www.ziyouz.com кутубхонаси
21
Бунинг нимаси тасодиф?
Пакана дарҳол унинг қўлидан юкини олиб, сафар қандай утганини, таассуротларини
суриштира кетди.
Сафсар негадир ғамгин, хомуш эди. Беҳафсала жавоб килди. Пакана буни чарчоққа йўйди.
Сафар ҳаётини ким билмайди? Айниқса — бетартиб, тўполон жамоавий сафарларни!
Суҳбатлари унчалик қовушмаган бўлса-да, автобусдан тушилгач, Пакана Сафсарни
манзилига қадар кузатиб қуйди. Хайрлашаётиб, портретни таътилидан кейин, худо хоҳласа,
кузда битиражакларини айтди.
— Шунинг битмагани яхши, — деб қолди Сафсар кутилмаган бир шўхчанлик билан. —
Битган нарсаларни хуш кўрмайман. Битди дегани — тугади, тамом бўлди, дегани-да,
шунақамасми? Чаласи яхши, доим шуни ўйлаб юрасиз. Иннайкейин, бу дунёда мукаммал нима
бор ўзи? Ҳа, дарвоқе, Намангандан мен сизга совға олиб келганман. Нималигини кўрганда
биласиз. Ўйланг, қани, топа олармикансиз?
Пакананинг кўнглида чироқ эмас, машъала ёнди. Мурғак бир умид билан қизга тикила-
тикила хайрлашди у.
Кечаси худди ана шу манзара — кузатув манзарасини Пакана қайтиб тушида кўрди.
Иккаласи ғира-шира оқшом палласи сокин, икки чети дарахтзор хиёбон бўйлаб кетиб
боришаётир. Иккаласи-да шод, бахтиёр. Пакана қараса — бўйи унчалик паст ҳам эмас,
Сафсардан тикроқ, ҳатто баланд эмиш! Туйқус ёнларидан ўсмир ёшидаги бир йигит-қиз
қўлтиқлашиб ўтибди. Қизи эмиш! Беш-олти қадам узоқлашгач, у орқасига қараб қичқирармиш:
«Барибир паканасиз-ку, адажон, ўзингиздан баланди билан юриб нима қиласиз? Қаранг,
унингизнинг оёғи чўлоқ экан, чўлоқ экан, чўлоқ... Сиз — пакана, пакана, пакана...»
Пакана уйғониб кетиб, таажжубга тушди. Кеча, ростдан ҳам, ёнларидан новча-новча бир
йигит-қиз ўтган эди.„ Лекин қўлтиқлашиб эмас! Шунчаки, гаплашиб. Кимдир орқадан нимадир
дегандек ҳам бўлди. Эҳтимол, ўзаро бир гапдир, Пакананинг қулоғига киргани йўқ, у том
битган эди ўша тобда. Аммо, қизнинг эгнидаги қора лас майка ёдида, негадир шунга эътибор
қилибди. Майкада зардўзлик билан ишланган аждар тасвири бор эди...
Арофатнинг айтишича, тўнғич қизлари Ҳилола бир синфдоши билан дўст тутинганмиш.
Шунчаки. Тағин ҳар бало хаёлингизга келмасин. Баланд бўйли, бақувват бола экан. Ҳув,
телевизорга чиқиб деҳқонларга пахта экишни ўргатадиган бароққош киши бор-ку, ўшанинг
ўғли. Ҳилолани ҳар хил хира безорилардан ҳимоя қилиб, қўриқлаб юрар эмиш.
Қўриқчимизнинг ҳимматига балли-ю, лекин... ҳар ҳолда қиз бола, ҳали ёш... Пакананинг ғаши
келганини кўриб, Арофат койиб берди: гўдак-ку, ниманинг фаҳмига борарди, аммо эси жойида,
ўзига пишиқ-пухта, ташвиш қилманг.
Ҳилоланинг эгнида ҳам қандайдир қора майка кўргандек эди. Ҳозир ўшанақаси расм. Лекин,
кўкрагида аждари бормиди, йўқмиди — буниси номаълум. Чақириб сўрай деса... ота-боланинг
сири бирдан фош бўлади. Уят эмасми? Шармандалик эмасми? Ҳилола ўлақолса бўйнига
олмайди: қара-анг, ҳаммаёқ аждарли майкага тўлиб кетган-у!
Бироқ, отасини танигани аниқ: бунақа пакана бу атрофда йўқ. Ия, ўзи-чи, ўзлари?
Йўқ, бу сир — сирлигича қолажак, уни очмоққа ҳеч қайси томон журъат қилмайди. Тиззаси
йиртиқ иштрни йўққа кулгандек бўладй.
Ўйлай-ўйлай Пакана шундай фикрга келди: кўрган бўлса кўргандир. Пакана, боз устига
кўримсизгина дадасинингки шундоқ соҳибжамол билан юрганини кўриб қайтага фахрлансин!
Барибир келиб ойисига айтолмайди, ўғрини қароқчи уриб турган бўлса! Айтганида нима,
қўрқаманми? Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич. Бировдан тилқисиқлик, хижолатли жойим йўқ.
Ҳамма эшитсин, билсин: мен шу аёлни яхши кўриб қолганман, Сафсарни яхши кўраман, яхши
кўраман, жонимдан ортиқ!..
Do'stlaringiz bilan baham: |