Ўзбекистонда меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш йўллари



Download 325,27 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana28.10.2022
Hajmi325,27 Kb.
#857789
TuriАнализ
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Z Irmatova

Калит сўзлар:
 
меҳнат ресурслари,
 
меҳнат бозори, бандлик, иқтисодий 
фаол аҳоли, меҳнат миграцияси, инсон ресурслари. 
 
Кириш 
Ўзбекистонда 
олиб 
борилаётган 
иқтисодий 
ислоҳотлар 
бозор 
муносабатлари шаклланиши мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ривожланиши 
ва мавқеини тубдан ўзгартирмоқда. Турли хил мулк, ҳажми ва фаолияти 
турлича бўлган корхоналарнинг мавжуд бўлиши янги иқтисодий, ва ҳуқуқий 
муносабатлар шаклланишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат инсонлар ўртасидаги 
муносабатларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмокда, уларнинг мулкка, олинаётган 
натижа ва унинг самарадорлигига бўлган қараши тубдан ўзгариб бормоқда. Бу 
жараёнлар аҳолини иш билан таъминлаш ва бу орқали ижтимоий-иқтисодий 
тараққиётга эришиш, энг аввало, мавжуд меҳнат ресурсларидан самарали 
фойдаланишга боғлиқ.
Мустақиллик йилларида тўпланган тажриба ва охирги йиллардаги 
ижтимоий-иқтисодий жарёнларни чуқур илмий таҳлил қилиш асосида унинг 
объектив қонуниятларини тадқиқ қилиш, шулардан келиб чиққан ҳолда аниқ 
хулосалар чиқариш ҳамда амалий тадбирлар белгилаш мумкин. Ваҳоланки, 
барқарор ривожланиб борувчи меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш 
том маънода ўзига хос тамойилларга асосланган меҳнат ресурсларини ҳудудий 
тақсимлаш, табиат билан жамиятнинг қонун ва қонуниятларини англаш, ушбу 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил 

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz
 
жараёнларни чуқур таҳлил қилиш, илмий ишланмалар ишлаб чиқиш ва уларни 
амалиётга қўллашни назарда тутади.
Таъкидлаш 
жоизки, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида»ги фармоннинг мақсад-моҳияти ҳам мамлакатимиз 
меҳнат ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали миллий 
иқтисодиёт тараққиётини таъминлаш, пировардида аҳоли турмуш тарзини 
янада яхшилашдан иборат [1]. 
Мазкур стратегия ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларини 
бешта устувор йўналиш доирасида қамраб олганлиги ва “ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишни жадаллаштириш, халқнинг турмуш даражаси ва даромадларини 
ошириш, ҳар бир ҳудуднинг табиий, минерал-хомашё, саноат, қишлоқ 
хўжалиги, туризм ва меҳнат салоҳиятидан комплекс ва самарали 
фойдаланишни таъминлаш”га қаратилганлиги билан амалий аҳамият касб 
этади. 
Мамлакатимизда меҳнат ресурслари самарали фойдаланиш бугунги 
куннинг долзарб вазифаси бўлиб, бу борада илмий-амалий тадқиқотлар олиб 
бориш заруратини келтириб чиқаради. Илмий манбаларда меҳнат ресурслари ва 
уларни оқилона шакллантириш ва самарали фойдаланиш юзасидан турли 
илмий талқинлар ва қарашлар мавжуд.

Download 325,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish