Maxsus son [2]. 022 O‘zbekiston qishloq va suv xo‘jaligi



Download 3,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/196
Sana29.09.2022
Hajmi3,43 Mb.
#850721
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   196
Bog'liq
махсус сон 2

Farruxjon TO‘XTASHEV, 
Farg‘ona politexnika instituti tayanch doktoranti,
Dildora IBRAGIMOVA, 
19-maktab o‘qituvchisi.
Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг дон 
мустақиллигига эришиш мақсадида, собиқ тузумнинг 
деҳқончилик системасига, пахта яккаҳокимлигига барҳам 
бериш, ўрнига бошоқли дон экинларини киритиб ғалла 
мустақиллигига эришиш, улар ўриб-йиғиб олингандан кейин 
30 дан ортиқ турли такрорий экинларни жорий этиш ҳамда 
етиштириш масаласи ўта муҳим бўлиб қолди. Мавжуд 
деҳқончилик системасини такомиллаштириш ва янгисини 
яратиш, кенг жорий этиш ҳамда таҳликали даврда озиқ-
овқат ҳавфсизлигини барқарор таъминлашда деҳқончилик 
системаси, алмашлаб, навбатлаб экиш, юқори ҳосил олиш ва 
тупроқ унумдорлигини сақлаш борасида илмий тадқиқотлар 
кўламини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг Вазирлар Маҳкамаси, собиқ Ўзбекистон 
Қишлоқ хўжалик фанлар академияси ва Қишлоқ хўжалик 
вазирлигига (1993 йил) берилган “Бошоқли дон экинлари-
ни етиштириш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш; 
суғориладиган майдонларда ғалла етиштиришни кўпайтириш 
ҳамда илмий асосланган тупроқ унумдорлигини оширувчи 
алмашлаб, навбатлаб экиш тизимини жорий этишни жадал-
лаштириш” каби бир қанча махсус қарор, фармон, буйруқлари 
берилди.


Maxsus son [2]. 2022
5
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
Берилган асосий топшириқ ва уни бажарадиган 
тадқиқотнинг мақсади, сиёсий мустақилликка эришган мам-
лакатимизнинг дон мустақиллиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги-
ни таъминловчи деҳқончилик системасининг илмий-амалий 
асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни илмий асослаш 
ҳисобланади.
ХХ аср бошларидан Россияда қабул қилинган деҳқончилик 
системаларини жорий этиш Ўзбекистонда ҳам бошланган. 
Таҳлилларимиз ЎзПИТИда 1926 йилда қўйилган классик, 
монокультура тажрибаси маълумотларини таъкидлашича, 
ўша даврда қабул қилинган ва 1991 йилгача ҳукм суриб кел-
ган “Ўт далали ва қатор оралари ишланадиган деҳқончилик 
системаси” нинг негизи 70-80% ғўза бўлган 3:7; ва 1:4:1:4 
алмашлаб экиш схемалари тупроқ унумдорлигини сақлай 
олмаганлигини исботлади. Республика бўйича 1970 - 1972 
йилларда унумдорлиги энг юқори бўлган (81-100 балл) 
ер майдонлари 1052,2 минг гектарни ташкил этган бўлса, 
1990 йилларга келиб, бундай ерлар деярли 10 баробарга 
қисқаргани аниқланган. 
Давр талабига кўра, республиканинг аграр сиёсатни 
буткул ўзгартириш, яъни янги деҳқончилик системасига 
ўтилишини тақозо этди. Олиб борилган ҳисоб-китоблар, 
назарий тадқиқотларнинг асосий мақсадига мувофиқ, янги 
яратилаётган деҳқончилик системасида, алмашлаб экиш, 
навбатлаш тизимида бошоқли дон экинлари деярлик 50% 
майдонни, қолган қисмини эса ғўза етиштиришга ажратили-
шини талаб этарди.
Юртбошимиз томонидан ЎзҚХФ Академиясига берилган 
махсус, фавқулодда топшириқ “Дон мустақиллигига эришиш 
дастури” бўйича академия томонидан қуйидаги таклиф-тав-
сиялар тақдим этилган. 
1. Мамлакат бўйича тўлиқ жорий этилган мустабид даври-
нинг “беда:ғўза” (3:7) алмашлаб экиш, аслида эса ғўза яккахо-
кимлигидан босқичма-босқич воз кечиш, ғўза майдонларини 
босқичма-босқич қисқартириб бориш, ўрнига бошоқли дон 
экинларини киритиш.
2. Ушбу биринчи таклифни амалга ошириш учун 70 йил-
дан ортиқ даврда мамлакатимизда тўлиқ жорий этилган 
“беда:ғўза” алмашлаб экиш тизимига кузги бошоқли дон 
экинларини киритиш учун уни бўлаклаб, “Қисқа ротацияли 
беда:ғўза алмашлаб экишнинг янги тизими”ни ишлаб чиқиш 
ва босқичма-босқич ғаллага ўтказиш ҳамда “Дон-мева (пло-
досменная) навбатлаш ва қатор оралари ишланадиган оралиқ 
деҳқончилик системасини жорий этиш”.
3. Мамлакатдаги шу оғир ўтиш даврида биринчи навбатда 
“Дон мустақиллигини таъминловчи янги деҳқончилик систе-
масини ишлаб чиқиш”, дон мустақиллигини тезкорлик билан 
таъминлаш, суғориладиган ерлардан оқилона фойдаланиш 
ва деҳқончилик системасини такомиллаштириш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 
йил 20-сон буйруғи “Алмашлаб экиш далаларига бошоқли 
дон экинларини киритиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини 
тайёрлаш; суғориладиган майдонларда ғалла етиштиришни 
кўпайтириш; аввал қабул қилинган “Пахта:беда” алмашлаб 
экишни ўзлаштириш тавсияларига (Тошкент, 1989) асос-
ли ўзгартиришлар киритиш бўйича тезкор, фавқулодда 
топшириқлар берилган. Буларни амалга ошириш учун 
“Пахтачилик комплекси алмашлаб экишида бошоқли дон 
экинларини жойлаштириш бўйича тавсиялар” илмий-назарий 
асосланган ва мураккаб республикага жорий этиш жадвали 
ишлаб чиқилди. Унда Ўзбекистон Республикаси бўйича 
қўлланиладиган алмашлаб экиш схемаларида “Тоғолди 
яримсаҳро” ва “Текис саҳро минтақалари”, уларнинг кичик 
минтақалари, тупроқ тури, ҳолати, вилоятлар ва улардаги 
маъмурий туманлар бўйича қайд этилди ҳамда уларга қисқача 
тушунтириш, аннотация берилди. Пахтачилик комплексига 
бошоқли дон экинларини кенг миқёсда киритишнинг асосий 
моҳиятлари кенг ёритилиб чоп этилди. Қорақалпоғистон 
Республикаси ва барча вилоят, туманлар таъминланди. 
Юқоридаги таклифлар Республика Президенти ҳамда 
Ҳукумат раҳбари томонидан маъқулланган тақдирда қуйидаги 
босқичлар орқали мамлакат дон мустақиллигига эришишнинг 
методологияси, назарий-амалий асослари концепцияси жо-
рий этиш учун ишлаб чиқилди.
I - босқич. 1991-1992 йиллар
Тезкор дон мустақиллиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини 
таъминловчи янги деҳқончилик системаси яратилишининг 
“назарий-амалий асослари методологиясини” ишлаб чиқиш. 
Шуни таъкидлаш лозимки, 1-босқичда республикада қатъий 
жорий этилган “Ўт далали ва қатор оралари ишланадиган 
деҳқончилик системаси” ва унинг “беда:ғўза” (3:7) классик 
алмашлаб экиш тизимини тўлиқ бузмаслик, балки ундан ил-
мий асосланган ҳолда деҳқончиликка кескин путур етказмай 
босқичма-босқич самарали фойдаланиш режалаштирилди. 
Чунки, бу борадаги хатоликлар мамлакат учун жуда хатарли 
бўлиши мумкинлиги инобатга олинди.
II - босқич. 1992-1993 йиллар
Бу босқич, тупроқ-иқлим ва деҳқончилик ҳудуд-зоналари 
шароитларини инобатга олган ҳолда, “Ўт далали ва қатор ора-
лари ишланадиган деҳқончилик системаси”нинг “беда:ғўза” 
(3:7) алмашлаб экишнинг классик тизимидан, республика 
бўйича қисқа ротацияли алмашлаб экиш тизимига ўтиш асо-
сий вазифа ҳамда дон мустақилигини таъминлашда эса пой-
девор ҳисобланган. Шунингдек, II-босқич оралиғида оралиқ 
босқич “Дон-мева (плодо-сменная) навбатлаш ва қатор ора-
лари ишланадиган деҳқончилик системаси” қўлланди ҳамда 
Қишлоқ хўжалик вазирлиги билан ҳамкорликда жадал жорий 
этиш жараёнлари бошланди. 
III - босқич. 1993-1994 йиллар.
Мамлакатнинг тўлиқ дон мустақиллигини таъминлаш 
мақсадида ҳамда II - ўтиш босқичида жорий этилган қисқа 
ротацияли “беда:ғўза” алмашлаб экиш ва оралиқ “Дон ва 
қатор оралари ишланадиган (плодосменная) деҳқончилик 
системаси”ни жадал жорий этишни мустаҳкамлаб бориш 
ҳамда ривожлантириш жараёнларини давом эттириш.
IV - босқич. 1995 йилдан
Ўзбекистон дон мустақиллигини барқарор таъминловчи 
деҳқончилик системасини илмий асосларини ишлаб чиқиш, 
такомиллаштириш ҳамда янги “Интенсив ғўза:ғалла (1:1) 
навбатлаб экиш деҳқончилик системаси” пахтачилик ком-
плексига расмий равишда 1995 йилдан тўлиқ жорий этиш. 
Юқоридаги таклиф, босқичлар республика раҳбарияти 
томонидан маъқулланди ҳамда 1995 йил 18 августда “Қишлоқ 
ҳаёти” газетасида “Экинларни навбатлаб экиш асослари” 
номи билан расмий эълон қилинди. Натижада, шу йилдан 
бошлаб 1 млн. гектар атрофида бошоқли дон экинлари ва 1 
млн. гектар майдонда ғўза етиштириш белгиланди. 
Шуни алоҳида мамнуният билан таъкидлаш зарурки, 
2002 йилда мамлакатимиз 5 млн. тонна атрофида ғалла 
етиштириб, ўта қисқа даврда, яъни 11 йилда илк бор дон 



Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish