10- МАВЗУ. РАҚОБАТНИНГ ИННОВАЦИЯЛАРНИ ТАДБИҚ
ЭТИШ СТРАТЕГИЯСИ
10.1.
Инновацион инвестицияларнинг миллий иқтисодиёт
рақобатбардошлигини оширишдаги роли.
Инновацион инвестициялар такрор ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўсиш
сифатининг молиявий манбаи, ишлаб чиқарувчи кучлар ва иқтисодий
муносабатлар тизими ривожланишини белгиловчи омилидир. Инновацион
инвестициялар фан ва техника тараққиѐти, ютуқларини амалиѐтга жорий
қилишни ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараѐнини таъминлайди. У
аҳоли турмуш даражаси ва сифатини тўхтовсиз ошириб боришнинг ҳам
зарурий шарти ҳисобланади. Шу жиҳатдан ѐндашилганда инновацион
инвестицияларнинг зарурлигини икки муҳим омил тақозо қилади: ижтимоий
эҳтиѐжлар сифат даражасининг ўсиши ва аҳоли сонининг кўпайиши.
Иқтисодий ўсиш сифати жараѐнини таҳлил қилиш нуқтаи назаридан
ѐндашилганда инновацион инвестицияларга янги корхоналарни ташкил
этиш, мавжудларини кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник
жиҳатдан қайта қуроллантиришга кетадиган маблағлар деб таъриф бериш
мақсадга мувофиқроқдир.
Шу муносабат билан Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиѐтни
модернизациялаш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, янги ишлаб чиқариш
қувватлари ва асосий фондларни яратиш, амалда фаолият юритаѐтган
техника ва технологияларни янгилаш, уларни қўллаб-қувватлаш инвестицион
жараѐнларни нечоғли тўғри ва самарали амалга оширишга боғлиқ эканлиги
таъкидлаб ўтилган. Иқтисодиѐтда бошқарув тизими эскиргани, инновацион
ғояларни қўллаб-қувватлаш бўйича самарали механизмлар ўз вақтида жорий
қилинмагани ҳам жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Шунингдек, технологик
қолоқлик, ресурс ва энергияни тежайдиган технологиялар, муқобил энергия
манбаларини татбиқ этишнинг сустлиги ҳам иқтисодий тараққиѐт йўлида
тўсиқ бўлмоқда. Энг ѐмони, истиқболли йирик лойиҳаларни белгилаш ва
амалга оширишда жиддий хатоликларга йўл қўйилгани, хорижий кредитлар
137
самарасиз ишларга сарфлангани иқтисодиѐт ривожига халақит бермоқда
36
.
Инновацион инвестициялар макроиқтисодий даражада икки хил ҳусусиятга
эга бўлади. Биринчидан, инновацион инвестициялар ўзгарувчан ҳаражатлар
тури бўлиб, у кескин ортиши ѐки камайиши мумкин. Бундай ўзгаришлар
ЯИМ ҳажмига тўғридан-тўғри таъсир этади. Бошқача айтганда, инновацион
инвестициялар иқтисодий ўсиш сифатига нисбатан кўпроқ даражада
ўзгарувчан ҳисобланади. Иккинчидан, инновацион инвестициялар асосий
капиталнинг жамғарилишига олиб келади. Ишлаб чиқариш воситалари,
бинолар, асбоб-ускуналар шаклидаги асосий капитал ҳажмининг ўсиши
миллий иқтисодиѐтда иқтисодий ўсишга ва ўз навбатида ЯИМ ҳажмининг
ортишига олиб келади.
Иқтисодиѐтдаги
таркибий
ўзгаришлар
инвестициялар
тармоқ
таркибининг ўзгаришида ўз аксини топади. Чунки янги тармоқларнинг пайдо
бўлиши, ѐқилғи-энергетика мустақиллигига эришиш, ишлаб чиқаришни
тубдан янгилаш инвестициялар таркиби ўзгаришини тақозо этади. Таҳлил
қилинган барча йилларда инвестицияларнинг асосий қисми ишлаб чиқариш
мақсадларига ишлатилган. Бироқ бу ишлаб чиқариш тармоқларига
йўналтирилган инвестициялар ва ижтимоий тармоқларга йўналтирилган
инвестициялар ўртасидаги нисбатан ишлаб чиқаришнинг пасайиши ва унинг
ўсиши даврида ҳам ўзгариб турган. Жумладан, 2005-2010 йилларда ишлаб
чиқариш мақсадларидаги инвестицияларнинг улуши бироз ўсган, бироқ
2010-2017 йилларда уларнинг улуши 73,7 %дан 66,7 %гача пасайган. Бу,
асосан, транспорт ва алоқага йўналтирилган инвестицияларнинг динамикаси
учун ҳарактерлидир. Мазкур тармоқнинг инвестициялардаги улуши 2005-
2010 йилларда -24,1 % дан 29,7% гача ортган, 2010-2017 йилларда унинг
улуши 29,7 %дан 17,1 %га пасайган, саноатда ишлаб чиқариш мақсадларига
йўналтирилган инвестицияларнинг барқарор 35,9 % улушини ташкил
этмоқда.
36
. Мирзиѐев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси. Т.// Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь.
138
Do'stlaringiz bilan baham: |