“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи


Пул тўғрисида бир неча оғиз сўз



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

Пул тўғрисида бир неча оғиз сўз
» китоби 32 та савол ва 
жавоб тариқасида Англияда пул чақасини қайтадан зарб этиш масаласига бағишланган. 
Бу аслида кичик бир парча пул назариясининг устуни эди. Унда Петти меркантилизмдан 


45 
бутунлай воз кечади ва пулни умумий эквивалент вазифасини бажарувчи махсус товар 
деб ҳисоблайди. Пулнинг қиймати ҳам бошқа товар каби сарфланган меҳнат миқдори 
билан аниқланади, алмашув қиймати эса қимматбаҳо металлни қазиб олишга кетган 
меҳнат сарфлари билан белгиланади. Энг муҳим масала, бу мамлакатдаги пулнинг 
миқдори, яъни оборотдаги пул масаласи эди. 
Муомаладаги пулнинг миқдори товар-тўлов оборотлари ѐки охир-оқибатда 
реализация қилинаѐтган товарлар, уларнинг баҳоси (тўғри пропорция) ва пулнинг 
муомала частотаси (тескари пропорция) билан аниқланади. Ўша даврда қимматли 
металлардан қилинадиган чақа пуллар банк томонидан чиқариладиган қоғоз пуллар билан 
(маълум чегарада) алмаштирилиши мумкин деган тўғри хулоса чиқарилади. 
Унинг фикрича, пул инсон организмидаги ѐғга ўхшайди, чунки ѐғнинг ортиғи ҳам, 
ками ҳам зиѐндир, яъни унинг меъѐрда бўлгани яхши (унинг врачлигини эсланг). 
В.Петти давлатнинг иқтисодиѐтга аралашувига ҳам эътибор берди, бу аралашув 
ривожланишга ѐрдам бериши керак, лекин бошқа пайтда давлат иқтисодиѐтдан узоқ 
бўлиши керак. Унинг фикрича, врач касални даволаганда иложи борича сунъий 
дорилардан камроқ фойдалангани, кўпроқ объектив омилларни ишлатгани маъқул (давлат 
аралашуви зарур холда ва меъѐрда бўлгани яхши). 
В.Петти ўзининг табиий баҳо тўғрисидаги таълимотида 
қийматнинг меҳнат 
назариясига
асос солди. Бу классик мактабнинг асосий нишонаси (белгиси) сифатида 
қаралади. У вақт ва тасодифий омиллар таъсирида ўзгариб турувчи бозор баҳоси («сиѐсий 
баҳо»)га табиий баҳони (қиймат деб билган) қарама-қарши қўйди. Табиий баҳо ички 
бозор баҳосига тенг бўлиши керак. Чунки у меҳнат миқдори билан ўлчанади. У нон 
баҳоси билан кумушни солиштиради ва уларнинг баҳоси сарфланган меҳнат миқдори 
билан тенглаштирилади. Бу мисолда, яъни нон кумушга алмаштирилганда алмашув 
пропорцияси асосида шу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнат ѐтади, 
демак қиймат меҳнат билан аниқланади. Ундан ташқари, товарнинг қиймати кумушни 
қазиб олишдаги меҳнат унумдорлигига тўғри пропорционалдир, сарф-ҳаражат усули 
қўлланилади. Шундай қилиб, В.Петти иқтисодиѐт тарихида қийматнинг меҳнат назарияси 
куртакларини таърифлади. Бу олимнинг катта илмий хизматидир. Аммо Петти қийматни
алмашув қиймати билан қориштириб юборади ва алмашув қийматини алмашув 
жараѐнида қандай шаклда бўлса, шундай, яъни пул шаклида ифода қилади. У қийматнинг 
бевосита манбаи сифатида фақат конкрет меҳнатнинг аниқ бир кўринишини, олтин ва 
кумуш қазишдаги меҳнат (яъни пул материали)ни кўрган, холос. Унингча, тармоқлардаги 
ишлаб чиқарилган меҳнат маҳсулотларининг қиймати шу маҳсулотларни нодир 
металларга алмашуви натижасида аниқланади. Олимнинг меркантилистик қарашлари бу 
ерда ҳам сақланган (камчилиги). У абстракт меҳнат билан конкрет меҳнатни 
фарқламайди. Унда қиймат билан истеъмол қиймати тушунчалари ўртасида аниқ фарқ 
кўринмайди, айрим холда улар қориштириб юборилади. Конкрет меҳнат истеъмол 
қийматини яратса, абстракт меҳнат умумий қийматни яратади. 
Петти меркантилистлардан фарқли равишда бойлик бу пул ҳақида қимматбаҳо 
металл ва жавоҳирлардангина иборат эмас, балки мамлакатдаги ерлар, уйлар, кемалар, 
товарлар хатто уй жихозларини ҳам бойлик деб ҳисоблайди. 
Мамлакат бойлигини ошириш учун одамларни қамоқхоналарга ташлаш эмас
пуллик жарималар киритиш керак дейди. Йирик ўғриларни эса «қуллик»ка сотиб, 
ишлатиш зарур. Шу билан бирга пулнинг жамиятдаги роли тўғри талқин этилмаган 
(савдогарларни қисқартириш таклиф этилади). 
«

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish