Microsoft Word рақобат, ЎҚув қЎлланма. 11111docx docx



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/91
Sana28.10.2022
Hajmi2,88 Mb.
#857841
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   91
Bog'liq
2429-Текст статьи-5994-1-10-20200704

1.2.
 
РАҚОБАТНИНГ БОСҚИЧЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ 
Бозор иктисодиётининг илк белгилари пайдо булиши билан унга хос 
ракобат хам юзага келади. Иктисодиёт ривожига мос холда ракобатчилик 
муносабатлари хам такомиллашиб боради. Бозор ракобати тарихан 4 
боскичдан ўтади. 
Биринчи боскич - бу натурал хўжаликдан бозор иктисодиётининг 
дастлабки шаклларига ўтиш булиб, бу даврда ракобат майда товар ишлаб 
чикарувчилар уртасида боради. Бу боскичда ракобат махаллий бозорлар 
доирасида борасида, у бир турдаги товар ишлаб чикарувчилар уртасида 
булади. Ракобатда голиб чикиш воситаси тажриба тўплаб, мехнат 
махоратини ошириш хисобланади. 
Иккинчи боскич - бу капиталистик эркин ракобат боскичидир. Бу боскич 
товар хужалигининг оммавий тус олиши билан, майда товар ишлаб чикариш 
урнига йирик машиналар тизимига ва ёлланган мехнатга таянган товар 
ишлаб чикаришнинг келиши билан характерланади. Ракобатни чеклашлар 
булмайди, у эркин курашга айланади, бу кураш махаллий бозорлар 
доирасидан чикиб, миллий бозор микёсида юз беради. Ракобат шиддатли 
боради, унинг иштирокчилари купчиликдан иборат булади. Ракобатда голиб 
чикишнинг шарти янги техникани жорий этиб, мехнат унумдорлигини 
устириш, янги товарларни ишлаб чикариш булади. 
Учинчи боскич - бу монопол ракобат боскичи булиб, у якка хокимликка 
интилувчи йирик корхоналарнинг курашидир. Ракобат иктисодни 
монополлашган ва монополлашмаган сохаларида алохида боради, аммо бу 
сохалар уртасида хам кураш кетади. Ракобатда енгиб чикиш шартлари 
иккинчи боскичдагидек булади, аммо узаро курашда бозорни эгаллаб олиш, 
сиёсий хокимиятдан фойдаланиш кабилар кенг кулланади. бу боскичда 
монопол ракобат етакчи булса-да, эркин ракобат йуколиб кетмайди, у 
иккинчи каторга сурилади. Иктисодиётда монопол ракобат сохаси ва эркин 
ракобат сохаларига ажралиш булади. 


16 
Туртинчи боскич - янгича эркин ракобат боскичи булиб, у аралаш 
иктисодиётга хосдир. бу боскичда ракобатчилар гоят купчилик булиб, улар 
йирик корпорациялар, уртача, майда ва ута майда корхоналардан иборат 
булади. Ракобат доираси кенгайиб, у ишлаб чикаришдан ташкари, хизмат 
курсатиш сохасида хам фаоллашади, у молия бозорига шиддат билан кириб 
боради, хатто саёхат бизнеси, шоу (томоша) бизнес, спорт бизнеси, харбий 
бизнес кабиларни хам уз дамига тортади. Ракобатлашув байналмилаллашиб, 
халкаро бозор доирасида хам юз беради. Энг янги техника-технологияни 
куллаш, бошкаришни компьютерлаштириш, товар таркибини зудлик билан 
янгилаш, энг малакали иш кучига эга булиш, информациядан фойдаланиш 
ва, нихоят, замонавий маркетинг хизматини уюштириш ракобатда енгиб 
чикиш шартига айланади. 
Ракобатни унинг характерига караб хам бахолаш мумкин. Кайси боскичда 
юз беришдан катъий назар ракобат 2 типда бўлади, яъни у тартибсиз ёввойи 
ракобатдан ва конун-коидалар билан тартибга солинувчи цивилизациялашган 
ракобатдан иборат булади. Турли боскичларда хар иккала ракобат типининг 
нисбати хар хил булади. Цивилизациялашган ракобат аралаш иктисодиётга 
хос булади, аммо у бирдан эмас, балки секин-аста ракобатнинг асосий типига 
айланади. Бу бозор муносабатининг ривожланишидан келиб чикади. Аралаш 
иктисодиёт бозор ва нобозор муносабатининг яхлитлиги булганидан бу ерда 
ракобат билан биргаликда партнёрлик алокалари хам амал килади. 
Ракобат иштирокчиларининг социал-иктисодий макоми бир хил эмас, шу 
сабабдан, уларнинг бевосита максади хам фаркланади. Тадбиркорнинг 
максади купрок фойда куриш, ишчиники яхши иш хаки олиш, ер эгасиники 
эмас, балки жамоанинг биргаликдаги манфаатини хам кузлайди. Айрим 
кишининг манфаати бир томондан алохидалашган, иккинчи томондан жамоа 
манфаатига бирлашган, шу оркали юзага чикади. Ишловчилардан хар бири 
яхши иш жойи учун курашади, улар жамоа доирасида эса унинг манфаати 
йулида ва биргаликда бошка жамоалар билан ракобатлашади. Ракобат 
хужаликнинг хамма сохасида боради, унда иктисодий фаол кишилар 


17 
катнашади Бозор хужалигидаги ракобат ким булишидан катъий назар яхши 
ишлаганларни ютиб чикишини билдиради. Шу жихатдан у бозор 
иктисодиётини 
харакатлантирувчи 
кучи 
хисобланади, 
иктисодий 
ресурсларни тежамли ишлатишга, товар ва хизматларни куплаб ва сифатли 
ишлаб чикаришга ундайди. У хужалик юритишнинг энг самарали 
усулларини юзага келтиради, иктисодий алокаларнинг энг маъкулини 
топишга мажбур килади.
Рақобатнинг мазмуни унинг вазифаларини кўриб чиқиш орқали янада 
кенгроқ намоён бўлади. Ҳозирги бозор иқтисодиётида рақобатнинг қуйидаги 
асосий вазифаларини ажратиб кўрсатиш мумкин: (2.1-расм) 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish