134
мақсадларда фойдаланиш учун ўз ҳисобларидан яроқли ҳолатга келтиришлари
ва ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ер участкасининг ижарачиларига
ҳамда мулкдорларига топширишлари, ерлар, экинзорлар, дов-дарахтлар,
ўрмонлар, сувлар ва бошқа табиат объектларининг, трубапроводлар,
канализация, мелиорация тармоқлари ва бошқа иншоотларнинг яроқли ҳолда
сақланишини таъминлаш чораларини кўришлари, шунингдек ер участкаларини
вақтинча эгаллаб туриш муносабати билан ер эгаларига, ердан
фойдаланувчиларга, ер участкасининг ижарачиларига ҳамда мулкдорларига
етказилган зарарни (шу жумладан, бой берилган фойдани)қоплашлари шарт.
Мазкур модданинг биринчи қисмида белгиланган қоида мазмунидан
англашилишича, геология-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа қидирув
ишларини ушбу ишларни амалга ошириш амалга ошириш ваколатига эга
бўлган корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан икки асосда: белгиланган
тартибда қабул қилинган қарорлар ва тузилган шартномаларга мувофиқ амалга
оширилади. Қонун ушбу ишларни барча тоифадаги ерларда амалга ошириш
мумкинлигини эътироф этади. Албатта, бу ишларни амалга ошириш ер
эгаларидан,
ердан
фойдаланувчилардан
ва
ижарачилардан
ҳамда
мулкдорлардан ер участкаларининг олиб қўйилишига сабаб бўлмаслиги лозим.
Ер участкаларида қидирув ишларини олиб бориш маҳаллий ҳокимият
органлари рухсати билан амалга оширилади. Чунончи, суғориладиган ҳайдов
ерларида, боғларда, токзорлар, тутзорлар, мевазорлар, тубдан яхшилаш ишлари
амалга оширилган пичанзорлар ва яйловларда, ўрмон ўсимликлари билан
қопланган ерларда, шунингдек алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг
ерларида қидирув ишларини амалга ошириш учун рухсатномани вилоят
ҳокими, бошқа ерларда эса туман ва шаҳар ҳокимлари рухсати билан амалга
оширилади. Қайд этиш керакки, туман ва шаҳар ҳокими томонидан
бериладиган рухсатнома бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади, зарур
ҳолларда ушбу муддатни узоғи билан яна бир йилга узайтиришга йўл
қўйилади.
Геологик қидирув ишлари республикада ваколатли давлат органлари
томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланган дастурлар асосида олиб борилади.
Белгиланган тартибда рухсатнома асосида қидирув ишларини олиб
бораѐтган юридик шахс фаолияти қонуний ҳисобланиб, бу ишлар мобайнида
ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига етказилган зарар (бой
берилган фойда) тегишли тартибда қопланади. Агар юқоридаги ҳолат юзага
келмаса, амалга оширилган фаолият юридик жавобгарлик қўлланилишига олиб
келмайди.
Аксинча, қидирув ишлари тегишли тартибда рухсат олмасдан олиб
бориладиган бўлса, гарчи бу фаолиятни амалга ошириш натижасида ер
эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказилмаган бўлса-
да, лекин юридик жавобгарликни келтириб чиқаради. Юридик шахсга нисбатан
ҳуқуқий таъсир чорасининг қўлланилиши ер эгасига етказилган зарар (бой
берилган фойда)ни тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: