215
Мазкур моддани 2-қисми қуйидаги хусусиялари билан бошқа категория
ерлардан фарқ қилади :
А) чунки, ушбу категория ерлари бошқа ерларга нисбатан, алоҳида
қимматга эга бўлганлиги ;
Б) бошқа ерларга нисбатан ҳосилдорликка эришиш юқори бўлганлиги;
В) мазкур ерлардан фойдаланиш, муҳофаза қилиш ва бошқа категорияга
ўтказишдаги талаб этиладиган томонлари билан ҳам фарқланади.
6. Ушбу моддани 3-қисми кўра, алоҳида қимматга эга бўлган унумдор
суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларини корхоналар, бинолар ва иншоотлар
қурилиши учун беришга алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг қарорига биноан йўл қўйилиши эътироф этилган. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 24 июль 2006 йилги ―Юридик шахслар а
фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер
участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида‖ги суғориладиган ерларни
хусусийлаштиришда уларни бонитети ва кадастр хусисиятлари инобатга
олинади.
Шунингдек, Ўзбекистон республикаси Президентининг 2004 йил 15
октябрда ―Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва
давлат кадастри давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида‖ги фармони эълон
қилинди. Ушбу фармонга кўра ушбу давлат қўмитаси зиммасига Ўзбекистон
Республикасининг ―Ер кодекси‖ ва ―Ер кадастри тўғрисида‖ги қонунлар
талабларини амалга ошириш, ер ва ер кадастри билан боғлиқ бўлган
муносабатлар соҳасида ягона давлат сиѐсатини амалга ошириш, ер
ресурсларини
бошқариш
тизиимини
ҳамда
кадастр
соҳасини
такомиллаштириш, ер ресурслардан оқилана фойдаланишни таъминлаш
лозимлиги ҳам аниқ кўрсатиб берилган.
Зеро, суғориладиган ва алоҳида қимматга эга бўлган унумдор
суғориладиган ерлардан фойдаланиш, уларни бино ва иншоотлар қуриш учун
беришнинг умумий мақсади ва вазифалари ҳам мазкур ҳужжатда ўз аксини
топган. Унга асосан, ушбу категория ерларни корхона, бино ва иншоотлар
қурилиши учун беришда ―Ер ресурслари давлат қўмитасини тегишли
ҳокимликларнинг розилиги инобатга олинган ҳолда ―Ер кодекси‖ талабларига
асосан Вазирлар Махкамасининг қарорига кўра берилиши кўрсатилган.
Алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерларни бериш ва
бошқа категорияга ўтказиш тартиби ―Ер кодекси‖нинг 4-моддасида
кўрсатилган ―Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг ер
муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари‖ доирасида амалга
оширилади.
Ушбу категория ерлари ўз хусусияти инобатга олиниб, Вазирлар
Махкамасининг ―Мухофаза этиладиган табиий ҳудудлари давлат кадастрини
юритиш тартиби тўғрисида‖ги 1 апрель 2005 йил № 95 сонли Низоми ҳам катта
аҳамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: