Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Нутқ фаолияти
– одам томонидан ижтимоий-тарихий тажрибани 
ўзлаштириш ва авлодларга бериш ёки коммуникация ўрнатиш, ўз ҳаракатла-
рини режалаштириш мақсадида тилдан фойдаланиш жараёнидир. Тил алоқа 
воситаси ёхуд қуролдир, нутқ фаолияти ёки нутқ эса алоқа жараёнининг 
ўзидир. Бу жараёнда нутқ фаолиятининг фаол ва пассив турлари фарқланади. 
Сўзловчининг нутқи 
фаол нутқ,
тингловчининг нутқи 
пассив нутқ 
ҳисобланади. Нутқ ички ва ташқи нутққа бўлинади. 
Ташқи нутқ
– ёзма ва 
оғзаки нутққа, оғзаки нутқ эса монолог ва диалогик нутққа бўлинади. 
Монолог 
– бир кишининг ўзига ёки бошқаларга қаратилган нутқидир. Бу 
ўқитувчининг баёни, ўқувчининг тўлароқ жавоби, маъруза ва бошқалардир. 
Монологик нутқ маълум қийинчиликларга эга. Монологда гапираётган киши 
фикрларнинг аниқлигига, грамматик қоидаларнинг сақланишига, мантиқ ва 
айтилаётган фикрларнинг изчиллигига эътибор бериши керак. Диалогик 
нутққа нисбатан монологик нутқ кечроқ шаклланади. Мактабда ўқитувчилар 
ўқувчиларда монологик нутқни ривожлантиришга алоҳида эътибор 
беришлари керак. Икки ёки ундан ортиқ кишилар ўртасидаги нутқ – 
диалог 
дейилади. Диалогик нутқда баён қилинаётган фикр кўп жиҳатдан ундан 
олдинги фикрга боғлиқ бўлади. Диалогик нутқда суҳбатдошларга маълум 
бўлган айрим сўзлар тушириб қолдирилади. Шунинг учун ёзиб олинган 
диалог бошқаларга унчалик тушунарли бўлмаслиги мумкин: Диалогик 
нутқда ҳар хил турдаги шаблонлар, яъни одатланиб қолинган сўз бирикмаси 
кўп учрайди (қойил, марҳамат қилиб айтингчи). Нутқнинг 
ички нутқ
деб 
аталган тури нутқ фаолиятининг алоҳида тури ҳисобланади. Ички нутқ 
амалий ва назарий фаолиятни режалаштириш фазаси сифатида намоён 
бўлади. Биз сўзни чала-ярим айтишимиз биланоқ тушунаверамиз. Ички нутқ 
айрим оғзаки нутқ актларидан илгарироқ, хусусан ихтиёрийлик даражаси 
анча юксакроқ бўлган оғзаки нутқдан илгарироқ содир бўлиши мумкин. Ёзма 


нутқ монологик нутқнинг турларидан бири бўлиб, ёзма нутқ монологик 
нутққа нисбатан батафсилроқдир.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish