Ўн учинчи сешанба: мукаммал кун ҳақида
суҳбатлашамиз
Морри ўлимидан
сўнг
жасади
куйдирилишини
хоҳларди.
У
бу
ҳақида Шарлотта билан маслаҳатлашиб, шу энг мақбул усул деган қарорга
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
178
келди. Морри дафн
маросимини
ўтказишни
қадрдон
дўсти
–
Брандейс университети раввини Ал Акселродга ишониб
топширди. Ал Акселрод Моррини кўргани
келганда, Морри унга
ўз
жасадининг куйдирилиши тўғрисидаги режасини айтди.
– Кейин Ал…
– Лаббай?
– Мени ҳаддан ортиқ куйдириб юбормасликларига кўз-қулоқ бўлгин, а.
Раввин ҳанг-манг бўлиб қолди. Энди Морри ўз жасади ҳақида ҳазил қилишга
ўтганди. Ўлими яқинлашгани сари, у ўз жисмига, шунчаки, арзимас қобиқ, руҳ
сақланадиган оддий идиш сифатида қарай бошлаганди. Бари бир, танаси
қуриб, фақат фойдасиз тери ва устухонга айланиб бораётгани сабабли
ундан воз кечиш у қадар қийин эмасди.
– Биз ўлим билан юзма-юз келишдан жуда қўрқамиз, – деди Морри унинг
ёнига жойлашганимдан кейин.
Унинг ёқасидаги микрофонни тўғрилаб қўйдим, лекин у яна тушиб
кетаверди. Моррини йўтал тутди. Ҳозирга келиб у деярли тўхтовсиз
йўталарди.
– Ўтган куни бир китоб ўқигандим. Унда ёзилишича, шифохонада бемор
вафот этиши билан уни дарҳол чойшабга ўраб, люкка ўхшаш нарсанинг
ёнига олиб бориб, пастга ташлаб юборишаркан. Улар мурдани тезроқ кўздан
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
179
йўқотиш ҳақидаи ўйлайди. Одамлар ўлимга юқумли касалликдек қарашади.
Мен микрофонни унинг ёқасига қотириш билан овора эдим. Морри қўл
ҳаракатларимга бир қараб олди.
– Ўлим юқумли эмас. У ҳам ҳаёт каби табиий ҳодиса. У – биз тузган
келишувнинг бир қисми.
Морри яна йўтала бошлади, мен ортга тисарилиб, доимгидек ҳар қандай
жиддий
фалокатга
тайёр
ҳолда
кутиб
турдим.
Охирги
пайтларда Морри тунларни минг азобда ўтказаётганди. Даҳшатли тунлар. У
атиги бир неча соат ором олар, кейин эса кучли йўталдан нафаси бўғилиб
уйғонарди. Ҳамширалар ётоқхонага югуриб келиб, елкасига урар ва
ўпкасидаги балғамни кўчиришга уринарди. Ҳамширалар уни одатдагидек
нафас олдиришга муваффақ бўлганида ҳам (бу энди фақат кислород
юборувчи
ускуна
орқали
амалга
ошириларди),
бундай
кураш Моррининг тинка-мадорини қуритар ва у куни билан беҳол ётарди.
Унинг бурнига кислород найчалари ўрнатилганди. Уларни кўргани кўзим йўқ
эди. Менга найчалар чорасизлик ифодасидек туюларди. Уларни юлиб олгим
келарди.
– Ўтган кеча… – Морри секингина шивирлади.
– Хўш, хўш? Ўтган кеча?
– Мени кучли йўтал хуружи тутди. Соатлаб давом этди. Ўлиб қолсам керак
деб ўйладим. Нафас ололмайман. Бўғилиб қолгандим. Бир пайт бошим
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
180
айлана бошлади… шунда қалбимда қандайдир бир осойишталик ҳисси
пайдо бўлди ва мен кетишга тайёрлигимни ҳис қилдим.
Морри кўзларини катта-катта очди.
– Мич, бу бетакрор туйғу эди. Содир бўлаётган ҳодисани қабул қилиш ҳисси,
қалб осойишталиги. Ўтган ҳафта кўрган тушим ҳақида ўйладим – унда
қандайдир кўприкдан номаълум томонга ўтаётгандим. Манзил қандай
бўлишидан қатъий назар, у томон боришга тайёр эдим.
– Лекин бормадингиз.
Морри бир лаҳза тин олди. Сўнг секингина бош чайқади:
– Йўқ, бормадим. Лекин бора олишимни аниқ ҳис қилдим. Тушуняпсанми?
Барчамиз излаётган нарса айнан шу. Ўлим ҳақлигини хотиржам қабул
қилиш. Агар охир-оқибат ўлимни хотиржам қарши олиш қўлимиздан
келишини билсак эди, ана ундан кейин чиндан қийин ишни қилишни ҳам бир
амаллардик.
– Қайси иш?
– Ҳаёт билан муроса қилиш.
У орқасидаги дераза токчасида турган ҳибискус бутасини олиб келишимни
сўради. Бутани кафтимга қўйиб, унинг юзига яқин келтирдим. У жилмайди.
– Ўлиш – табиий жараён, – такрорлади у. – Биз ўзимизни табиатнинг бир
қисми сифатида кўрмаслигимиз сабабли ўлим бизни саросимага солади. Биз
Do'stlaringiz bilan baham: |