Ўзбекистон республикаси ҳисоб палатаси


IV. Бюджетномада кўзда тутилган бюджет сиёсатининг асосий



Download 0,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/83
Sana23.07.2022
Hajmi0,82 Mb.
#841364
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   83
Bog'liq
0f201f4b-3b58-cd8d-3e4b-a5b3e6666368

IV. Бюджетномада кўзда тутилган бюджет сиёсатининг асосий 
йўналишлари, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг 
харажатлари таҳлили, Ҳисоб палатасининг таклиф ва мулоҳазалари
4.1. 2022 йилги бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари 
2022 йилга мўлжалланган бюджет сиёсатининг устувор йўналишлар 
сифатида қуйидагилар назарда тутилган:
бюджет сиёсатининг ижтимоий йўналтирилганлигини, жумладан соғлиқни 
сақлаш, таълим ва ижтимоий ҳимояни ривожлантиришни таъминлаш; 
йиллик бюджетни шакллантиришда “натижага йўналтирилган бюджет” 
тизимини босқичма-босқич тўлақонли жорий этиш; 
Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш мақсадида, илғор хорижий 
тажрибадан ҳамда халқаро молия институтлари экспертларининг тавсияларидан 
келиб чиққан ҳолда солиқ-бюджет сиёсатининг узоқ муддатли чекловлари – 
“Фискал қоидалар”ни ишлаб чиқиб, бюджет қонунчилигига киритиш; 
бюджет очиқлигини янада ошириш, бюджет маблағлари сарфланишида 
жамоатчилик назоратини кучайтиришни таъминлаш мақсадида аҳолининг 
бюджет маблағларини тақсимлаш жараёнидаги фаол иштирокини янада 
кенгайтириш; 
бюджет харажатларини барқарор ривожлантириш мақсадларига боғлаш ва 
шу орқали барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадларга эришишни 
жадаллаштириш; 
гендер тенгликка эришишни бюджет жараёнларига интеграциялаш орқали 
гендер тенгликка йўналтирилган бюджетлаштириш
тизимини амалиётга 
босқичма-босқич жорий этиш. 
4.1.1
 
Қонуни лойиҳасида қуйидагилар кўзда тутилмоқда. Жумладан: 
Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика 
бюджетидан ажратиладиган маблағлардан фойдаланиш юзасидан: 
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан 
жорий йил учун соҳани ривожлантириш дастурларини шакллантириш, 
шунингдек юридик ва молиявий мажбуриятларни қабул қилиш фақат уларнинг 
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган 
маблағлар миқдори доирасида амалга оширилиши белгиланмоқда. 
Бунда, биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда 
ўзларининг жорий харажатлар таркибидаги дастурий ва бошқа харажатларига 
ажратиладиган маблағларни қайта тақсимлаш ваколати берилмоқда; 


40 
биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари Қорақалпоғистон 
Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан 
маблағ олувчи қуйи ташкилотларига ўзларига ажратилган бюджет маблағларининг 
чекланган миқдорларини 10 фоизгача Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 
йўналтириш белгиланмоқда; 
молия йилини биринчи ярим якунлари бўйича даромад прогнозларининг 
бажарилмаган ва жорий молия йилининг охиригача уларнинг келиб тушишига доир 
етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда республика бюджети умумий 
харажатлари ҳажмини 3 фоизигача Молия вазирлигининг таклифига кўра Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан, 3 фоизидан юқори миқдорларда Вазирлар Маҳкамаси 
таклифига биноан Олий Мажлис томонидан камайтириш тартиби ўрнатилмоқда. 
Бюджет тизимини узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш ҳамда давлат 
ташқи қарзи ҳажмининг ўсиш суръатларини секинлаштириш мақсадида: 
- молия йили якуний санаси ҳолатига Ўзбекистон Республикаси номидан 
ва унинг кафолати остида жалб қилинган давлат қарзи қолдиғининг миқдори 
жорий йил ялпи ички маҳсулотига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги; 
- 2022 йил давомида Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати 
остида ички ва ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги 
битимларнинг чекланган соф ҳажми 4,5 млрд АҚШ доллари, шундан Давлат 
бюджетини қўллаб қувватлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ 
бўлмаган чора-тадбирларни молиялаштириш учун - 2,0 млрд АҚШ доллари, 
инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун - 2,5 млрд АҚШ доллари 
миқдорида; 
2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат 
қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми - 6 трлн сўм миқдорида белгилаш 
назарда тутилмоқда. 
2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган 
бюджети тақчиллигининг юқори чегараси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 
2,5 фоиз миқдорида белгиланмоқда. 
Консолидациялашган бюджет таркибида бюджет ташкилотларининг 
бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари ва харажатлари таҳлили 
маълумот тарзида келтирилмоқда. 

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish