олиш;
– биргаликда ва якка ҳолда куйлай олиш;
– мусиқанинг ифода воситаларини билиш;
– ижрочилик турларини ижро садоларидан фарқлай олиш;
5-7-синфларда ўқувчилар мусиқа маданияти фани бўйича қуйидаги билим, кўникма ва
малакаларни эгаллашлари шарт:
– ҳар бир маҳаллий услубда ўзига хос ижрочилик услублари ва чолғу асбобларини билиш;
– мақом ҳақида тушунча, ўзбек мақомлари ва уларни асосий туркумлари, шашмақом, унинг
чолғу ашула йўллари, Фарғона-Тошкент мақомлари, Хоразм мақомлари, чолғу ва айтиш йўлларини
билиш;
– Ўзбекистон ҳудудида мумтоз мусиқанинг кўп тармоқли ва маҳаллий анъаналарга эга эканлиги,
уларнинг ўхшашлиги ва ўзига хослиги, маҳаллий мусиқий анъаналарнинг замонавий мусиқа,
бастакорлик ва композиторлик ижоди соҳасида намоён бўлишини билиш;
– икки овозли қўшиқларни соф оҳангда куйлаш, мажор уч товушлигидан минор уч товушлигига
мустақил куйлаб ўта олиш;
– куйлашда форте ва пиано динамик тусларини бажариш, ўзи ва ўртоқлари ижро этган
қўшиқларнинг ижрочилик савияси ва бадиий сифатини баҳолай билиш;
– машҳур қўшиқ ва ашулалар, ёр-ёрлар ҳамда ушоқларнинг маҳаллий услуб вариантларини
тинглаб ажрата олиш;
– куйлаш ва тинглаш маданиятига эга бўлиш;
– мусиқа нақадар қадимий санъат эканлиги, ўзбек халқ мусиқасининг илдизлари узоқ даврларга
тақалиб, асрлар, йиллар давомида сайқал топиб, ривожланиб келганлиги, шу боис халқимизнинг бой
маданиятини, миллий қадриятларимизни ўзида акс эттиришини, ва ниҳоят, ўзбек миллий мусиқамиз
умумбашарий жаҳон мусиқа маданиятининг ажралмас бир бўлаги эканлигини тасаввур қила олиш.
Шунингдек, ўқувчилар мусиқий иқтидорини ривожлантириш, мусиқа санъатига меҳр ва иштиёқни
ошириш, мусиқа санъатига қизиқувчи ўқувчиларнинг иқтидорини ривожлантириш учун зарурий шарт-
шароитлар яратиб бериш, уларнинг бадиий эҳтиёжларини қондириш мусиқа таълим-тарбиясининг
асосий вазифасини ташкил этади. Шу билан бир қаторда, жаҳон халқларининг умуминсоний мусиқий
қадриятларини ҳам чуқур ўрганиш ёш авлодни халқаро нуфузга молик бўлган маданий дурдоналардан
баҳраманд бўлишини таъминлайди.
Умумий ўрта таълим муассасаларида мусиқа маданияти фанини ўқитишда асосий тарбиявий
вазифалар ўқувчиларда қуйидагиларни шакллантиришдан иборат:
ўз халқининг тарихий анъаналарига содиқ бўлиш;
яшаб турган муҳитини эъзозлаш;
маҳаллий шароитда мавжуд бўлган табиат бойликларни қадрлаш ва тежаб-тергаб фойдаланиш;
келажакда ўз халқи ва Ватанига садоқат билан ҳизмат қилиш маданият ва эътиқодни ҳосил
қилиш, билимларни мустақил эгаллаш кўникмаларини шакллантириш;
кундалик ҳаётда кузатилаётган ҳодисаларнинг мусиқа маданияти моҳиятини билиш ва тегишли
хулосалар чиқара олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: