1-расм. Масофадан банк хизматларидан фойдаланувчилар сони
Манба:
Cbu.uz сайти маълумотлари асосида тайёрланди.
Юқоридаги маълумотлардан кўринадики, ма
-
софадан банк хизматларидан фойдаланувчилар
сони охирги беш йилда юридик шахслар кесимида
135,6 мингдан 822,5 мингга ошган бўлса, жисмо
-
Ўзбекистонда фаолият юритаётган тижорат
банклари пластик карталар эмитенти бўлиб ҳи
-
собланади. Қуйидаги 1-жадвалда биз Ўзбекистонда
тўлов тизимлари кўрсаткичларининг макроиқти
-
содий кўрсаткичлар билан боғлиқ динамикасини
келтирдик.
1-жадвал
Тўлов тизимлари кўрсаткичларининг макроиқтисодий кўрсаткичлар билан
боғлиқ кўрсаткичлари динамикаси
ний шахслар кесимида 1906,5 мингдан 13748,6
мингга ортган. Юқорида келтирганимиздек, мам
-
лакат тўлов тизими кўрсаткичлари асосида эконо
-
метрик таҳлилларимиз асосида Ўзбекистонда ма
-
67
№ 2 (18)
Апрель-июнь, 2022 йил
софадан банк хизматларидан фойдаланувчилар со
-
нининг 1 донага ортиши ЯИМни 24,92 млн. сўмга
ошишига олиб келиши асосланди. Шундан келиб
чиқиб, ушбу масалада амалга оширилиши лозим
бўлган вазифалар талай.
Тўлов муносабатларининг ривожланишида
жаҳон тенденцияларини таҳлил қилиш асоси
-
да Ўзбекистон учун тўлов тизимини такомил
-
лаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб
олиш мақсадга мувофиқдир. Сўнгги йиллар
-
да нақд пулсиз тўлов айланмасини оширишда
тўлов тизимларини такомиллаштириш бўйича
дунё мамлакатларида қатор тенденциялар куза
-
тилмоқда. Булардан асосийлари қуйидагилар:
• Тўлов инфратузилмаси, давлат ва жамият
рақамли трансформацияси, янги иштирокчилар,
финтех ва ИТ компанияларининг тўлов тизимлари
-
да фаол иштироки;
• Очиқ архитектура;
• Рақамли идентификациянинг жорий қилиниши;
• Марказий банкнинг рақамли валютаси жорий
қилиниши;
• Молиявий хизматларнинг ISO 20022 стандар
-
тига ўтилиши;
• QR-кодларини оммалаштириш;
• Банклараро инфратизимни такомиллаштириш.
Очиқ архитектура. Рақамли трансформация,
мобил алоқанинг ҳамда интернетнинг аҳолининг
барча қатламлари ҳаёт тарзига кириб келиши дунё
мамлакатларида финтех компанияларининг молия
-
вий хизматлар соҳасида турли инновацион ечимла
-
ри, стартаплари пайдо бўлишига олиб келди.
Ташқи ташкилотларнинг технологик имконият
-
лари ёрдамида рақобатни кучайтириш ва молиявий
хизматларни кенгайтириш мақсадида алоҳида мам
-
лакатлар финтех компанияларига банклар билан
интеграцияни амалга оширишлари ҳамда банклар
-
нинг мижозларига ўз хизматларини кўрсатишлари
учун ҳуқуқий майдон яратиб бермоқдалар. 2018
йилнинг январида кучга кирган Европа Итти
-
фоқининг Иккинчи Директиваси (Payment Services
Directive, PSD2) янги шаклдаги тўлов институтла
-
рининг устидан назорат, ҳамкорликнинг янги моде
-
лини ҳамда чакана молиявий хизматлар очиқ архи
-
тектурасига талабларни шакллантирди.
Молиявий хизматларнинг очиқ архитектураси
молиявий ташкилотлар томонидан мижоз маълу
-
мотларига (масалан, API - application programming
interface ни ишлатиш орқали иловалар ўртасида
ҳамкорлик учун умумий дастурий инструмент
-
ларни) тўлов хизматлари етказиб берувчилари
ҳисобланган учинчи томонларга маълумот олиш
учун (молиявий маълумотларни агрегацияси хизма
-
ти) ва тўловларни ўтказиш учун маълумот тақдим
этишини англатади. Бунинг учун фақатгина банк
ҳисобрақами эгасининг розилиги талаб қилинади.
Очиқ банкинг бўйича ташаббус Буюк Британия
-
да ҳам киритилган бўлиб (Open Banking Standard),
ҳозирги пайтда Австралияда амалга оширилмоқда.
Рақамли идентификация. Рақамли хизматларнинг
кейинчалик ривожланиши ва кенгайиши мижоз
-
нинг масофадан идентификация қилиниши, томон
-
ларнинг маълумот алмашинувига боғлиқ. Масалан,
Швецияда BankID лойиҳаси мижозларнинг элек
-
трон идентификация тизими йўлга қўйилган бўлиб,
компаниялар ва давлат ташкилотларига мижозни
масофадан идентификация қилишга, шунингдек, ин
-
тернет тармоғи орқали масофадан шартнома тузиш
-
га имкон беради. Тизим, аввало, банк мижозларини
масофадан идентификация қилиш мақсадида ишлаб
чиқилган бўлиб, кейинчалик, давлат ташкилотлари
ва бошқа компаниялар ҳам бу тизимдан фойдала
-
на бошлаган. Ҳозирги пайтда BankID бу электрон
идентификацион ҳужжат бўлиб, нафақат паспорт
ва ҳайдовчилик гувоҳномасига тенглаштирилган,
шунингдек электрон рақамли имзо ҳам бўлиб ҳи
-
собланади. Бошқа мисол, Ҳиндистондаги Aadhaar
фуқаролар идентификацияси миллий тизими бўлиб,
1,2 млрд.дан ортиқ аҳолининг биометрик маълумот
-
лари базаси бўлиб, молиявий ва давлат хизматлари
-
ни масофадан амалга оширишга ёрдам беради.
Марказий банкнинг рақамли валютаси. Крипто
-
валюталарнинг пайдо бўлиши ва жуда кенг тарқа
-
лиши ҳамда уларнинг асосидаги блокчейн техноло
-
гияси марказий банкларнинг ўз рақамли валютала
-
рини (МБРВ) чиқариш имконияти ва унинг қанча
-
лик мақсадга мувофиқлигини ўрганиш масаласини
қўймоқда. Бунга турли омиллар туртки бўлмоқда,
булар блокчейн технологиясини амалиётда, шу
-
нингдек, трансчегаравий тўловларда қўллаш, нақд
пул ҳажмининг барқарор камайиши натижасида
молиявий ва тўлов барқарорлигини ошириш, шу
-
нингдек, молия соҳасида ўриндош тўлов меха
-
низмларини қидириш каби омиллардир.
Ҳозирги пайтда Хитой ва Швеция ўз рақамли
валютасини чиқариш арафасида турибди. Хитой
Халқ банкининг рақамли валютаси 2019 йил дека
-
брда Хитой Халқ Республикаси Кенгаши томони
-
68
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
дан тасдиқланган. МБРВ нинг биринчи чиқарили
-
ши 2020 йилнинг май ойидан бошланган. Рақамли
валютанинг чиқарилиши сабаби Марказий банк
валютасининг тўлов функциясини оптималлашти
-
риш, унинг мавқеини яхшилаш, пул кредит сиёса
-
тининг самарадорлигини ошириш деб кўрсатилган.
Хитой рақамли валютаси тахминан универсал
мобил илова орқали (ягона рақамли ҳамён) ёки
бошқа тижорат тўлов платформаларининг махсус
интерфейси орқали ишлатилиши мумкин бўлади.
Пилот режими доирасида рақамли валютани товар
ва хизматларга тўловларни амалга ошириш, шу
-
нингдек, ички банклараро тўловларни ўтказишда
фойдаланиши режалаштирилган.
Молиявий хизматларнинг ISO 20022 стандартига
ўтилиши. ISO 20022 “Молиявий хизматлар. Молия
индустриясининг маълумотлар универсал схемаси”
стандарти молия бозорининг турли автоматлашган
иштирокчилари ҳамкорлиги учун ишлаб чиқилган.
ISO 20022 стандарти молия индустриясининг
алоҳида сектори эмас, балки барча иштирокчилари
қулайлиги учун ишлаб чиқилган, шунингдек, асо
-
сий жараёнларни тушунишга имкон берувчи маъ
-
лумотларни қамраб олади. Бу эса маълумотларни
ISO 20022 стандартига мос форматга ўтказишни ва
янги молиявий хабарларни яратишни осонлашти
-
ради. Шунингдек, ISO 20022 стандартининг ишла
-
тилиши фойдаланувчиларнинг географик жойла
-
шувидан ва фойдаланаётган тўлов платформасидан
қатъи назар, ахборотларни тўғри интерпретация қи
-
лишларига ёрдам беради. ISO 20022 стандартининг
жорий қилиниши тўловларни қайта ишлаш ва хавф
-
сизлигининг самарадорлигини оширади, тўловлар
занжирида ички ва глобал мосликни таъминловчи
инновацияларни йўлга қўйишга имкон беради.
Халқаро SWIFT компанияси ISO 20022 стан
-
дартини рўйхатга олиш ва юритиш бўйича масъул
бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги пайтда ушбу стандарт
дунё бўйлаб етакчи молия ташкилотлари томони
-
дан босқичма босқич жорий қилинмоқда. 2022
йилда Европа банклари, АҚШ банклари ISO 20022
стандартини жорий қилиши режалаштирилмоқда.
CLS ва Euroclear каби халқаро тизимлар ISO 20022
стандартига асосланган ахборотлар алмашинувини
йўлга қўйган, фойдаланувчиларни ушбу стандарт
бўйича ахборот алмашинувини рағбатлантиради.
Кўплаб давлатлар электрон ҳамкорликнинг сама
-
радорлигини ошириш мақсадида тўлов тизимла
-
рининг такомиллаштирилиши бўйича стратегик
ҳужжатларида ISO 20022 халқаро стандарти жо
-
рий қилинишини назарда тутган. Келгусида ушбу
стандартнинг жорий қилиниши миллий ва халқаро
тўлов тизимларининг ҳамкорлигини тушунарли ва
умум қабул қилинган халқаро стандартлар орқали
соддалаштиради.
QR-кодлари. Сўнгги йилларда дунёда QR-кодла
-
ри ёрдамида амалга ошириладиган тўловлар улуши
кенгайиб бормоқда. АҚШда Walmart Pay, Starbucks
Pay, Apple маҳсулоти - Easy Pay каби тўлов маҳ
-
сулотлари кенг ишлатилмоқда. Visa ва Mastercard
халқаро тўлов тизимлари бу каби тўловларни кен
-
гайтирмоқда. QR-кодлари ёрдамида тўловлар хавф
-
сизлиги, тўловнинг қулай ва тезлиги, махсус қу
-
рилманинг талаб қилинмаслиги бундай тўловлар
-
ни оптимал тўлов усулига айлантирмоқда. QR-код
орқали тўловлар тўлов жараёнининг соддалашуви
ва арзонлашувини таъминдайди.
QR-код орқали тўловлар савдо нуқталарида, интер
-
нет орқали, шунингдек, турли хизматлар учун тўлов
-
лар (етказиб бериш хизмати, такси) учун ишлатилади.
POS-терминалларни ишлатиш бозор расталари сав
-
доларида иқтисодий самарадорлик жиҳатдан ўзини
оқламаслиги мумкин, аммо QR-код орқали тўловлар
бундай тўловларни муваффақият билан амалга оши
-
ради. QR-код орқали тўловлар энг кўп Хитойда ом
-
малашган. Хитой QR-код орқали тўловларни жорий
қилиш бўйича лидер бўлиб ҳисобланади. Tencent ва
Alibaba каби йирик тўлов ташкилотлари QR-кодни
жорий қилиш бўйича драйвер бўлиб ҳисобланади.
Шунингдек, турли тўлов тизимлари ўз QR-код
-
ларига эга бўлиб, бу тадбиркорлар ва истеъмолчи
-
лар учун самарали эмас. QR-кодни қабул қилувчи
барча тўлов тизимлари учун ягона форматдаги QR-
код стандартини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ
бўлиб ҳисобланади.
Тўловлар соҳасида QR-кодлар стандарти учун
энг кўп қўлланиладиган стандарт EMVCo стан
-
дартидир. Гонконг, Сингапур, Индонезия, Саудия
Арабистони, Ҳиндистон, Миср QR тўловлар учун
миллий стандартларини ишлаб чиқиб, ягоналашти
-
рилган QR-кодларни амалда қўлламоқдалар.
Банклараро инфратизими. Европа Иттифоқида
Европа тўлов кенгаши ва Европа марказий банки
билан биргаликда деярли барча европа банклари
иштирокида чакана тўловларнинг ягона инфратизи
-
ми – SEPA ташкил қилинган. Ҳозирги пайтда кредит
тўловлари, тўғридан тўғри дебет, карталар орқали
транзакциялар тўловлари амалга оширилмоқда.
69
№ 2 (18)
Апрель-июнь, 2022 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |