Келтирилган ёндошвуга кўра: ЯИМ (Y ) =
А + Т + W + R1 + R2 + Р1 + Р2 Харажатлар ва даромадлар кўринишида ҳисоблаб топилган ЯИМ ҳажми ўзаро мос
келади. Чунки миллий иқтисодиёт доирасида бир субъект томонидан қилинган ҳар қандай
харажат иккинчи субъект учун даромад бўлиб тушади.
6.Миллий ҳисобчилик тизимидаги бошқа кўрсаткичлар ва улар ўртасидаги нисбат Миллий ҳисобчилик тизимига кўра миллий иқтисодиёт ривожланишини таҳлил
этиш учун ЯИМ кўрсаткичидан бошқа яна бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бу
кўрсаткичлар жумласига Ялпи миллий даромад (ЯМД) кўрсаткичи ҳам киради. Бу
кўрсаткич МҲТнинг олдинги кўринишида ҳисобланган Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ)
кўрсаткичи билан моҳиятан бир хил.
ЯМД - мамлакат резидентлари томонидан, мамлакатда ва мамлакат ташқарисида, ишлаб чиқаришда иштирок этиш ва мулкдан олган бошланғич даромадлари йиғиндисидир. ЯИМ ва ЯМД кўрсаткичлари ўртасидаги фарқни қуйидаги формула кўринишида
тасаввур этиш мумкин:
ЯМД = ЯИМ +
мамлакат резидентларои томонидан хориждан олинган даромадлари - норезидентларнинг мамлакатдан хорижга жўнатган даромадлари. ЯИМ ва ЯМД нинг принципал фарқлари шундаки улардан биринчиси мамлакат
резидентлри томонидан ишлаб чиқарилган
я куний товарлар ва хизматлар оқимини ўлчаса,
иккинчиси улар олган бошланғич даромадларни ўлчайди.
Соф ички маҳсулот (СИМ) ва
Соф миллий даромад (СМД ) кўрсаткичлариЯИМ
ва ЯМД кўрсаткичларидан амортизация (истеъмол қилинган асосий капитал) суммаси
миқдорига фарқ қилади.