Microsoft Word рақобат, ЎҚув қЎлланма. 11111docx docx



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/91
Sana28.10.2022
Hajmi2,88 Mb.
#857841
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   91
Bog'liq
2429-Текст статьи-5994-1-10-20200704

15.2.
 
Иқтисодиётдаги интеграция жараёнларининг ммалакат 
иқтисодиёти рақобатбардошлигига таъсири. 
Иқтисодий интеграция товарлар савдосини эркинлаштиришдан 
бошланиб, учинчи мамлакатларга нисбатан умумий божхона тарифларини 
яратишни ҳам ўз ичига олади, шунингдек, ишлаб чиқариш омилларининг 
давлатларо эркин ҳаракати билан тўлдирилган ҳолда макроиқтисодий 
сиёсатни бир хиллаштириш ва давлатлар устидан бошқарув органларини 
яратиш билан тугалланади. Интеграция бирлашмалари сонининг тез 
суръатларда ўсишига қарамай, уларнинг аксари қисми ташкил топишнинг 
бошланғич босқичларидадир. 
МДҲ мамлакатларида шўъба корхоналарининг очилиши фаол тарзда 
сотиш талаб этиладиган товарлар савдосини кенгайтириш, шартномалар 
бўйича ўз вақтида ва тўлиқ равишда етказиб берилган товарлар учун хеч бир 
тўсиқсиз ҳисоб-китоб қилиш муаммоларини ҳал этишга имкон яратади. 
Саноат-техник аҳамиятдаги маҳсулотлар бўйича ТМКни машинасозлик 
махсулотлари, шунингдек, мураккаб ассортиментдаги маҳсулотлар ишлаб 
чиқариш бўйича ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Бунда филиалларнинг 
рентабеллигини белгилаш учун МДҲнинг мос мамлакатларида сотиладиган 
ресурслар ҳажмини аниқлаб олиш талаб этилади. 
ТМК ҳуқуқий ҳолатини белгилашда БМТ томонидан ТМК ва 
ҳукуматлар ўртасидаги муносабатлар мажмуасини тартибга солиб турувчи 
ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ҳам эътиборга олиш тақозо этилади. Уларда 
барча давлатлар учун очиқ бўлган глобал механизм, яъни ўзига хос 
тартиблар мажмуасини яратиш кўзда тутилади. Хусусан, у ТМКнинг 
қуйидаги тамойил, мақсад ва вазифаларини назарда тутади: 
- миллий суверенитетни тўлиқ ҳурмат қилиш; 
- давлатларнинг табиий ресурслари, моддий бой-ликлари ва иқтисодий 
фаолияти устидан ажралмас суверенитети; 
- ички ва ҳукуматлараро муносабатларга аралашмаслик; 


199 
- давлатнинг ТМК фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш, 
фойдани тақсимлашда қатнашиш ва ҳудудида жойлашган хорижий мулкни 
миллийлаштириш ҳуқуқи; 
- халқаро ҳуқуқдан фойдаланиш, адолатли тартиб ва қонуний 
фаолиятни ҳимоя қилиш. Миллий тартиб ривожланиш соҳасидаги миллий 
иқтисодий режа ва мақсадларга мос келган тақдирда ТМКга ҳавола этилади. 
Фан-техника тараққиёти омилларининг қиёсий таҳлили жаҳон 
тажрибасидан ўтган ривожланиш моделларида асосий фарқ қилувчи 
омилларни аниқлашга имкон беради. Бу бир томондан, фан, таълим ва кўп 
илм талаб қилувчи тармоқларни ривожлантиришга асосланган динамик 
ўсишдир. Урушдан кейинги даврларда бу Япония ва Германияда, 80-
йилларда Жанубий-Шарқий Осиёнинг янги индустриал мамлакатларида 
кузатилган. Бошқа тарафдан, мазкур даврда мақбул инновация мухитини 
ярата олмаган, фан ва таълим тизимлари таназзулига олиб келган инфляция 
ўсиши Лотин Америкаси мамлакатлари учун хос бўлган. Ишлаб чиқариш ва 
капиталнинг 
глобаллашуви 
шароитида 
миллий 
иқтисодиѐтнинг 
рақобатбардошлиги алоҳида аҳамият касб этади.
Глобаллашув даврида очиқ иқтисодиѐтга эга мамлакатларнинг 
ривожланиши халқаро иқтисодий муносабатларнинг турли шаклларидан 
фойдаланишнинг интенсивлигига боғлиқ бўлиб, халқаро иқтисодий 
муносабатларнинг ҳар бир йўналиши мамлакат рақобатбардошлигини 
таъминлашда 
алоҳида 
ўрин 
эгаллайди. 
Жаҳон 
иқтисодиѐти 
ривожланишининг ҳозирги босқичида халқаро даражадаги рақобат муҳитига 
мослашиш ва рақобатбардошликни таъминлаш жараѐни ҳар бир мамлакат 
иқтисодиѐти олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бу 
борада мамлакатимиз иқтисодиѐти олдида турган муаммоларни тизимли 
асосда бартараф этиш муҳим устувор аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг 2018 йил 28 
декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида қуйидагича тўхталиб ўтган 
эди: «Бугун биз шиддат билан ўзгариб бораѐтган замонда яшамоқдамиз. Дунѐ 


200 
миқѐсида манфаатлар кураши, рақобат тобора авж олиб, халқаро вазият 
кескинлашиб бормоқда. Биз келгуси йил учун амалий режалар тузар эканмиз, 
халқаро майдондаги ана шундай мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда, 
тараққиѐтимизнинг 
устувор 
йўналишларини 
аниқ-равшан 
белгилаб 
олишимиз зарур.
Юқоридаги ҳолатлар миллий иқтисодиѐт рақобатбардошлигининг 
товар ва хизматлар, корхоналар, тармоқлар, ҳудудлар ва мамлакат 
даражасидаги омилларидан самарали фойдаланишга доир муаммоларни 
тизимли тартибда ўрганиш тадқиқ этиш масаласини долзарб аҳамиятга эга 
эканлигидан далолат беради. 
Шу билан бирга, Ўзбекистонда иқтисодиётнинг рақобатбардошлик 
муаммоси, мамлакатнинг стратегик жиҳатларини ишлаб чиқиш учун етарли 
даражада аниқ англаб етилмаган. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги 
ривожланган мамлакатларнинг макродаражадаги иқтисодий сиёсатининг 
асосий муаммоси хисобланади. Бунда мамлакатларнинг рақобатбардошлик 
мезони тизим ривожланишининг макро- ва микроиқтисодий даражалари 
нуқтаи назаридан шаклланади. Агар, биринчи ҳолатда, у мамлакатнинг 
макроиқтисодий доираси, унинг технологик ва институционал ривожла-
нишига тааллуқли бўлса, микроиқтисодий ёндашув нуқтаи назардан эса 
миллий компанияларнинг фаолияти ва стратегияси ҳамда миллий бизнес-
мухит сифати баҳоланади. 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish