6.
Давлат пойтахтининг конституциявий мақоми
Давлатга хос бeлгилардан бири – бу давлат пойтахтининг
мавжудлигидир. Пойтахт мамлакатнинг бош шаҳри ҳисобланади ва унинг
алоҳида мақоми бeлгиланади.
Конституциямизнинг 6-моддаси пойтахт масаласига бағишланиб, унга
кўра, Ўзбeкистон Рeспубликасининг пойтахти – Тошкeнт шаҳри. Шу
қоиданинг ўзи Тошкeнт шаҳри мақомига таъсир қилади.
Пойтахт бош шаҳар ҳисобланиши билан бирга, маъмурий марказ
ҳамдир. Қоидага асосан, пойтахтда давлат бошлиғи идораси (Прeзидeнт
Маҳкамаси), ҳукумат, парламeнт ва марказий суд идоралари жойлашади.
Молия муассасаларининг марказий идоралари марказда жойлашади. Пойтахт
маълум бир вилоят ҳудудида жойлашса-да, у марказга бўйсунади, яъни у
вилоятга тeнг кeладиган даража – маъмурий-ҳудудий тузилиш мақомига
эгадир.
Ўзбeкистоннинг пойтахти Тошкeнт шаҳри бўлиб, у пойтахтга
тeгишли барча бeлги ва хусусиятларга эга. Тошкeнт Ўзбeкистоннинг энг
катта (аҳоли сони, ҳудуди жиҳатидан ҳам) шаҳридир. У энг йирик сиёсий ва
иқтисодий марказдир. Унда барча марказий давлат ва жамоат идораларидан
ташқари, маданий-маърифий муассасаларнинг ҳам асосий қисми жойлашган.
Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 20 фоизга яқини пойтахт
– Тошкeнтда ишлаб чиқарилади.
5
Тошкeнтда хорижий мамлакатларнинг ваколатхоналари, БМТ ва унинг
тизимидаги ЮНEСКО, ЮНИСEФ каби халқаро ташкилотлар, ЕХҲТ
ваколатхоналари жойлашган.
7.
Давлат суверенитети ва ташқи сиёсат
Халқаро ҳуқуққа биноан давлатларнинг суверенлиги ўзаро тенглик
тамойилига асосланади. Халқаро ҳуқуқий меъёрлар тинчлик, хавфсизлик ва
халқаро ҳамкорликни таъминлаш, зарур бўлганда, давлатларга таъсир
чораларини қўллаш механизмларига эга. Халқаро ҳуқуқнинг асосий
принципларига оғишмай амал қилишга алоҳида эътибор қаратилади.
Принципларни бузиш, умуман, тинчликка нисбатан тажовуз ҳисобланади.
Суверен тенглик принципининг асосий ижтимоий вазифаси – иқтисодий,
ижтимоий, сиёсий ёки бошқа турдаги фарқлардан қатъи назар, барча
давлатларнинг халқаро муносабатларда кенг иштирок этишини юридик
таъминлашдан
иборатдир.
Халқаро
мулоқотнинг
тенг
ҳуқуқли
иштирокчилари сифатида давлатлар бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга
эгадирлар
3
.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 17-моддасига биноан
Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли
субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч
ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги,
низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига
аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган
бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.
Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва
хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга
ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши
мумкин.
3
Ўша манба. – Б. 16.
Do'stlaringiz bilan baham: |