Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

рефлекс (
лотинча reflexus акс эттириш) 
организмнинг ташқи таъсирга қонуний равишдаги жавоб реакцияси сифатида 
талқин қилиниб, асаб-мушак фаолиятини объектив тарзда билиш воситасига 
айланди. Сезги, ассоциация, эҳтирос юзага келишини изоҳлашга имкон 
яратилди. 
Психология фанининг илмий асосга қурилишида инглиз олими Гоббс 
(1588-1679) руҳни мутлақо рад этиб, механик ҳаракатни ягона воқелик деб
тан олиб, унинг қонуниятлари психологиянинг ҳам қонуниятлари эканлигини 
таъкидлади. Унинг негизида – эпифеномализм (юнонча eri - ўта, rhainominon 
– ғайритабиий ҳодиса) вужудга келди, яъни психология танадаги жараён-
ларнинг сояси сингари руй берадиган руҳий ҳодисалар тўғрисидаги 
таълимотга айланди. 


Нидерландиялик олим Спиноза (1632-1677) онгни катта кўламга эга 
материядан сира қолишмайдиган воқелик, яъни яққол нарса деб, 
тушунтирди. У детерминизм (лотинча demmerminara - белгилайман) 
тамойилининг, яъни табиат, жамият ҳодисаларининг, шу жумладан психик 
ҳодисаларнинг объектив сабаблар билан белгиланлиги ҳақидаги таълимот 
тарғиботчиси эди. 
XVII асрдаги йирик немис мутафаккири Лейбниц (1646-1716) нинг 
таълимоти математика, жумладан, интеграл ва дифференциал ҳисоблар
кашф этилишига таъсир этган эди. Психика ҳаёт манзараси арифметик 
йиғинди тариқасида эмас, балки интеграл тарзда намоён бўлади. Лейбниц 
тасаввурларнинг узлуксиз чегараланиши ғоясига таянган ҳолда перцепция 
(бевосита онгсиз идрок)ни апперцепциялар диққат ва хотирани ўз ичига 
олган англанган идроклардан фарқлаган эди. Лейбниц психологияга 
психиканинг фаоллиги табиати ва узлуксиз ривожланиши ҳамда психиканинг 
онглилик ва онгсизлик кўринишлари ўртасидаги мураккаб нисбат ҳақидаги 
ғояни олиб кирди. 
XVII асрда эмперизм ва сенсуализмни тажриба ва ҳис этиладиган 
билимнинг «соф» ақл-идрокдан афзаллиги ҳақидаги таълимотнинг, яъни 
ақлда ҳеч қандай туғма ғоялар ва тамойиллар бўлиши мумкин эмаслиги 
ҳақидаги таълимотнинг олдинги маррага кўтарилишига олиб келди. Бу 
таълимотни инглиз файласуфи ва педагоги Жон Локк (1632-1704) астойдил 
ҳимоя қилиб чиққан эди. Уни эмпирик психологиянинг асосчиси деб, 
ҳисоблаш қабул қилинган. Барча билимларнинг тажрибадан келиб чиқиши 
ҳақидаги таълимоти психология учун муҳим аҳамиятга эга бўлган. Чунки у 
руҳий ҳаётнинг аниқ фактлари оддий ҳодисалардан мураккаб ҳодисаларга 
ўтиш йўллари пухта ўрганилишини тақазо этади. Ж. Локкнинг фикрича,
тажрибанинг иккита манбаи мавжуд бўлиб, бири ташқи сезги аъзоларининг 
фаолияти (ташқи тажриба) ва иккинчиси ўзининг хусусий мияни идрок 
этувчи ақлнинг ички фаолияти (ички тажриба) дир. Киши ҳеч қандай 
ғояларга эга бўлмаган ҳолда дунёга келади. Унинг руҳи – «тоза тахта» бўлиб,
кейинчалик унга тажриба ёзувлари битилади. Тажриба оддий ва мураккаб 
ғоялардан таркиб топади. Бу ғоялар ё сезгилардан, ё ички идрок (рефлексия) 
лардан ҳосил бўлади. Иккинчи ҳолатда онг реал нарсаларга эмас, балки ўз 
хусусий маҳсулига йўналтирилиб, ўзи билан ўзи бўлиб қолади. Ж.Локкнинг 
рефлексия таълимоти киши психологик фактларни интероспектив тарзда 
билиб олади деган тахминга асосланган эди. Бу билан яна дуализм
таълимоти илгари сурилади. Онг ва ташқи оламни принципиал жиҳатдан 
турлича усуллар ёрдамида билиш мумкинлиги жиҳатидан ҳам улар бир-
бирига қарама-қарши қўйилар эди. 
Ж.Локкнинг ташқи ва ички тажриба тўғрисидаги таълимоти икки хил 
характерга эга эканлиги ҳам материалистик ҳам идеалистик таълимотларнинг
тараққиётига туртки бўлди. Материалистлар Гартли (1705-1784) бош бўлган 
француз, А.Н.Радишчев (1749-1802) бошчилигидаги рус материалистлари 
оламни билишда ташқи тажрибани асос қилиб, олиб инсон психикасининг 


ички мазмуни асосида одам атроф-муҳит билан ўзаро муносабати ётади деган 
эдилар. 
XVIII асрга келиб нерв системасини тадқиқ қилишда улкан ютуқларга 
эришилди (Галлер, Прохазка). Бунинг натижасида психика мия функцияси 
эканлиги ҳақидаги таълимот вужудга келди. Инглиз тадқиқотчиси Чарльз 
Белл ва француз Франсуа Мажанди томонидан ёйилувчи ва ҳаракат нервлари 
ўртасидаги тафовут очиб берилди. Унинг негизида психология фанида 
рефлектор ёйи деган янги тушунча пайдо бўлди. Буларнинг натижасида 
ихтиёрий (онгли) ва ихтиёрсиз (онгсиз) рефлектор турлари кашф қилинди.
Юқоридаги 
илмий 
кашфиётлар 
таъсирида 
рус 
олими 
И.М.Сеченовнинг (1892-1905) рефлектор назарияси руёбга чиқди ва ушбу 
назария психология фанининг физиологик асослари, механизмлари бош мия 
рефлексларининг ўзига хос хусусиятлари табиатини очиб бериш 
имкониятини яратади.
Айтиш керакки, психология фани борасидаги тадқиқотлар, 
кашфиётлар шу билан тугаб қолмасдан, балки бу борадаги ишлар янада 
кучайтирилиб самарали натижаларга эришилмоқда.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish