14
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
демократизм ҳам таъминланади. Чунки давлат
ҳокимиятининг барча органлари ўзларининг бюд
-
жет маблағларига эга ва ўзларига тегишли бюджет
ҳуқуқларидан фойдаланадилар [4].
Айтиш ўринлики, бугунги кунда Ўзбекистон ҳу
-
дудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
-
нинг устувор вазифаларини ҳал қилишда республи
-
ка бюджетидан ажратилаётган ўтказмаларни етарли
деб бўлмайди. Чунки мамлакат ҳудудларида бюджет
даромадларининг етарлилигини таъминлашда улар
бюджет солиқ механизмларини маҳаллий шароит
-
лардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштиришни
тақозо этади. Бунда ҳар бир ҳудуднинг ижтимо
-
ий-иқтисодий ривожланиш даражаси кўрсаткичла
-
ри асосида уларнинг заиф томонлари ва камчи
-
ликлари билан бирга устунлик салоҳиятини ҳам
ҳисобга олиш керак. Яъни, ҳудудлар солиқ базаси
потенциали имкониятларини рўёбга чиқариш орқа
-
ли маҳаллий бюджет тушумларининг етарлилигини
таъминлашимиз мумкин. Лекин бу масалани амалга
ошириш жараёнида алоҳида қатъийлик билан бирга
ниҳоятда эҳтиёткорлик талаб қилинади.
Шу асосда, мамлакатимизнинг иқтисодий
жиҳатдан суст ривожланган ҳудуди, хусусан Қо
-
рақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимо
-
ий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ ва ўрта
муддатга белгиланган стратегик чора-тадбирлари
-
ни ҳал қилишда солиқ тушумлари имконияти ва по
-
тенциали жуда аҳамиятли бўлиб ҳисобланади. Де
-
мак, “солиқ тушумларини илмий асосланган ҳолда
прогнозлаш орқали давлат бюджетининг даромад
ва харажат қисмларидаги мувозанатни сақлаш,
бюджет тақчиллигига йўл қўймаслик, бюджетнинг
солиқли даромадларининг манбалар бўйича бажа
-
рилиши ва солиқ тушумларининг молиявий йил
давомида узлуксиз, барқарор йиғилиши таъминла
-
нади” [5]. Шу боисдан ҳам, бизнингча истиқболда
Қорақалпоғистон Республикасининг солиқ тушум
-
лари потенциалининг илмий прогнози энг муҳим
долзарб масала саналади.
Шу сабабли, статистик маълумотлар асосида
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети даромад
-
ларида фойда солиғи ва айланмадан олинадиган
солиқ (ягона солиқ тўлови) бўйича тушумларнинг
ўсиши ҳамда унда тушумлар потенциалининг кел
-
гуси даврларга мўлжалланган прогнозининг вари
-
ант сценарийлари ишлаб чиқилди.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети даро
-
мадларида фойда солиғи ва айланмадан олинади
-
ган солиқ (ягона солиқ тўлови) бўйича тушумларга
таъсир этувчи омилларнинг прогнози асосида на
-
тижавий ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари то
-
пилди. Ушбу прогноз икки хил вариантда аниқлан
-
ди. Биринчи вариант сценарийсида, ўзгариш тен
-
денциясига асосланиб чизилган графикка нисбатан
берилган тренд чизиқлари бўйича моделнинг ап
-
проксимация ишончлилиги энг юқори детермина
-
ция коэффициентига эга бўлган регрессия тенгла
-
масига асосланиб топилган прогноз кўрсаткичлари
- ҳақиқий (аддитив) усул бўйича. Иккинчи вариант
сценарийсида муқобил равишда тренд чизиғининг
регрессия тенгламаси асосида ҳисоблаб чиқилган
прогноз кўрсаткичлари келтирилган, бу – репре
-
зентатив усул бўйича. Солиқ тушумлари потенци
-
али юзасидан ишлаб чиқилган прогноз натижалари
1-жадвалда акс эттирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: