Популяцион альгология
– сувўтларнинг популяцияларидаги ҳолатни
ўрганадиган тармоқ.
Популяциянинг гeтeрозиготалиги
- популяцияда гeтeрозигот гeнотипли
шахслар мавжудлиги бўлиб, популяциянинг мослашув пластиклигини, ўзгарган
шароитда популяциянинг яшовчанлигини таъминлайди. Гeтeрозиготалар
яшовчанлиги анча юқори бўлади ва уларда гeтeрозис самараси кузатилади.
Популяциянинг маҳсулдорлиги
– муайян вақт, одатда бир йил
давомидаги ҳосил бўлган массанинг миқдори.
Популяциялар тўлқини
– популяциядаги организмлар сонини қайси бир
омил таъсирида ўзгариши.
Популяциянинг ҳаѐтийлиги
– ҳудуд бирлигида популяцияни бир йил да-
вомида ҳосил қилган органик модданинг миқдори.
Популяциянинг қуввати
– популяцияда алоҳида индивидлар сонини ва
уларнинг миқдорини оптимал миқдоргача ортиб бориши ва оптималдан кейин
сонини камайиши.
Поралар
– ҳужайра пўстидаги юпқалашган уйма ундаги қўшни ҳужайра-
ларни боғловчи плазмодесмалар ўтадиган жуда кичик тирқиш.
Порогамия
– ѐпиқ уруғли ўсимликлардаги чанг найини уруғмуртакка
микропиле орқали энг оддий усулда кириши.
Порометр
– баргдаги устицаларни очиқлик даражасини ўлчайдиган асбоб.
Порфиридиялар
(
Porphyridiales
) – бир ҳужайрали, шар, эллипс, чўзиқғэл-
липс якка ўсадиган, шилимшиқли тўплам ҳосил қиладиган сувўтлар
(
Rhodophyta, Banfiophyceae
) тартиби.
Постмитотик уруғланиш
– зиготадаги биринчи митоздан кейин ядролар-
нинг бирлашиши.
Постфлорацион давр
– ўсимликдаги гулни чангланишдан кейин келади-
ган даври.
Потомобионт
– чучук оқадиган сувларда ўсадиган ўсимликлар, яшайдиган
ҳайвонлар.
Потомопланктон
– дарѐ планктони, кенг маънода олганда чучук оқадиган
сувларнинг планктони.
257
Do'stlaringiz bilan baham: |