Maxsus son [2]. 022 O‘zbekiston qishloq va suv xo‘jaligi



Download 3,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/196
Sana29.09.2022
Hajmi3,43 Mb.
#850721
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   196
Bog'liq
махсус сон 2

Maxsus son [2]. 2022
56
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
ҳисобланган ҳаво ҳароратининг июн-август ойларида 40-
46
0
С кўтарилиши, ҳавонинг нисбий намлигининг 15-20% 
тушиб кетиши, қиш давомида бўладиган сувуқ кунлардаги 
ҳаво ҳарорати минус градусдан пасга тушмаганлиги, қишлоқ 
хўжалик экинларида олдин учрамаган зараркунандалар 
турларининг пайдо бўлиб, тарқалган ареаллариниңг кен-
гайиб, келтирадиган зарар мезонининг ортиб боришига 
қулай муҳит яратди. 
Қорақалпоғистон агробиоценозида экилаётган қишлоқ 
хўжалик экинлари далаларида учраб, зарар келтирадиган 
зараркунандаларга қарши кураш тадбирларини ишлаб 
чиқишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар олиб бориш жа-
раёнларида, сўнгги йиллари пайдо бўлган зараркунандалар 
турларига картошка куяси (
Phthorimaea opercufella
Zell.), 
помидор куяси (
Tuta absolata
), помидор занг канаси (
Aculops 
licopersici
Massee), қовун пашшаси (
Myiopardalis pardalina
Big.) ҳисобга олинди. Картошка куяси картошка навлари, 
помидор куяси ва помидор занг канаси помидорнинг, қовун 
пашшаси полиз экинлари турларида кенг тарқалиб, катта 
зарар келтириши аниқланди. Зараркунандаларга қарши 
олиб борилаётган кураш тадбирлари натижалари, кутил-
гандан паст даражада қайд этилиши, турларнинг ўзига хос 
бўлган биоэкологик хусусиятларини аниқлаш учун махсус 
тадқиқотлар олиб боришни тақозо этади.
Натижада, ҳудуд шароитида сўнгги йиллари пайдо 
бўлиб, ички карантин объекти сифатида ҳисобга олинган 
картошка куяси ривожланиш биоэкологиясидаги асосий 
хусусиятларидан бири, қиш совуқ келган йиллари далада 
қишловга кетган авлодлари тўла нобуд бўлишидир. Ҳудуд 
шароитида сўнгги икки йил давомида қиш ойларида ҳаво 
ҳарорати илиқ келиши туфайли, даладаги чуқур кўмилиб 
қолган картошкаларда бир қисми муваффақиятли қишлаб 
чиқиб, бошқалари эса ўра ва ертўлаларда ёппасига қишдан 
чиқиб, эрта баҳордан бошлаб далаларда ривожланишни 
бошлади.
Қорақалпоғистон агробиоценози шимолий туманлари 
картошка далаларида зараркунанданинг вегетация даври 
бошланиши билан далада тарқалиши 2018 йил 11 май, 
2019 йил 6 май, 2020 йили 15 май ва 2021 йилда 18 май ва 
2022 йил 27 май кунлари аниқланиб, эрта экилган картошка 
ўсимлигидаги биринчи авлоди қуртлари ривожланаётгани 
ҳисобга олинди. Зараркунанданинг қуртлари сони июн ва 
июл ойларида кўпайиб, кузатувлар олиб борилган картошка 
далаларидаги 100 та ўсимликда ўртача 24,5-38,4 донагача, 
айрим сони кўпайган ва вақтида қарши кураш тадбирлари 
олиб борилмаган ўрта ва кеч экилган картошка далаларда
151,1-245,9 донагача кўпайиб зарар келтирди. Мазкур ша-
роитда картошка куясининг тарқалиш даражаси июл ойидан 
бошлаб фаол даражада кузатилиб, август ойида ўрта ва 
асосан кеч экилган картошка навлари далаларда ёппасига 
кўпайиб зарар келтирган бўлса, сентябр-октябр ойларида 
картошка йиғиштирилаётган далаларда, куянинг турли 
фазалари учради. Натижада, бир қисми далада қолган 
картошкада, бошқалари эса йиғиштириб олинган тугана-
кларда қишловга кетганлиги қайд этилди. Зараркунанданинг 
картошкадан ташқари помидор, бақлажан ва қалампирда 
учраганлиги, олифаг тур эканлигини исботлайди.
Помидор куяси биоэкологик ривожига хос хусусиятла-
ридан далада етук зоти, тухум ва ғумбак фазаси қишлов, 
бир қисми иссиқхоналарда ривожини давом эттиради. 
Зараркунанда авлодлари фаол ривожланиши май ойи 
иккинчи ва учинчи ўн кунликларида кузатилиб, сентябр 
ойигача 2017 йил 100 та ўсимликда 23,3-26,5 дона, 2018 
йил 16,3-19,5 дона, 2019 йил 35,2-41,3 дона, 2020 йил 
17,5-21,6 дона, 2021 йил 6,8-8,1 дона, 2022 йил 4,3-5,2 
дона қуртлари учраб, зараркунанда тарқалган далаларнинг 
50-60 фоизида қарши кураш тадбирлари олиб борилма-
ганлиги қайд этилди.
Зараркунанданинг баҳорда ривожланишни бошлаган 
етук зоти 6-15 кун давомида 250-300 дона тухумларини 
помидор барги, поя ва бир қисмини меваларига қўйиб, очиб 
чиққан қуртлари 6-8 кун давомида барг, поя ва меваларнинг 
мезофилл тўқималарини кемириб озиқланиши туфайли 
зарар келтириши аниқланди. Зарарланган мева сифати 
бузилиб, истеъмолга яроқсиз ҳолга келиб қолиши зарар-
кунандага қарши кураш тадбирларини мақбул шароитда 
ташкиллаштиришни тақозо этади. 
Помидорнинг иккинчи ашаддий зараркунандаси помидор 
занг канаси, очиқ далада, куздан бошлаб келгуси баҳоргача 
иссиқхоналарда кўпаядиган тур ҳисобланади. Зараркунан-
данинг очиқ далада ернинг устки қатламида хасчўплар ора-
сида нимфаси қишлаб чиқиб, дастлабки авлодлари асосан 
помидорда, айрим далаларда картошкада ривожланишни 
бошлайди. Зараркунанда танаси жуда майда, нимфаси 
100 мк, етук зоти 135-160 мк бўлганликдан оддий кўз билан 
кўриб бўлмайди. Фақат ўсимликнинг пастки баргларида 
сариқ, новдаларида қўнғир тусга кирган, йирик меваларнинг 
юзида тўр сингари расмлар пайдо бўлганда зараркунанда 
ривожланаётганлигини аниқлаш мумкин. 
Олиб борилган кузатувлар натижасида, помидор занг 
канаси 2019 йили битта баргнинг 1,5 см

да 4,5-2,1 дона, 
2020 йили 6,3-7,8 дона, 2021 йили 3,0-4,1 дона, 2022 
йил 2,6-3,2 дона учраганлиги, зарарлаган ташқи белгиси 
июн-август ойида максимал даражага етганлиги ҳисобга 
олинди. Зараркунанда тарқалган далалари август-сентябрь 
ойларида помидор новдалари силлиқлашиб, қўнғир тусга 
кириши, барглар сарғайиб, вақтидан илгари пастдан бош-
лаб учигача қуриб қолиши, ҳосил бермаган далалар сони 
кўпайиб, олинган маҳсулотлар сифати кескин камайиб 
кетганлиги аниқланди.
Олинган маълумотлар таҳлили бўйича хулоса қилиб 
айтиш мумкинки, Қорақалпоғистон агробиоценози поми-
дор, картошка биотопида сўнгги йилларда пайдо бўлган 
помидор куяси, занг канаси ва картошка куяси ривожланиш 
биоэкологияси учун мақбул абиотик, биотик омиллар мав-
жудлиги туфайли, сўнгги йиллари тарқалган ареаллари
келтирадиган зарар мезони ортиб бораётгани қайд этилди. 
Зараркунанда ривожида сонини тўғри бошқариш учун бир-
галикда ривожланадиган энтомофаглар турлари таъсири, 
агротехник ва кимёвий кураш тадбирларини ташкиллаш-
тириш илмий асосларини, экологик омилларини ҳисобга 
олган ҳолда ишлаб чиқиш талаб этилади.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish