маълумотларининг
мазмуни.
Марказий
Осиё
республикалари – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, ва
Туркманистоннинг ер майдонлари, ер турлари ва уларнинг ишлаб чиқаришда
ишлатилиши ҳақидаги маълумотлар.
Кенглик ва вертикал зоналарга оид бўлган қора, каштан, сур тусли
қўнғир, чўл қумли, тақирли, бўз, жигарранг, ўрмонли қўнғир, баланд тоғли
ўтлоқи-даштли, баланд тоғли чўлли, баланд тоғли ўтлоқи-ботқоқли ва бошқа
морфологик-генетик тузилишларини, белгиларини, физикавий, кимёвий
хоссаларини ва биологик, минералогик хусусиятларини ўрганиш натижасида
уларда кезадиган шўрланиш, эрозияга учрашиш, чўлланиш ва ифлосланиш
жараёнларини олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш тавсияларини
мукаммал таҳлил қилиш ва унумдорлигини ошириш.
2.2.Марказий Осиё тупроқларини ҳосил қилувчи омиллари –
иқлим,
геология, геоморфология, литология, рельеф, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси,
ҳудуднинг ёши ва инсон фаолияти таъсирида ҳар хил географик минтақаларда
турли тупроқлар типи ва типчаларининг ривожланиш ва тарқалиш
қонуниятлари.
Марказий Осиё воҳа ва водийларида суғориладиган тупроқларининг
инсон фаолияти таъсирида эволюцион ўзгаришлари, унумдорлигини ошириш
ва экинларнинг ҳосилини кўпайтириш.
Ўрмон-дашт, чўл, тоғ олди, тоғли ва баланд тоғларлаги яйлов, ўрмонзор
ва
пичанзорларда
жойлашган
тупроқларда
ва
лалми
ерларнинг
маҳсулдорлигини ошириш.
2.3.Тупроқ ҳосил қилувчи омиллар.
2.3.1.Иқлим.
Марказий Осиё минтақалари жуда мураккаб орографик
тузилишлардан иборат бўлганлиги учун бундаги иқлим шароитлари ҳам
хилма-хилдир. Пасттекистликларида суббореал ва субтропик иқлимга доир
об-ҳаво режимлари ривожланади. Тоғ олди ва тоғли минтақаларда қуруқ
континентал шимолий субтропик иқлимга мансуб тупроқ ва ўсимликлар
дунёси тарқалган. Ниҳоят баланд тоғ тизмалари ёнбағирларида ўта
континентал суббораел иқлимга тегишли ҳарорат режимлари кузатилади.
Иқлимнинг Марказий Осиё минтақаларида бундай ҳолда нотекис
ривожланиши, шу жумладан, чўл, дашт, тоғ ва баланд тоғли ҳудудларда
ҳарорат режими, ёғин-сочиннинг миқдори ўзгаришлари йил давомида турли
кўрсаткичлар бўлишига олиб келиши натижасида тупроқ ҳосил қилувчи
омилларнинг турли даражадаги таъсирига олиб келади. Натижада жойларда
ҳар хил тупроқ типлари ва типчаларнинг ривожланиши кузатилади. Талабалар
7
айнан иқлимнинг шундай ўзгаришлари оқибатида тупроқлардаги сув-
физикавий режимларининг бир-биридан ажралиши туфайли, жойларда ҳар
хил тупроқлар пайдо бўлиши мумкинлигини магистрлар назарий томондан
билимларини ошириб туришлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |