209
машқ билан чиниққанликни
такомил-лаштиришга имкон
беради. Шу билан бирга оралиқ босқичда бир холатдан
иккинчи холатга ўтиш, фаол дам олиш эффектларидан
анчагина кенг миқёсда фойдаланилади. Машғулотнинг мана
шундай ташкил этилиши туфайли спорт формасида
туришнинг
жамланган
муддатлари
анча
ортишига
эришилади.
Бунда
спорт
натижалари
динамикасида,
юкламалар
умумий
динамикасидаги
асосий
«
тўлқин
»ларнинг миқдорига қараб, бир нечта «
чўққи
»лар
пайдо бўлади.
Мусобақа даврида бундай «
тўлқин
» ларнинг конкрет
параме-трлари ва миқдори спорт
турининг хусусиятлари ва
спортчиларнинг малакасига боғлиқ. Ҳар хафтада мусобақа
ўтказиш мумкин бўлган спорт турларида малакали
спортчиларда бу «
тўлқин
» ларнинг сони одатда иккитадан
ошмайди. Бунда махсус юкламалар бир ойлик ҳажми энг кўп
деганда тайёрлов давридаги шунга мувофиқ келадиган
ҳажмларнинг 75-90 фоизидан ортмаслиги лозим бўлса керак
(албатта, тайёрлов давридаги ҳажмлар
етарли даражада катта
бўлгани кўзда тутилади). Оралиқ босқичда ҳажмлар ортиқ
бўлиши ҳам, пасатирилган бўлиши ҳам бирдек бефойдадир.
Тўғри, келти-рилган рақамларни мутлақо умумий норма деб
бўлмайди. Бироқ кўп холларда маъқул келадиган чегаралар
мазкур рақамлардан унчалик узоқ эмас, деб хисоблаш
мумкин.
Мусобақа давридаги юкламаларнинг «
тўлқин
» лари
ҳажм ва интенсивлик жиҳатидан бир-бирига айниқса лойиқ
бўлиши керак. Бунда умумий ҳажмнинг ортиши махсус
машқлар интенсив-лигининг узоқ муддат пасайиб кетишига
олиб келмайдиган меъёрда бўлсагина тўғри бўлади. Ҳажмни
ошира
бориш
босқичи
мусо-бақалар
ўртасидаги
танаффуслар вақтига ёки ҳар
холда унчалик масъулиятли
210
бўлмаган мусобақаларга тўғри келгани муъқул. Чунки бундай
босқич спорт кўрсаткичлари вақтинча ўсмай қолиши ёки
пасайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Мусобақа
давридаги
юкламалар
динамикасининг
айрим хусусиятлари, юқорида айтилганлардан ташқари
қуйидаги шарт -шароитларга ҳам боғлиқ:
1)
юкламаларнинг бир хафталик динамикасида спорт
мусобақалари кўп холларда асосий пунктлар хисобланади:
2)
спорт мусобақалари шунга ўхшаган машғулот
юкламаларига қараганда анча кескин таъсир кўрсатиши
билан характерланади: улар организмда анча сезиларли
биологик
ўзгаришлар
пайдо
қилади
ҳамда
тиклаш
жараёнлари вақтини анча узайтиради.
3)
машқ билан чиниққанлик ўса боргани сари
специфик юкламаларнинг айрим функционал системаларга
таъсири ҳам ортади. Бу қўлга киритилган машқ
билан
чиниққанлик даражасини машқ билан чиниққанликка
эришишда ишлатилган юкламаларага қараганда камроқ
юкламалар воситасида сақлаб туришга имкон беради. Бироқ
бу нисбатан катта бўлмаган (бир неча хафта масштабидаги)
вақт
оралигидагина
тўғри
бўлади.
Машқ
билан
чиниққанликни узоқ вақт сақлаб турилганда эса, уни янада
юксалтиришдан ташқари, нисбатан кичик юкламаларни
катта ва максимал юкламаларга алмашлаб туриш зарур
бўлиб қолади.
Булар бари юкламаларнинг ҳафталик динамикасида ва
микроцикллар структурасида ўз ифодасини топади. Бунда
ўрта «
тўлқин
» ларнинг интерваллар ва масъулиятли
мусобақалар билан ўзаро нисбати шундай бўладики, бу
навбатдаги масъулиятли мусобақаларгача интенсивликнинг
муайян кўрсаткичлари сақлана боргани ёхуд ўса боргани
холда
юкламаларнинг
хафталик
хажмини
олдиндан
211
камайтиришга имкон беради (мумкин бўлган вариант-лардан
бири расмда тасвирланган).
Юкламалар
умумий
ҳажмини
ошириш
учун
ажратилган хафталар сони билан ҳажм қисқариши содир
бўладиган хафталар ўртасидаги нисбат мусобақа
даврининг
босқичига, мусобақалар тақвимига, тайёрлов даврида қўлга
киритилган ҳажмнинг каттали-гига ва бошқа шарт-
шароитларга қараб, турлича бўлиши мумкин. Амалда 3:2, 2:2,
1:2 ва бошқа тартибдаги нисбатлар учраб туради. Махсус
тадқиқотлар у ёки бу конкрет шароитда қандай нисбат
оптимал бўлишини кўрсатиб бориши керак. Бироқ принцип
аниқ: ҳафталар юкламалар ҳажми ортиши ва камайиши
шундай нисбатда бўлиши керакки, навбатдаги асосий
мусобақа бошланади-ган вақтга
келиб спортчи юксак
функционал имкониятларга эри-шибгина қолмай, балки
уларни айни мана шу моментда максимал даражада ишга
сола
оладиган
ҳам
бўлсин.
Кўмакчи
характердаги
яқинлаштирувчи ва бошқа мусобақалар юкламаларнинг бир
ҳафталик ҳажми пасайиши фонида ҳам, ўсиб бораётган
шароитда ҳам ўтказилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: