Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/92
Sana23.07.2022
Hajmi4,06 Mb.
#844161
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   92
Bog'liq
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

билимларнинг 
нисбийлигини 
метафизикларча 
мутлоқлаштириб, воқеликни обектив равишда билиш мумкинлигини инкор 
этадиган методологик принцип
) ва ўзининг заиф томонларига эрк бериш, 
бундан ташқари, тартиб, интизом, меҳнат, ўзаро ёрдам ва инсон бирдамлиги 
қадриятларини тасдиқлашдир. Диний гуруҳлар давлат бюрократияси 
эътиборсиз қолдирадиган ижтимоий эҳтиёжларни қондиради. Бунга тиббий ва 
касалхона хизматлари, болалар боғчалари ва мактаблар, қарияларга ғамхўрлик 
қилиш, табиий ва бошқа офатлардан кейин тезкор ёрдам бериш, иқтисодий 
инқироз даврида ижтимоий таъминлаш ва ёрдам кўрсатиш киради. Ўрнашган 
негизлар ҳалокати ва фуқаролик жамиятининг қулаши вакуумни (
бўшлиқни

яратади ва уни диний, аксарият ҳолларда эса фундаменталистик гуруҳлар 
тўлдиради. 
Агар анъанавий равишда ҳукмронлик қилаётган динлар қочқинларнинг 
ҳиссий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондирмаса, бу вазифани бошқа диний 
гуруҳлар амалга оширади, натижада уларнинг сони, худди диннинг ижтимоий 
ва сиёсий ҳаётдаги аҳамияти каби кескин ошиб боради. Тарихан, Жанубий 
Корея, асосан, 1950 йилда христианлар сони аҳолининг таҳминан 1-3 фоизини 
ташкил қилган, буддистлар мамлакати бўлган. Жанубий Кореяда, кенг 


кўламли урбанизация ва касбларнинг табақаланиши билан ҳамроҳ бўлган, 
жадал иқтисодий ўсиш бошланганида, буддизм етарли эмаслиги маълум бўлиб 
қолди. “Шаҳарларга қуйилиб келган миллионлаб одамлар ва ўзгарган 
қишлоқларда қолган кўпчилик учун Кореянинг аграр давридаги турғун 
буддизм ўз жозибадорлигини йўқотди. Христианлик шаҳсий нажот ва инсон 
тақдири ғоялари билан ўзгариш ва саросима даврида анча ишончлироқ ва 
тинчлантирувчи дунёқарашни таклиф қилди. 1980 йилларга келиб 
христианлар, асосан пресвитериан ва католиклар, Жанубий Корея 
аҳолисининг камида 30 фоизини ташкил этар эди. 
[c.144]
Шунга ўхшаш қўзғалишлар Лотин Америкасида ҳам содир бўлди. У 
ердаги протестантларнинг сони 1960 йилдаги таҳминан 7 миллиондан 1990 
йилда 50 миллионгача ўсди. 1989 йилда Лотин Америкаси католик 
руҳонийлари бу муваффақият сабабини католик черковининг “шаҳар 
ҳаётининг техник жиҳатлари билан секин муросага келишида” кўрдилар. Бир 
бразилиялик воиз таъкидлаганидек, католик черковидан фарқли ўлароқ, 
протестант черковлари “инсоннинг асосий эҳтиёжлари – инсоний илиқлик, 
шифо топиш ва чуқур руҳий тажрибага” жавоб беради. Лотин Америкасидаги 
камбағаллар ўртасида протестантизмнинг тарқалиши, аслида, битта динниг 
бошқасига алмашиниши эмас, аксинча, суст ва номига католик бўлганлар фаол 
ва ашаддий евангелистларга айланганлари сари диний содиқликнинг ва 
иштирокнинг кескин ўсиб кетишидир. Шундай қилиб, 90-йилларнинг 
бошларида Бразилия аҳолисининг 20 фоизи ўзларини протестант деб, 73 фоизи 
эса ўзларини католиклар деб ҳисоблашган, аммо якшанба кунлари протестант 
черковларида 20 миллион киши ва католик черковларида таҳминан 12 
миллион килиш бўлар эди. Бошқа дунё динлари сингари, христианлик ҳам 
модернизация билан боғлиқ бўлган тикланиш босқичидан ўтади ва Лотин 
Америкасида у католик шаклини эмас, балки протестант шаклини қабул 
қилди. 
Жанубий Корея ва Лотин Америкасидаги бу ўзгаришлар буддизмнинг ва 
мос равишда ўрнашган католикликнинг модернизациядан жароҳат олган 


инсонларнинг психологик, ҳиссий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга 
жавоб беришнинг уддасидан чиқа олмаслигини акс этади. Яна қаердадир 
диний содиқликда сезиларли ўзгаришлар бўлиш-бўлмасилиги устун диннинг 
бу эҳтиёжларни қай даражада қондира олиши билан боғлиқ. 
Конфуцийликнинг ҳиссизлигини ҳисобга олган ҳолда, у анчайин ҳимоясиз 
кўринади. Конфуциан мамалкатларда протестантлик ва католицизм худди 
евангелист протестантликнинг Лотин Америкаси аҳолисига, христианликнинг 
Жанубий Кореяликларга ва фундаментализмнинг мусулмонлар ва ҳиндларга 
жозибали бўлгани каби мафтункор бўлиши мумкин. 1980 йилларнинг 
оҳирида, Хитойнинг иқтисодий ўсиш чўққисида, христианлик ҳам “асосан 
ёшлар орасида” тарқалди. Эҳтимол, таҳминан 50 миллион хитойлик 
христиандир. Ҳукумат руҳонийларни, миссионерларни (

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish