Учинчи сешанба: пушаймонлик ҳақида суҳбатлашамиз
Кейинги сешанба куни одатдагидек бозор-ўчар қилиб келдим:
маккажўхорили макарон, картошкали салат, олмали пирог.
Яна Сонй магнитофонини ҳам кўтариб келдим.
– Нималар ҳақида суҳбатлашганимизни эслаб қолишни хоҳлайман, —
дедим Моррига. — Овозингизни ёзиб олишни истайман...кейинроқ
ҳам тинглаш имконим бўлади.
– Мен ўлганимдан кейин демоқчисанда.
– Ундай деманг.
У кулди.
– Мич, мен ўляпман. Кейинроқ эмас, аксинча, тез орада.
Кейин у янги техникага ишора қилиб:
– Бунча катта бўлмаса, — деди.
Безбет мухбирдек ҳис қилдим ўзимни шу пайт. Дўст ҳисобланган икки
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
65
инсон орасида магнитофон бегона ўт ёки сунъий қулоқдек ортиқчалик
қилади, деган ўй ўтди хаёлимдан. Бунинг устига шунча
одам Моррининг эътиборига муштоқлигини ҳисобга олсак, мен бу
сешанбаларда ҳаддан ортиқ кўп нарсаларга улгуриб қолишга
уринаётган бўлгандирман.
– Менга қаранг, — дедим магнитофонни қўлимга олиб, — Буни
ишлатишимиз шартмас. Агар бу нарса сизга ноқулайлик туғдирса.
Морри кўрсаткич бармоғи билан тергагандек ишора қилиб, мени
тўхтатди ва кўзойнагини ечган эди, у бўйнидаги ипга улаб қўйилгани
учун кўксида осилиб, бир мунча вақт тебраниб турди. У кўзларимга
тик қараб:
– Жойига қўй, — деди.
Мен магнитофонни жойига қайтариб қўйдим.
– Мич, — давом этди у юмшоқроқ оҳангда, — сен тушунмаяпсан. Мен
сенга ўз ҳаётимни гапириб бермоқчиман. Тилдан қолмасимдан, айтиб
қолай деяпман.
Унинг овози пасайиб, шивирлашга ўтди.
– Кимдир менинг ҳикоямга қулоқ тутса дейман. Сен тинглайсан, а?
Бош ирғатдим.
Бир лаҳза жим қолдик.
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
66
– Хўш, — деди у, — матоҳинг ёқиқми?
Ростини айтганда, магнитофоннинг вазифаси фақат хотираларни
муҳрлаб қолиш эмасди. Мен Морридан айрилиб қолаётгандим, биз
ҳаммамиз уни йўқотаётгандик: унинг оиласи, дўстлари, собиқ
шогирдлари, ҳамкасб профессорлар, сиёсий муҳокамалар учун
тузилган жонажон гуруҳларидаги ошналари, собиқ раққос шериклари,
умуман, барчамиз. Магнитофон тасмалари эса суратлар ва видео-
ёзувлар каби ўлим хуржунидан ҳеч қурса нимадир ўмариб қолишга
бўлган бесамар уриниш эди.
Бироқ Моррининг жасурлиги,
юморга
бойлиги,
сабри
ва
самимийлигига гувоҳ бўлиш орқали мен унинг ҳаётга тамомила
бошқача нигоҳ билан қараётганини тобора равшанроқ англаб
бораётгандим. Мен таниган инсонларнинг ҳеч бири ҳаётга бундай
қарамасди. Соғломроқ нигоҳ эди у. Теранроқ нигоҳ. У эса ўлим
ёқасида эди.
Агар тақдирга тан бериб, ўлимга тик боққанимизда фикрларимиз
сирли равишда равшан тортадиган бўлса, унда Морри бу ҳодиса
ҳақида бошқаларга гапириб бериш истагида эканини билардим. Ва
мен бу нарсани қўлимдан келганча узоқроқ хотирамда сақлаб
қолишни хоҳлардим.
Биринчи марта Моррини “Тунги хабарлар” да кўрганимда, у ўлими
муқаррарлигини билгач, бирор ишидан пушаймон бўлганмикан деб
қизиққандим. Йўқотилган дўстлари учун аччиқ-аччиқ кўз-ёш
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
67
тўкдимикан? Агар имкони бўлганда, бошқача ҳаёт кечирган
бўлармиди? Худбинларча “Агар мен унинг ўрнида бўлганимда,
амалга оширилмаган ишларим, ҳавога совурилган имкониятларим
ҳақидаги қайғули ўйларга ғарқ бўлармидим?” деб ўзимни саволга тута
бошладим. Ичимда сақлаб келган
сирлар яширин қолиб
кетаётганидан афсусланармидим?
Мен шу ҳақида Морридан сўраганимда, у бошини ирғади.
– Ҳаммани шу савол қийнайди, шундай эмасми? Бугун умримнинг
сўнгги куни бўлса-чи?
У юзимга тикилиб туриб, иккиланиш, паришонлик аломатларини
ўқиган бўлса ажаб эмас. Хаёлимда бир куни иш столим ёнида
ёзаётган мақоламни якунига етказишга ҳам улгурмай гуп этиб
йиқилиб, жон беришим ва тиббий тез ёрдам ходимлари мурдамни
олиб чиқиб кетаётган бир пайтда муҳаррирларим чала қолган
мақоламга очкўзларча ёпишишларини тасаввур қилдим.
– Мич? — чақирди Морри.
Мен бошимни силкиб ташлаб, ҳеч нима деб жавоб қилмадим.
Бироқ Морри мендаги паришонликни сезди.
– Мич, — деди у. — Жамиятимиз ўлим тўшагига михланмагунингча
бундай нарсалар ҳақида фикр юритишингга йўл қўймайди. Биз
шахсий манфаатларимиз домига тушиб қолганмиз: мансаб, оила, пул
топиш, ипотека қарзларини қайтариш, янги машина олиш, бузилган
Do'stlaringiz bilan baham: |