ДАНГАСАЛИКНИ ЕНГИШНИНГ 5 СИРИ
Инсон ривожланишига тўсқинлик қиладиган омиллар жуда кўп. Тил ўрганмоқчимисиз, ўз соҳангиз
бўйича мутахассисга айланмоқчимисиз ёки катта даромад қилиб ўз молиявий аҳволингизни
яхшиламоқчимисиз? Нимани хохлашингиздан қатъий назар, уларга эришиш йўлида енгишингиз
керак бўлган биринчи душманингиз бу “Дангасалик”.
Инсонлар хар хил ва уларнинг муваффақиятга эришиш йўлида муаммолариям хар хил бўлади.
МАҚСАДЛИ МЕХНАТДАГИ МУАММОЛАР:
• Салоҳият даражаси пастлиги.
• Мантиқий тушунчаси йўқлиги.
• Атроф муҳити салбий тасир кўрсатиши.
• Маълумотларни қабул қилиш тезлиги секинлиги.
Мисол учун: чет тили ёки бошқа бирор бир сохани ўрганмоқчисиз. Ўзлаштириш жараёнида турли
хил муаммолар юзага кела бошлайди. Мени тренингим ва курсларимга келадиган кўпчилик
ўқувчиларимдан кузатиб шуни хулоса қилдимки;
Уларнинг ўзлаштириш жараёнида 2 та АСОСИЙ муаммо бор.
1-Муаммо.
Салохиятнинг ҳар хиллиги. Бир вақтнинг ўзида битта мақсадга эришиш учун хар хил салохиятли
инсонлар ҳаракат қилишади, шу билан биргаликда уларнинг ўзлаштириш даражаси ҳар хил
бўлади. Бир киши осон маълумотни секин ўзлаштирса, бошқаси эса мураккаб масалани осонликча
ечиши мумкин.
2-Муаммо. (асосийси)
Дангасалик. Ҳар қандай инсонни олдинга қадам ташлашига йўл қўймайдиган асосий омиллардан
бири.
• Дангасаликдан қутилишнинг иложи борми?
• Дангасаликдан қутилиш керакми?
• Дангасаликдан Дангасаликни фарқи борми ?
• Дангасаликнинг ҳам яхши томонлари борми?
• Дангасалик юзага келган бўлса Нима қилиш керак?
Юқоридаги саволларга жавоб излаймиз !!!
Агар сизда прокрастинация юзага келган бўлса !
Прокрастинатия (Прокрастинация)- дангасаликнинг илмий номи. Прокрастинация бўйича жудаям
кўп китоблар ёзилган. Бугунги кунда жуда долзарб масала бўлганлиги сабаб, жуда кўп адабиётлар,
тажрибалар, илмий тадқиқотлар билан танишиб чиқишингиз мумкин. Дангасалик ҳақида
маълумот кўплиги, бу муаммони ечилишига бўлган талаб борлиги белгисидир.
Ҳозирги кунга қадар Мнемоникани (хотирани ривожлантириш усуллари) ҳамма нарсага даво деб
ўйлардим, аммо адашган эканман. Муаммоларнинг асл сабаби хотира сустлиги ёки паст фикрлаш
даражаси эмас, балки прокрастинация экан!
• Нима учун инсонларда дангасалик бор?
• Нимадан келиб чиқади дангасалик?
• Нима сабабдан ҳамма нарсаларнинг негизи Дангасалик эканлигини билиб туриб ҳам, яна
дангасалик қиламиз?
• Нима учун инсонлар масъулиятни ўз қўлига олгиси келмайди?
• Дангасалик табиий жараёнми?
Do'stlaringiz bilan baham: |