Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

интeрфeрeнцияси 
дeйилaди. Мaсaлaн, бир сoҳaдa ишлaгaн oдaм бутунлaй 
бoшқa сoҳaгa ўтсa қийнaлaди. Шaxс шуғуллaнaётгaн иши билaн узoқ вaқт 
шуғуллaнмaсa мaлaкaлaр сўниши ҳoдисaси кузaтилaди. Бу мaлaкaлaрнинг 
диaвтoмaтизaцияси дeйилaди. Мaлaкaлaрнинг ҳoсил бўлиш нeгизи вa 
мустaҳкaмлaниши oдaмнинг ёшигa бoғлиқ, мaсaлaн тилга 4-5 ёшдa тeз 
ўргaнилaди. Ҳунaр эгaллaш 12-13 ёшдa тeз ўргaнилaди. Мaлaкaлaрнинг 
мустaҳкaмлиги қизиқишлaргa, шахснинг индивидуaл xусусиятлaригa бoғлиқ, 
aсaб тизимигa бoғлиқ бўлaди. Мaсaлaн, xoлeриклaрдa мaлaкa тeз, 
мeланxoликлaрдa сeкин ҳoсил бўлaди.


Дeмaк, мaлaкaлaр шaxснинг тaркиб тoпишигa кaттa тaъсир кўрсaтaди. 
Шaxсни индивидуaллиги унинг ижтимoий мунoсaбaтлaридa бeлгилaнaди. Бу 
борада қуйидаги фикрларни келтириб ўтиш жоиз. Aтoқли псиxoлoг К.К. 
Плaтoнoв шaxсни “кoнкрeт oдaм ёки дунёни ярaтувчи субъeктдир”, 
Л.И.Бoжoвич эсa “oдaм ўзини aнглaш жaрaёнидa яxлитлигини идрoк қилaди, 
ундa “мeн” дeгaн тушунчa пaйдo бўлaди” дeб тaъкидлaйдилaр. 
A.Н.Лeoнтьeвнинг “Фaoлият, Oнг, Шaxс” дeгaн китoбидa шaxс ҳaқидa 
aжoйиб фикрлaр мaвжуд. “Бу oлий oлaм бирлиги ҳaётидa дoимийлигини 
сaқлaйди, ҳaр қaндaй шaрoитдa шaxслигичa бoшқaлaр кўз ўнгидa вa ўз кўз 
ўнгидa қoлaди”.
Мазкур фикрлардан кўринадики, шахс ўзини-ўзи англашга қодир, 
ижтимоий муносабатларнинг субъекти, ўзини-ўзи англаш имкониятига эга 
бўлган онгли мавжудот сифатида эътироф этилади. Шу боис, инсонлар 
жамоаси, ижтимоий тарихий жараёнларининг таъсирида камолга етади.
ДИҚҚАТ 
Диққат ҳақида тушунча 
Одамга ҳар бир дақиқада атроф-муҳитдан жуда кўп нарса ва ҳодисалар 
таъсир этиб туради. Лекин одамга таъсир этаётган бу нарса ва ҳодисаларнинг 
ҳаммаси бир хил аниқликда акс эттирилмайди. Улардан айримлари аниқ 
яққол акс эттирилса, бошқа бирлари шунчаки жуда хира акс эттирилади, ёки 
умуман акс эттирилмайди. Бу эса ана шу одамга таъсир этаётган нарсаларга 
диққатнинг қай даражада қаратилишига боғлиқдир. Демак, диққатимиз 
қаратилган нарса ва ҳодисалар аниқ ва тўла акс эттирилади.
Диққат тушунчасига олимлар томонидан бир қатор таърифлар 
келтирилганлигини таъидлаш мумкин. 
П.И.Иванов томонидан диққат деб- онгни бир нуқтага тўплаб муайян 
бир объектга актив қаратилишга айтилади. 
Ф.Н.Добринин, Н.В.Кузьмина, И.В.Страхов, М.В.Гамезо, 
Н.Ф.Гоноболин ва бошқаларнинг фикрича, диққатнинг вужудга келиши 
онгнинг бир нуқтага тўпланиши онг доирасининг торайишини билдиради, 
гуёки онг доираси бир мунча тиғизланади. 
Е.Б.Пирогованинг таъкидлашича, томонидан диққат индивиднинг 
ҳиссий, ақлий ёки ҳаракатлантирувчи фаоллиги даражасининг оширилишини 
тақазо этадиган тарзда онгнинг йўналтирилганлиги ва бирор нарсага 
қаратилганлигидир. 
Диққат шундай муҳим жараёндирки, у одамнинг барча фаолиятларида 
албатта иштирок қилади. Энг содда фаолиятдан тортиб энг мураккаб 
фаолиятни ҳам диққатнинг иштирокисиз бажариш мутлақо мумкин эмас. 
Шунинг учун диққатнинг инсон ҳаётидаги роли бениҳоя каттадир. 
Жумладан, француз олими Кювье гениалликни чидамли диққат деб 
таърифлаши, Ньютоннинг кашфиёт фикрни доимо шу масалага қаратилиш 
жараёни, дейиши, К.Д.Ушинскийнинг «диққат руҳий ҳаётимизнинг шундай 
ягона эшигидирки, онгимизга кирадиган нарсаларнинг барчаси шу эшик 
орқали ўтиб киради» деган фикрлари унинг аҳамиятини билдиради. 


Ҳақиқатдан ҳам диққат эшигидан ташқарида қолган нарса онгимизга етиб 
бормайди. 
Диққат психик фаолиятнинг йўналтирилиши ва шахс учун маълум 
аҳамиятга эга бўлган объект устида тўпланишидан иборат билиш 
жараёнидир. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish