УЎТ: 631.1:633.84.
ТУПРОҚНИНГ ҲАЖМ ОҒИРЛИГИ ВА ҒОВАКЛИГИ
БИЛАН УНИНГ СУВ ЎТКАЗУВЧАНЛИГИ ОРАСИДАГИ
БОҒЛИҚЛИК
Аннотация.
Тажрибада тупроқнинг сув ўтказувчанлигига таъсир этувчи омиллар ўрганилган. Унга, асосан,
тупроқнинг ҳажм оғирлиги, ғоваклиги кучли таъсир кўрсатиши аниқланган.
Аннотация.
В эксперименте изучались факторы, влияющие на водопроницаемость почвы. Установлено, что
сильное влияние на него оказывают объемный вес и пористость грунта.
Annotation.
In the experiment, the factors affecting the water permeability of the soil were studied. It has been established
that the volumetric weight and porosity of the soil have a strong influence on it.
Республикамизда аҳолининг озиқ-овқат ва бошқа қишлоқ
хўжалик маҳсулотлари, саноатнинг хом ашёга бўлган
эҳтиёжини тўла қондиришда мавжуд ер ва сув ресурсларидан
оқилона фойдаланиш, суғориладиган ерлардан йил давоми-
да узлуксиз 2-3 марта юқори ва сифатли ҳосил етиштириш,
маҳсулот ҳажмини кўпайтириш борасида кенг қамровли чора-
тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг учун суғориладиган
тупроқларга ишлов беришнинг мақбул усуллари, муддатлари-
ни аниқлаш ва такрорий экин турларини тўғри танлаш орқали
тупроқ унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва мунтазам ошириш
ҳамда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш муҳим
аҳамиятга эга. Бу борада тупроққа ёзда ишлов бериш усул-
ларига боғлиқ ҳолда такрорий экинларнинг ҳосилдорлигини,
ишлов бериш усуллари, муддатлари ва такрорий экин турла-
рига боғлиқ ҳолда тупроқнинг агрегат таркибини, сув-физик,
агрокимёвий хоссаларининг ўзгариши бўйича тадқиқотларни
ўтказиш долзарб ҳисобланади.
Ф.М.Хасанова ва И.Т.Карабаев [5; 248-250-б] тажрибалари-
да эса тупроққа ёзги ишлов беришнинг тупроқ намлиги ва сув
сарфига таъсири тадқиқ қилинган. Муаллифларнинг тажриба
натижаларига қараганда, кузги буғдойдан кейин экилган такро-
рий соя ва маккажўхорининг ҳар бир суғоришларидан кейинги
кузатувларда 0-50 см тупроқ қатламида намликнинг энг узоқ
сақланиши тупроқ роторли культиватор билан ишланган ва ер
28-30 см чуқурликда ҳайдалган вариантларда кузатилган. Шу-
нингдек, буғдойдан кейин тупроққа ишлов бериш технологияси
ва экиш усулидан катъий назар, такрорий соя ва маккажўхори
экилган майдонларнинг тупроғи зичлашмаганлиги аниқланган.
М.Мухаммаджонов [4; 225-б.] томонидан айрим тупроқларда
чигит экиш усуллари тупроқнинг физик хусусиятлари, хусусан
ҳажм оғирлиги ва ғоваклиги, агрофизикавий, сув хусусиятла-
рига таъсири тадқиқ қилинган ва тегишли тавсиялар ишлаб
чиқилган.
Тадқиқотчи К.Д.Борскованинг [1; 20-25-б.] тажриба на-
тижаларида (СО
2
) карбонат ангидрид газининг концентра-
цияси тупроқ зичлиги, намлиги, ҳароратига боғлиқ эканлиги
илмий асосланган. Муаллифнинг хулосасига кўра, тупроққа
асосий ишлов бериш технологиясида ҳайдов чуқурлиги
ҳайдов қатлами турлича тузилишини ҳосил қилган, ор-
ганик қолдиқларни тупроқ катламлари бўйича ҳар хил
тақсимланишига олиб келган, натижада турли ҳаво тартибини
вужудга келтирган. Шунингдек, бутун ўсув даври давомида
тупроқ муҳитида (СО
2
) карбонат ангидрид газининг ажралиши
ва кўпайиб бориши 30-40 см чуқурликда қўшярусли плугда
ҳайдалган, пушта ва эгат олинган вариантларда рўй берган.
Шунинг учун биз бу борада илмий-тадқиқотлар олиб бориш-
ни режалаштирдик. Тажриба тизими 1-жадвалда келтирилган
бўлиб, 12 вариант 4 қайтариқда, бир ярус қилиб жойлашти-
рилган. Тажрибада 48 та бўлакча бўлиб, ҳар бир бўлакчанинг
умумий майдони 360 м
2
ни, ҳисобга олиш майдони 180 м
2
Do'stlaringiz bilan baham: |