project.gov.uz
11.11.2020
188
Ортиш амалга ошириладиган эшик, ташқи томондан қўл меҳнати
билан ёпилади.
Бошқа хавфли бўлмаган юклар енгил ёнувчан (мато, замбил, қийқимли, сомон,қоғоз) материаллар
ишлатилган панжарали қадоқда ташишга тақдим этилганда шикастланишдан ҳимоя қилиш учун
шунга ўхшаш усулда тайёрланган вагонларга ортилиши керак.
Ушбу илованинг 1–бандида келтирилган юклар, «*» белги билан белгиланган юклардан ташқари
ва зич идишда (тахта, фанера, картон)ли идишларда ташишга вагон ва контейнерлар эшик ва люк
бўшлиқлари тешик ва ёриқларини тўсмасдан ортишга рухсат этилади;
5) ўсимлик толалари (пахта момиғи,пахта толаси,жут толаси,таралган зиғир, қуруқ баст, пахта
туклари, пакля), енгил ёнувчан қаттиқ органик моддалар, таралган кеневир, пахта момиғи ва
пахта,сомон,пичан ва ушбу илова бандида «*» белги билан белгиланган юклар билан ортилганда,
вагон ва контейнерлар эшик ва люкли бўшлиқлари конструктив ёриқлар (тешиклар)ни ёпиш суюқ
шишали крафт-қоғоз ёки кигиз тагликлар ишлатиладиган ёғоч рейкалар ёки клей асосли шиша
толали мато билан бажарилади.
Қоракўл ортишдан аввал юк жўнатувчи бутун вагон кузовини ички томонидан шишатолали мато
билан қоплаши (елимлаши) керак.
Вагон кузови ва контейнерни шишатолали мато билан ишлаш халқаро йўналишда юк ташишда
амалга ошириладиган усулда бажарилади.
Юк жўнатувчи томонидан тешиклар ишлангандан сўнг, темир йўл (инфратузилма эгаси,ташувчи)
воситалари билан ортилганда эса – темир йўл (инффратузилма эгаси, ташувчи) иккинчи маротаба
вагон ва контейнерни ички томондан эшик ва люклари ёпиқ ҳолатда кўздан кечиришлари керак.
Юк ортилгандан сўнг вагон эшиклари бўшлиқ ташқи рамкасига зич ўрнашиши учун эшик пастки
қопламаси ва йўналтирувчи кронштейнлар орасида ташқаридан учта ёғоч тақозлар билан
мустаҳкамланиши керак;
6) ушбу илованинг 1-бандида санаб ўтилган юкларни ташишда, шунингдек, ўсимлик толалари,
енгил ёнувчан қаттиқ органик моддалар (таралган кеневири, пахта момиғи, пахта толаси), пичан,
сомон ва хавфли бўлмаган юклар панжарали ёки қоғоз қадоқда, қадоқ материаллари сифатида
мато, замбил, қоғоз, қийқим, сомон ишлатилганда юк ҳужжати юқори қисмида юк жўнатувчи
қизил рангдаги “Тез ёнадиган”, ”Тўсиқ 3/0–0–1–0” штемпелларини қўйиши керак.
Вагон вароғида бундай белгилар темир йўл (темир йўл инфратузилма эгаси, ташувчи) томонидан
қўйил
Do'stlaringiz bilan baham: |