164
директор ўринбосари томонидан таълим муассасасининг давомат журналига (намунавий
шакли ушбу йўриқномага 1-иловада келтирилган) қайд этилади.
Дарсларга қатнашмаган кунлари учун касаллиги тўғрисида маълумотнома тақдим
этган ўқувчилар синф журналида сабабсиз дарсга келмаганлар сафидан сабабли келмаганлар
сафига ўтказилади, яъни синф журналидаги “-” белгиси, “+” белгисига ўзгартирилади.
9. Ўқув куни соат 14:00га қадар мактаб ўқувчиларининг кунлик давомати директорнинг
маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан ушбу йўрикноманинг 2-
иловасида келтирилган жадвалга мувофиқ умумлаштирилади ва туман (шаҳар) халқ таълими
бўлимларига тақдим этиш учун мактаб директорига киритилади.
10. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидаги Маънавий-ахлоқий тарбия шўъбаси
томонидан соат 15:00 га қадар умумий ўрта таълим муассасалари кесимида ўқувчиларнинг
кунлик давомати умумлаштирилади.
Туман (шаҳар) миқёсида ушбу йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклга
мувофиқ умумлаштирилган кунлик давомат жадвали шу куни соат 15:30 га қадар
Қорақалпогистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош
бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига тақдим этилади.
11. Қоракалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими
бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошкармаларидаги Маънавий-ахлоқий тарбия
бўлими томонидан туман (шаҳар)лар кесимида умумлаштирилган ўқувчилар давомати
тўғрисидаги маълумотлар ушбу йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган жадвал асосида
Халқ таълими вазирлигининг Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармасига соат 16:00га қадар
электрон шаклда тақдим этади.
12. Халқ таълими вазирлигининг Маънавий-ахлоқий тарбия бошкармаси томонидан
ҳудудлардан олинган маълумотлар мазкур йўриқноманинг 5-иловасига мувофик Республика
миқёсида умумлаштирилиб, вазирлик раҳбариятига киритилади.
Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари
ўкувчилар давомати тўғрисидаги кунлик маълумотларни 2-иловадаги шакл асосида
тўғридан-тўғри вазирликка тақдим этади.
13. Ўқувчилар давоматини ўрнатилган тартибда юритиш, тегишли маълумотларнинг
ҳаққонийлиги ва ўз муддатида тақдим этилишини таъминлашга мактаблар, туман (шаҳар)
халқ таълими бўлимлари ҳамда Қоракалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими
бошкармаларининг биринчи раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: