№11 (725) 2022-yil 17-iyun



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/21
Sana23.07.2022
Hajmi2,29 Mb.
#842028
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Konchilar hayoti gazetasi

Тема номера
Хабар
Продолжение на стр. 4

бугун импорт ўрнини босувчи маҳ сулот-
ларни ўзлаштириш, маҳаллийлаш тириш 
кўр сат кич ларини ошириш комбинат иш
-
лаб чи қариш фаолиятида муҳим ўрин эгал
-
лайди. Хусусан, талаб юқори бўлган эҳтиёт 
қисмлар ва бутловчиларни маҳаллий кор
-
хоналарда ўзлаштириш мақсадида қатор 
амалий ишлар, манзилли чора-тадбир
-
лар кўрилмоқда. Кооперация алоқалари 
нафақат шартномавий келишувларга эри
-
шиш, балки соҳани ривожлантириш бўйича 
фикр алмашиш ва алоқаларни ўрнатиш 
учун ҳам катта имкониятлар майдонидир.
Жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Марка-
зий кон бошқармасида комбинат мутахассис-
лари ва республикамиздаги етакчи маҳаллий 
ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперация 
алоқаларини 
кенгайтиришга 
қаратилган 
ҳудудий саноат ярмаркаси бўлиб ўтди. Мамла-
катимиз саноати ютуқларининг амалий намо-
йиши бўлган мазкур тадбирда иштирокчилар 
кон бошқармасида маҳаллийлаштириш дасту-
рини рўёбга чиқариш, ўзаро ишбилармонлик 
муҳитини кенгайтиришга қаратилган жонли 
мулоқот, қизғин музокаралар олиб бордилар.
Ярмаркада комбинат раҳбарияти ва етак-
чи мутахассислари, хизмат ва бўлимларнинг 
бошлиқлари, муҳандислар ҳамда мамлака-
тимизнинг йирик хусусий ишлаб чиқарувчи 
корхоналари, 
тадбиркорлик 
субъектлари 
қатнашдилар. Жумладан, “Gidro Stanko Servis”, 
“Polipropilen Quvurlar”, “Hydrocomponent”, 
“Stalmet Group Servise”, “Vodiy Energomash 
Mexanika”, “SPZ-bearing”, “Chilon Lubricants”, 
“Aziatskiy Mashinostroitelniy zavod” каби 41 
та маҳаллий корхоналарнинг 100 дан ортиқ 
раҳбар ва вакиллари иштирок этишди.
Президентимизнинг 2022 йил 24 январ-
даги “Республикада ишлаб чиқаришни ри-
вожлантириш ва саноат кооперациясини кен-
гайтиришнинг самарали тизимини яратиш 
чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижро-
си доирасида ташкил этилган ярмарка кон-
металлургия соҳасида кооперация алоқаларини 
кенгайтириш ва мустаҳкамлашга хизмат 
қилади. Комбинатда импортни қисқартириш, 
маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, иш-
лаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини 
ошириш бўйича қатор тизимли ишлар олиб 
борилаётганининг амалий натижаси бўлган ва 
икки кун давом этган тадбир амалий ишчан-
лик руҳида давом этди. Унда маҳаллий кор-
хоналар вакиллари экскаваторлар, бурғилаш 
ускуналари, тегирмонлар, тепловозлар, каръ-
ер автоағдаргичлари учун зарур бўлган минг 
турдан ортиқ импорт эҳтиёт қисмлар ва бут-
ловчи маҳсулотларнинг намуналари билан та-
нишдилар. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва-
киллари кўргазмада намойиш этилган эҳтиёт 
қисмларни тайёрлаш юзасидан ўз таклиф-
ларини билдиришди. Импорт қилинадиган 
эҳтиёт қисмларни маҳаллий корхоналарда 
тайёрлашга қаратилган “Йўл хариталари” ту-
зилиб, бу борада ҳамкорлик шарт номалари ту-
зиладиган бўлди. Шунингдек, улар комбинат 
томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга 
қаратилаётган эътибор учун миннатдорчилик-
ларини билдирдилар. 
– Корхонамизда комбинат тизимида ишла-
ётган йирик автоағдаргичлар учун синтетик ёғ 
ва мойлаш маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 
йўлга қўйганмиз. Маҳсулотимиз лаборатория 
синовларидан муваффақиятли ўтди. Келгу-
сида ушбу импорт маҳсулотларни ўзимиз ет-
казиб беришни йўлга қўямиз, - дейди “Chilon 
Lubricants” масъулияти чекланган жамияти иш 
юритувчиси Денис Лобков.
Анъанавий тарзда ўтказиладиган бундай 
учрашувлар тармоқлараро кооперацияни ри-
вожлантириб қолмасданш, балки республи-
камизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар 
тўғрисида потенциал ҳамкорларни кенг ха-
бардор қилиш имкониятини беради. Шу би-
лан бирга, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 
билан хўжалик алоқаларини ўрнатиш ва 
мустаҳкамлаш, янги ҳамкорлар билан шартно-
малар тузиш, маҳсулотлар экспортини йўлга 
қўйишга ҳам ёрдам беради.

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish