Мамлакатимизда энергетика саноатини
ривожлантиришнинг амалдаги механизмлари
Мухаммадхўжа САИТКАМОЛОВ,
PhD (иқтисодиёт фанлари бўйича),
Тошкент давлат техника университети тадқиқотчиси,
E-mail: mehrivoxidova@gmail.com
Кириш.
Жаҳон энергетика тизимида кенг
кўламли ва марказлаштирилган ишлаб чиқариш
ва қазилма ёқилғи турлари устунлик қилмоқда. Бу,
хусусан, энергетика саноати корхоналарининг мам
-
лакатлардаги ишлаб чиқариш жараёнини белгилов
-
чи парадигмасидир. Шу билан бирга, энергетика
соҳасида юз бераётган ўзгаришлар ушбу моделга
тузатишлар киритиш кераклигини ва ушбу соҳа
-
да ишлаб чиқарувчи кучларни тақсимлашни қай
-
та кўриб чиқиш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг
барқарор ривожланиши учун замин яратилишига
олиб келади. Ушбу ўзгаришларнинг мақсади энер
-
гетика саноати корхоналари фаолиятининг самара
-
дорлиги ва барқарорлигини оширишдир. Рақамли
иқтисодиётга ўтишда рақобатбардошлик ва хара
-
жатлар масалаларига кенгроқ эътибор беришни
талаб қиладиган мустақил омилларни таҳлил қи
-
лиш зарур. Уларга кам углеродли технологияларга
ўтиш чоралари ва хом ашё учун мавжуд нархларни
сақлаш сабаб бўлмоқда. Бир қатор замонавий ва
рақамли технологик янгиликлар трансформация
учун қулай шароит яратиб бериши мумкин.
Тадқиқот методологияси.
Мақолада эксперт
-
ларнинг фикрлари ва таҳлили асосидаги усуллар
жамланган. 2030 йилгача белгиланган мақсадлар
-
га эришиш бўйича концепцияни анализ ва синтез
усулларидан фойдаланиб чуқур таҳлил амалга
оширилган.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси.
Барқа
-
рор энергетика лойиҳаларини амалга ошириш
бўйича Жаҳон энергетика кенгаши мақсади хавф
-
сиз, арзон ва экологик тоза энергияни қўллаб-қув
-
ватлаш бўлган замонавий уч томонлама энергия
муаммосига жавоб бўладиган "энергия трилемма
-
си" концепциясини ишлаб чиқди [8] :
● энергия хавфсизлиги – миллий ва хорижий
манбалардан бирламчи энергия таъминотини сама
-
рали ташкил этиш, энергия инфратузилмаси ишонч
-
лилиги ҳамда энергия етказиб берувчиларнинг жо
-
рий ва истиқболдаги талабни қондириш қобилияти;
● энергия тенглиги – аҳоли учун энергия мав
-
жудлиги ва фойдаланиш имконияти;
● экологик барқарорлик – энергия таъминоти ва
таклифининг самарадорлигини, шунингдек қайта
тикланадиган манбалар ва бошқа кам углеродли
манбалардан энергия таъминотини ривожланти
-
ришни белгилайди.
ЮНИДО томонидан олиб борилган тадқиқотлар
натижасига кўра қайта тикланадиган энергия ва
энергия самарадорлиги тамойилларини қабул қи
-
лишни жадаллаштириш, материаллар самарадорли
-
гини ошириш, материаллар ва маҳсулотларни қайта
ишлаш ва қайта ишлатиш, маҳсулот ва хизматлар
-
га бўлган талабни камайтириш (масалан, улардан
кўпроқ интенсив фойдаланиш туфайли) энергия
самарадорлигини тубдан қисқартиришга ёрдам
беради. Шунингдек, у нафақат қазиб олинадиган
ёқилғилар ва саноат жараёнларидан келиб чиқади
-
ган иссиқ газлар чиқиндилари, балки озиқ-овқат,
қурилиш маҳсулотларининг миқдори туфайли ҳам
ҳосил бўладиган ўсиб бораётган умумий салбий
таъсирни камайтиришда муҳим роль ўйнайди.
Шуни тушуниш керакки, жорий тизим барқарор
амалиётларни илгари суриш учун қулай эмас ва
янги тизимга тез ўтиш зарур. Иқтисодий ўсиш ва
унинг атроф-муҳитга салбий таъсири ўртасидаги
мавжуд ўзаро боғлиқликни бартараф этиш керак:
иқтисодий ўсиш табиий ресурсларга таъсирнинг
камайиши билан бирга бўлиши керак. Дарҳақиқат,
саноат ишлаб чиқаришининг бугунги кундаги
Do'stlaringiz bilan baham: |