1-жадвал
Ғўзани 50 фоиз гуллаши ва кўсакларни очилиши
(оилалар бўйича ўртача)
Кўчатзорлар
50 фоизгуллаши, кун
50 фоизочилиши, кун
I-йилги
60.0
118
Уруғкўпайтириш
59.7
119
Ғўзанинг 50 фоиз кўсакларини очилиши бўйича (1-жадвал) нав ўзининг
тезпишарлигини кўрсатганига ишонч ҳосил қиламиз, чунки аксарият навлар 122-125
кунда пишиб етилади, бу навимизда эса 118-119 кунда кўсаклари 50 фоиз очилди.Нав
навдорлигини талаб даражасига келтириш, уни бир хиллигини 99-100 фоиз га етказиш
учун кўчатзорлардаги оилаларни ҳар бир тупини диққат билан кўриб чиқиш керак.
Бунинг учун туп шакли, барг ранги, шохлаништипи, тукланиши, кўсакларини шаклига
қараб, нотипик ўсимликни ажратиб олинди. Навга хос бўлмаганлари юлиб ташланди.
Тажрибани олдига қўйилган мақсадни ечиш учун биз ғўза ўсув даврида 3 маротаба ана
шундай дала кўриги ўтказдик (2-жадвал).
2-жадвал
540
ЎзПИТИ-203 ғўза навини навдорлик бўйича дала кўриги натижалари (оилалар
бўйича ўртача).
Кўчатзорлар
Экиилган
оила
сони,
дона
1-дала
кўригидан
кейин қолган
оила сони,
дона
2-дала
кўригидан
кейин
қолган оила
сони, дона
Охирги дала
кўригиданкейинқолгансоғ
лом оила сони, дона
I-йилги
333
286
255
202
Уруғкўпайтириш
50
46
37
31
Биринчи дала кўриги ғўза қийғос гуллаганда, йўриқномада кўрсатилганидек
қоидаларга амал қилинган холда кўриб чиқилди. Дала дафтарига ҳар бир оилани яроқли-
яроқсиз деб белгиланди . Ҳисоб-китоблар бўйича I-йилги кўчатзорда 131 оила, уруғ
кўпайтириш кўчатзорида 19 та оила яроқсиз деб топилди. Кўчатзорлардаги оилаларда
аниқланган навга хос бўлмаган ғўзалар юлиб ташқарига чиқариб ташланди.
Биринчи йилги кўчатзорда, биринчи дала кўригида 47 дона оила, иккинчи дала
кўригида 31 дона оила ва учинчи дала кўригида 53 дона оила яроқсизга чиқарилиб,
202 дона оила, соғлом қолди. Уруғ кўпайтириш кўчатзорида эса, биринчи дала кўригида
4 дона оила, иккинчи дала кўригида 9 дона оила ва учинчи дала кўригида 6 дона оила
чиқитга чиқарилиб 31 дона оила соғлом қолди. Учинчи дала кўригидан кейин қолган
оилаларни нав тозалиги юқори бўлди.
Маълумки, ҳосилдорлик ғўза навларида асосий кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Бу
белги буйича ўзидан ўтмишдош навлардан афзалликка эга бўлмас экан, мазкур нав
яроқсизга чиқарилади.
Шунинг учун, кўчатзорлардаги оилаларни ҳар бирини катта эътибор билан
ҳосилдорлигини аниқладик. Бир оила бўйича (кг) хам 1 туп ўсимликка неча граммдан
тўғри келишини ҳисоблаб чиқилди ва ц/гектарига айлантирилди. Булардан ташқари,
ЎзПИТИ-203 ғўза навини элита ва биринчи авлод уруғлари етиштирилаётган уруғчилик
фермер хўжаликларида ҳам уруғликка териш даврида назорат қилиб борилди. Натижада
улардаги ҳосилдорликни гектарига неча центнер бўлганини ҳисобга олинди.
Фермер хўжаликларидаги уруғлик майдонларида ҳам навдорлиги бўйича дала
кўриги ўтказилди ва нотипик ўсимликлар юлиб ташланди. Шунингдек, ҳосилдорлик
бўйича башорат (апробация) қилинди.
Кўчатзорлар ва улардаги оилаларни ўртача ҳосилдорлигини келтирилди.
Шунингдек, ҳосилдорликни бир гектарига қанчадан центнер бўлганини ҳам қатъий
аниқланди.
1-йилги кўчатзордан 39,5 ц/га уруғ кўпайтириш кўчатзоридан эса 38,9ц/га ҳосил
олинди.Намуналар толасининг таҳлили бўйича эса бир дона кўсак пахтасини оғирлиги
6.4, тола узунлиги 33,6 ва тола чиқиши 39.2 фоизни ташкил этди.
Хуллас, якка танлов ва намуналарнинг таҳлили бўйича хўжаликка фойдали
белгиларидан бир- бирига яқин маълумотлар олинди.
Навнинг иамуналари толасини технологик хусусиятлари ўрганилганда, метрик
рақами 5840 ни ташкил этиб, толанинг нисбий узилиш кучи 27,4 г/к текс бўлди.
Микронейр кўрсаткичи (4,3) аниқланганда, навни тола хусусиятлари бўйича IV
саноат типига мослиги аниқланди.
Таҳлил натижаларига асосланиб яроқли-яроқсизга ажратиб чиқилди. Юқори
кўрсаткичга эга бўлган оилалар келгуси йил экиш учун қолдирилди.
541
Тадқиқотлар натижасида жами бўлиб 2019 йилда экиш учун 1-йилги
кўчатзорлардан 1800 дона якка танлов, 296 дона оила, териб олинди. Шунингдек,
760 кг супер элита, 3,2 тонна элита 37,5 тонна биринчи авлод уруғи тайёрланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |