Maxsus son [2]. 2022
72
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Респу-
бликасининг 2022–2026 йилларга мўлжалланган инвестиция
дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини
бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий
этиш тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасида Ўзбекистон
Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва иррига-
ция секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга
мўлжалланган стратегияси ишлаб чиқилган. Унда, масофа-
дан туриб зондлаш, географик ахборот тизимлари (ГАТ) ва
учувчисиз учиш қурилмалари каби замонавий технологи-
ялардан фойдаланган ҳолда суғориладиган майдонларда
сувдан фойдаланиш самарадорлиги бўйича такомиллаш-
тирилган мониторинг ва ҳисобот тизими яратилиши кўзда
тутилган [1].
Юқорида келтирилган муаммо ва вазифаларни амалга
ошириш учун ИСМИТИ томонидан Сурхондарё вилояти дарё
ҳавзаларининг сув ресурсларини ГАТ ёрдамида мониторинг
қилиш ва сув ресурсларидан фойдаланишнинг такомил-
лаштирилган тизимини яратиш бўйича илмий изланишлар
олиб борилди. Ушбу изланишлардан асосий мақсад - ArcGIS
дастури орқали Сурхондарё вилояти дарё ҳавзаси сув ре-
сурсларининг электрон базасини шакллантириш эди [2, 3].
Маълумки, дарё ҳавзаларида сув ресурсларини
бошқаришда ҳавзалар-аро қайта тақсимлаш учун маълу-
мотларни тўплаш, сақлаш,
бошқариш, таҳлил қилиш,
моделлаштириш ва тас-
вирлаш имконини берув-
чи рақамли технологиялар
кенг қўлланилмоқда [4, 5,
6]. ГАТ дастури орқали тур-
ли манбалардан олинган
фазовий маълумотларни
турли форматлар, тузил-
малар, башоратлар билан
бирлаштириш самарадор-
лиги юқори ҳисобланади.
А.М.Берлянт ГАТни бир неча
нуқтаи назардан тавсифлади
ва шу билан тизимнинг бар-
ча функционал, технологик
ва амалий хусусиятларини
қамраб олди. Илмий нуқтаи
назардан ГАТ Ер ҳақидаги
фанларни ва унга алоқадор
ижтимоий-иқтисодий фан-
ларни, шунингдек, карто-
графияни, масофадан зондлашни, табиий ва жамоат объ-
ектлари ҳамда ҳодисаларини ўрганиш учун ишлатилади.
Технологик жиҳатдан ГАТ фазовий мувофиқлаштирилган
географик, геологик ва экологик маълумотларни тўплаш,
сақлаш, ўзгартириш, кўрсатиш ва тарқатиш воситаси си-
фатида намоён бўлади. Ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан
ГАТ - бу бошқарув ва қарор қабул қилишни таъминлаш
учун мўлжалланган аппарат қурилмалари ва дастурий
маҳсулотлар мажмуасидир [7].
Замонавий ГАТ янги турдаги интеграллашган ахборот ти-
зимлари бўлиб, улар бир томондан, аввалдан мавжуд бўлган
кўплаб автоматлаштирилган тизимларнинг маълумотларини
қайта ишлаш усулларини ўз ичига олади, иккинчи томондан,
маълумотларни ташкил қилиш ва қайта ишлашнинг ўзига
хос хусусиятларига эга. Амалда бу ГАТни кўп мақсадли, кўп
аспектли тизимлар сифатида белгилайди [8].
Ю.И.Шокин ва В.П.Потапов томонидан геоахборот тизим-
ларининг ҳозирги ҳолати қисқача таҳлил қилиниб ва уларни
янги ахборот технологиялари (булутли ва интеллектуал
тизимлар, катта маълумотларни қайта ишлаш усуллари)
асосида ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари
кўриб чиқилган. Геоахборот тизимларининг Ерни масофадан
зондлаш тизимлари билан интеграциялашуви замонавий
ГАТ имкониятларини кескин оширади, айниқса, муҳим
қарорлар қабул қилиш соҳасида фазовий ахборотни реал
вақт режимида янгилаш имконини беради [9].
Тадқиқотларда Сурхондарё вилоятининг ирригация
тармоқларида сув миқдорининг мониторингини олиб бо-
риш асосида сув ҳисобини юритиш, уни тўғри тақсимлаш
ва хулосалар қилишда тез ишончли маълумотлар билан
таъминлаш ҳолати ўрганилди. Тадқиқотлар учун ГАТ ва
GPS маълумотлари, ирригация тизимлари морфометрик
параметрлари ҳамда ўлчов маълумотлари тўпланди. Даст-
лабки таҳлиллар тасвир йиғиш орқали амалга оширилди.
Таҳлилларда Landsat сунъий йўлдош тасвирларидан
фойдаланилди. Landsat
тасвирлари юқори резолюция
-
ли мулти спектраллик хоссаси таҳлиллар сифати ва
имкониятларини оширади
[10]. Landsat тасвирлари АҚШ
нинг NASA агентлиги томонидан очиқ маълумотлар базаси
glovis.usgs.gov сайтидан юклаб олинди. Ҳавзада жойлашган
сув хўжалиги тармоқларининг рақамли хариталари ArcGIS
Do'stlaringiz bilan baham: |