алоқаларнинг табиатини тарихчилар уларни
тасвирлаш учун ишлатган
«тасодифий тўқнашувлар» сўзи билан яхши ифодалаган. Цивилизациялар вақт
ва масофа орқали ажратилган. Бенжамин Шварц ва Шмуел Эйзенштадтлар
таъкидлаганидек, Тош асри ва Тош асригача бўлган цивилизациялардаги
«транцендентал ва дунёвий тартиблар» ўртасидаги фарқни тан олиш ёки
олмаслик масаласида оз сонли инсонлар мавжуд эди.
Тош асри
цивилизациялари ўзларидан олдинги одамлардан фарқли ўлароқ, маълум бир
интеллектуал синф томонидан тарғиб қилинган тренцендентал афсоналарга
эга эди: «Яҳудий пайғамбарлари ва руҳонийлари,
Юнон файласуфлари ва
софистлари, Хитой шоирлари, Ҳинд Браҳминлари, Буддист Санха ва Ислом
уламолари». Баъзи бир минтақалар бошқа авлод пайдо бўлиши орқасидан бир
цивилизация йўқ бўлиши орқали икки ёки уч авлод цивилизациясининг гувоҳи
бўлишган. 2.1 расмда асосий Евроосиё цивилизацияларининг ўзаро
муносабатлари
турли
вақтларда
қандай
ўзгарганлиги
ҳақида
соддалаштирилган (Кэрол Куиглидан олинган) диаграмма кўрсатилган.
Шунингдек, цивилизация географик жиҳатдан ҳам бўлинган. 1500
йилгача анд ва мезоамерика цивилизациялари бошқа цивилизациялар билан
ҳам, ўзаро ҳам алоқа қилмаган. Дастлаб Нил водийлари,
Тигр ва Евфрета,
Ҳинд ва Сариқ денгиз цивилизациялари ҳам ўзаро ҳамжиҳат бўлмаган. Вақт
ўтиши билан, Шарқий Ўртаер денгизи, Жануби-Ғарбий Осиё ва Шимолий
Ҳиндистон цивилизациялари ўртасида алоқалар кўпайишни бошлади. Бироқ,
цивилизациялар бир-бирларига яқин бўлган
масофалар ва ушбу масофани
босиб ўтадиган транспорт воситаларини чекланганлиги алоқа ва тижорат
муносабатларига тўсқинлик қилди. Ўртаер денгизи ва Ҳинд океанида
қандайдир савдо-сотиқ давом этаётган бир пайтда, «отлар, карвонлар ва дарё
флотлари милоддан аввалги 1500 йилгача дунё цивилизацияларини оз
миқдорда бўлса ҳам ўзаро алоқаларини ушлаб
турган ягона транспорт
воситаси
эди.
Ғоя ва технологиялар бир цивилизациядан бошқасига ўтиб келган, лекин бу
асрларни талаб этарди. Босиб олиш натижасида бўлмаган энг муҳим маданий
диффузия бу Буддизм Шимолий Ҳиндистонда пайдо бўлганидан кейин олти
аср ўтгач Хитойга ёйилиши бўлган. Босиб чиқариш (нашр қилиш) милоддан
аввалги саккизинчи асрда Хитойда ихтиро қилинган, ўн биринчи асрда эса
кўчма турдагиси. Лекин бу технология ўн бешинчи
асрга келибгина кириб
борган. Қоғоз эрамиздан олдинги иккинчи асрда Хитойда пайдо бўлган,
Японияга еттинчи асрда кириб келган ва Ғарб томон ёйилиб, саккизинчи асрда
Марказий Осиёга, тўққизинчида Шимолий Африкага, Испанияга ўн иккинчи,
Шимолий Европага эса ўттизинчи асрда кириб борган. Хитой ихтироларидан
яна бири, тўққизинчи асрда ясалган порох бир неча юз йил ўтгач арабларга
кириб, ўн тўртинчи асрда Европага кириб борган. Цивилизациядар ўртасидаги
энг драматик ва муҳим алоқалар бир цивилизациядан бўлган халқлар бошқа
халқларни забт этган, йўқ қилган ёки қул қилган пайтда содир бўлган. Одатда
бу алоқалар қонли, аммо қисқа ва табиатан эпизодик характерли эди.
Эрамизнинг VII асридан бошлаб Ислом олами ва Ғарб, шунингдек Ислом ва
Ҳиндистон ўртасида нисбатан узоқ ва баъзан кучли цивилизация алоқалари
вужудга кела бошлади. Асосан тижорат, маданий ва ҳарбий алоқалар
цивилизациялар доирасида ривожланган. Агар Ҳиндистон ва Хитой, масалан,
баъзан бошқа халқлар (мўғиллар, монголлар) томонидан босиб олинганида, бу
иккала цивилизациялар ҳам ўз цивилизациялари доираси ичида узоқ вақт
давом этадиган урушлар бўлиши мумкинлигини билишган. Шунга ўхшаб,
юнонлар бир-бирлари билан уришиб, бир-бирлари билан форслар ёки бошқа
Юнон
бўлмаганларга
қараганда
кўпроқ
савдо
қилишган.
Do'stlaringiz bilan baham: