286
хўжалигига мўлжалланган ерларда кўпинча мева, сабзавотлар етиштирилиб,
ушбу маҳсулотларни шаҳар аҳолисига етказиш ѐки уларни қайта ишлаш
қишлоқдагига нисбатан анча осон кечади. Аммо шунга қарамай, одатга кўра
шаҳар ҳудудининг асосий қисмини қурилиш ерлари эгаллаши туфайли зарур
ҳолларда турли мақсадларга мўлжалланган бино-иншоотларни қуришни
шаҳарлар бош режаларига асосан айнан қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган
ерларда амалга ошириш назарда тутилади. Яъни, шаҳар қурилиши ерлари энг
аввало шаҳар таркибидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар
ҳисобига кенгайтирилади. Шаҳар ҳудудини кенгайтириш зарур бўлган
ҳолларда эса шаҳар атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар шаҳар
таркибига киритилади. Демак, айтиш мумкинки, мамлакатимизда шаҳарлар
қишоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобига кенгайтирилади.
Шаҳарлар ва посѐлкалардаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган
ерларга
қуйидагилар киради: ҳайдаладиган ерлар, боғлар, полизлар,
питомниклар, яйловлар, қишлоқ хўжалиги учун хизмат қиладиган суғориш ва
йўл тармоқлари, иморатлар, шунингдек фуқароларга қарашли бўлган ҳовлилар,
майдонлар эгаллаб турган ерлар. Санаб кўрсатилган ер майдонларига қишлоқ
хўжалик корхоналари ва бошқа давлат, жамоат қишлоқ хўжалик корхоналари
ѐки фуқаролар фойдаланишида бўлган ерлар киради.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг (04.04.2002 й.) 48-
моддасида қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган зоналар
кўрсатилган бўлиб, унга кўра шаҳар ва посѐлка чизиғи доирасида ҳайдаладиган
ерлар, боғлар, токзорлар, полизлар, пичанзорлар, яйловлар ва бошқа ер
майдонлари, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бинолар ва
иншоотлар эгаллаб турган қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган
зоналар ажраталади. Мазкур зоналарнинг ҳудудларидан фойдаланиш тури бош
режа ва қуриш қоидаларига мувофиқ ўзгартирилгунига қадар бу ҳудудлардан
қишлоқ хўжалигини юритиш мақсадида фойдаланиш мумкин.
Шаҳарлар таркибидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тақдири
шаҳарларнинг бош режаларига боғлиқ бўлади. Чунки шаҳар ҳудудидаги ер
участкаларидан фойдаланиш тартиби маҳаллий ҳокимият органлари томонидан
тасдиқланадиган ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболли дастурлари, шаҳар
бош режаси асосида белгиланади.
Шаҳарлар ѐки шаҳар типидаги посѐлкалардаги қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерлар асосан қишлоқ хўжалик корхоналарига фойдаланиш учун
берилади. Шу билан бир қаторда айтиш лозимки, бундай ерлар кўпинча шаҳар
ѐки шаҳар типидаги посѐлкалар чегараси доирасига қишлоқ хўжалик
корхоналарини қўшиб олиниши, ѐхуд бошқача айтганда, шаҳар ҳудудини
кенгайтириш натижасида вужудга келади ва шунинг учун қишлоқ хўжалик
корхоналари фойдаланишида бўлади.
Умумий қоидага биноан, барча қишлоқ хўжалик ерларига бир хил
ҳуқуқий режим жорий қилинишига қарамай, шаҳарлардаги қишлоқ хўжалигида
фойдаланиладиган ерларнинг ҳуқуқий ҳолати ўзига хос фарқли жиҳатлари
билан ажралиб туради.
287
Шаҳар (посѐлка)лардаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар
умумий тартибдаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан қуйидаги
жиҳатлари билан фарқ қилади:
бу ерлардан фойдаланиш вақтинчалик хусусиятга эга бўлиб, ҳар
қандай вақтда заруриятга қараб шаҳарни ривожлантириш эҳтиѐжи учун олиб
қўйилиши мумкин;
шаҳарлардаги қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар шаҳар
маҳаллий ҳокимият органи томонидан бошқарилса, умумий тартибдаги қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерлар туман ҳокимияти томонидан бошқарилади;
бундай ерлардан фуқароларга деҳқон ѐки фермер хўжалиги юритиш
учун ер участкалари ажратилмайди;
бу ерлардан фойдаланиш характери тасдиқланган шаҳарсозлик
лойиҳасига мувофиқ белгиланади;
шаҳар чегаралари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар
ҳисобидан кенгайтирилади;
бу ерларда ҳар қандай турдаги қурилиш шаҳар ҳокимлиги билан
келишилган бўлиши лозим;
ер солиғи қишлоқ хўжалик ерларига қараганда икки баравар кўп
олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: