Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/80
Sana23.07.2022
Hajmi2,78 Mb.
#840249
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   80
Bog'liq
Axloq va nafosat falsafasi (Abdulla Sher Bahodir Husanov)

АДАБИЁТЛАР: 
1.
Каримов И. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т., Ўзбекистон, 1996. 
2.
Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., Ўзбекистон. 2008. 
3.
Авлоний А. Танланган асарлар. 2-китоб. Т., Маънавият. 1998. 
4.
Абдуллаев М. Эстетическая культура. Т., Фан, 1991. 
5.
Горын В.И. Общественно-эстетический идеал. Киев, Нуакаво Думка, 
1983. 
6.
Кучерюк Д.Ю. Эстетика труда. Киев, Выша школа, 1989. 
7.
Лановенко О.П. Художественное воспитание. Киев. Наукаво думка.1987. 
8.
Махмудов Тилаб. Эстетика и духовные ценности. Т., Шарк. 1993. 
9.
Мингйиллик маърузаси. Талабалар учун қисқа баѐн. Т., 2003. 
10.
Миллий истиқлол ғоясининг асосий мақсад ва вазифалари. Т., Ижод 
дунѐси. 2002. 
11.
Органова О.Н. Специфика эстетического воспитания. М.. 1986. 
12.
Природа искусства и теория эстетического воспитания. М., 1980. 
13.
Пути и средство эстетического воспитания. М., Наука. 1989. 
14.
Толстых В.И., Эренгросс Б.А., Макаров К.А. Эстетическое воспитание. 
М.. Высшая школа. 1979. 
15.
Фитрат А. Адабиѐт қоидалари. Т., Ўқитувчи. 1995. 
16.
Шиллер Ф. Собрание сочинений в 7 т. Т.6. М., ГИХЛ, 1957. 
17.
Эстетическое воспитание студентов. М., Высшая школа. 1980. 
18.
Ҳусанов Б. Ботин-у зоҳир уйғун. Соғлом авлод учун журн. 2007. №3. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
www.ziyouz.com kutubxonasi


250 
ДИН ВА САНЪАТНИНГ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ 
 
Диний-бадиий қонун, диний-бадиий рамз, диний-бадиий идеал 
 
Ўрта асрлар тарихда умумжаҳоний динларнинг вужудга келиши ва 
мустаҳкамланиши билан муҳим ўрин эгаллайди. Инсониятнинг нисбатан 
афкор қисми бу даврда тавҳидни англаб етди. Натижада жаҳоннинг жуда 
катта қисмида-Осиѐ, Оврўпа ва Африкада уч дин ҳукмронлик мавқеини 
эгаллади. Арабистон, Эрон ва Турон минтақаларида мусулмонлик, Ҳинди-
хитой минтақасида буддҳачилик, Оврўпада насронийлик умумжаҳоний 
динлар сифатида майдонга чиқди. 
Маълумки, ҳар бир диний эътиқод даъвациз, тарқибот-ташвиқоциз кенг 
омма орасига кириб боролмайди. Фақат муқаддас китоблар ва ибодатхоналар 
орқалигина кўзланган мақсадга эришиш қийин. Шу боис даъватнинг янада 
кенгроқ, бошқа маънавий ҳодисалар кўмагида олиб борилиши табиий 
зарурат сифатида юзага чиқди. Натижада асосий воситалардан бири 
сифатида дин санъатни танлади. Зеро санъат барча ифода шакллари ичида 
универсаллиги билан ажралиб туради: у бир варакайига ранг-баранглик, 
мукаммаллик ва жонлилик хусусиятларига эга. Шундай қилиб, умумжаҳоний 
динлар санъат билан ҳамкорлик қила бошлади. Ана шундай ҳамкорлик 
маҳсулида туғилган ижодни биз диний-бадиий асар деймиз. 
Диний-бадиий асарда рамз алоҳида ўринга эга. Рамзнинг ўзига хос 
хусусияти шундаки, у ўз мазмунини эмас, бутунлай бошқа мазмунни 
англатадиган шакл, ўз моҳиятини эмас, бутунлай бошқа моҳиятни 
ифодалайдиган ҳодиса, қисқаси, бутунлай бошқа ботинни ифодаловчи 
зоҳирдир. Шу боис ҳам у сирли, яширин: уни муайян билимга эга бўлмай 
туриб англаш мумкин эмас. Чунончи, нур, олов Аллоҳнинг моҳияти, доимий 
ѐруғлик сочувчи ва шу билан мавжудотга жон бахш этувчи абадий ҳамда 
мутлақ зиѐнинг рамзи. Насронийлар ҳаворийлари бошидаги нурли гардиш 
(нимба) эса уларнинг авлиѐлигини, Худога яқинлигини англатади. Ёки 
биринчи маърузада айтиб ўтганимиз мусулмон меъморчилигидаги гумбаз – 
Худо жамолининг, гўзаллигининг, минора – Худо қудратининг, 
пештоқлардаги оятлар – Худо сифатининг рамзлари эканини эслайлик. 
Буддҳачиликда ғилдирак ѐки оловли доира Буддҳа таълимотининг баъзан эса 
Буддҳанинг ўзини англатади. 
Идеал муаммоси ҳам диний-бадиий жанрда ўзига хос тарзда талқин 
этилади. Умуман олганда, идеални маълум маънода, антиқа ҳолат – парадокс 
дейиш мумкин. Унда бор нарса йўқ нарсанинг мезони билан ўлчанади, яъни 
мавжуд нарсага ѐки ҳодисага ўша пайтда мавжуд бўлмаган нарса ѐки воқелик 
талаблари билан ѐндашилади. Масалан, ахлоқий идеални олайлик. У, 
шубҳасиз, инсонни келажакда эришилиши лозим бўлган ахлоқий 
юксакликка, яъни, олға чорлайди. Лекин унинг учун ўтмишдаги, яъни 
ортдаги ахлоқий қиѐфа идеал бўлиб хизмат қилади. Бунинг устига диний-
бадиий идеал ҳаѐтий идеалдан кескин фарқ қилади, у ҳеч қачон ўзгармайди: 
ҳеч қачон биз учун – Муҳаммад алайҳиссаломдан, насронийлар учун – 
www.ziyouz.com kutubxonasi


251 
ҳазрати Исодан, яҳудийлар учун – ҳазрати Мусодан ўзга, янги пайғамбар 
пайдо бўлмайди. Ҳаѐтий идеал эса ўз ҳаѐтимиз давомида шоҳид 
бўлганимиздек, вақт, мафкура, давлат тузуми, миллий озодликни йўқотиш 
ѐки унга эришиш ва шу сингари омиллар туфайли ўзгариб туради. 
Барча диний-бадиий асарлар муайян, қатъий қонунлар воситасида 
яратилади. Қонунлар йиллар ѐки асрлар мобайнида ишлаб чиқилган 
мустаҳкам, яъни қонунлаштирилган тизимга асосланади. Сўз санъатидаги 
диний-бадиий қонунни авлиѐлар ҳаѐтига бағишланган қиссалар, достонларда 
кўриш мумкин. Уларда бўлажак авлиѐ ѐшлигида бошқа болалардан ажралиб 
туради, ўйин-кулгиларга қўшилавермайди, каттарганида Аллоҳга суюкли 
банда бўлиб, мўъжизалар кўрсатади ва умрининг охирида ноқис, калтабин 
уламолар ѐки ҳукмдорлар томонидан қатл этилади. Масалан, «Шоҳ Машраб 
қиссаси»ни олайлик: авлиѐ-гўдак она қорнида гапириб юборади, мактабга 
борганида, ҳаммани ҳайратда қолдириб, илоҳий шеър ўқиб, дарсхонадан 
чиқиб кетади, кейинчалик олисдаги пири муршидининг ўлими унга аѐн 
бўлади, ҳузурига мўъжизавий тарзда етиб келади ҳамда унинг имонини 
шайтон чангалида қутқариб қолади. Умри эса- қатл қилиниш билан ниҳоя 
топади. Насронийларнинг «Авлиѐлар ҳаѐти» («Житье святых») туркумидаги 
қиссалари ҳам шундай қонун асосида яратилган. 
Диний-бадиий қонун меъморликда ҳам яққол кўзга ташланади. 
Масалан, йирик масжид-жоменинг ташқи ва ички кўринишига эътибор 
қилайлик: кираверишдаги пештоқда Каломуллодан оятлар, бир ѐнда мезна – 
минора, томда гумбаз, ҳовлида таҳорат учун ҳовуз, ичкарида диний ва 
дунѐвий раҳбарларга аталган махсус жой – мақсура, фатволар ўқиладиган, 
ваъз айтиладиган минбар, қибла томонда меҳроб ва ҳоказо. Буларсиз жоме-
масжидни тасаввур қилиш қийин. Ёки насронийлар черковида меҳроб 
(алтар), девор-шифтларда Биби Марям, Исо алайҳиссаломнинг тасвирлари, 
гумбазлар, қўнғироқхона сингари унсурлар албатта бўлиши керак. 
Маълумки, диний маросимларда фотиҳа ўқилганда, айниқса ибодат 
пайтида инсон қалбида фориғланиш, тозариш рўй беради. Инсон кундалик 
ташвишлар, ғазаб, гина сингари майдакашликлардан фориғ бўлади, уларнинг 
ўрнини илоҳий орзулар, эзгу – амаллар қилиш фикри эгаллайди. Диний-
бадиий асарни эстетик идрок этиш жараѐнида ҳам худди шундай ҳолат рўй 
беради. Лекин бу фориғланиш ибодат жараѐнидагига нисбатан анча узоқ 
давом қилади; диний-бадиий асарнинг таъсири ҳатто бир неча кунга 
чўзилиши мумкин. Диний фориғланишни қалбда тутиб туриш учун эса 
ибодат ҳар куни такрорланади. Бунинг сабаби шундаки, ибодат фақат руҳий 
ҳолатнинг ўзи, санъат эса, яъни бадиий ѐки диний-бадиий асар руҳий ҳолат 
билан моддийликнинг омухталиги руҳ ва вужуд бирлигидир. Шу боис у 
инсонга яқинроқ, зеро инсон руҳ ва вужуд бирлигидан ташкил топган. 
Муқаддас динимиз бўлган Ислом дини мамлакатимизда маънавиятни 
юксалтиришдаги асосий мезонлардан бири саналади. Ислом дини айни 
пайтда шахсни бадиий-эстетик тафаккурини юксалтириш, унинг эстетик 
дунѐқарашини ўстириш, эстетик маданиятини шакллантиришда Ислом 
динининг ўрни беқиѐс. Шу боис баъзи бир ақидапарастларнинг ислом дини 
www.ziyouz.com kutubxonasi


252 
санъат билан сиғишмайди, деган гаплари бутунлай нотўғри. Зеро, Қуръони 
каримнинг ўзи ҳар жиҳатдан мутлақ илоҳий санъатдир. Ундаги оҳанг, 
қофиялар, услуб, қиссалар ҳаммаси мўминлар қалбида Аллоҳнинг буюк, 
қудратли ва гўзал зот эканига ишонч туйғусини, Унинг гўзаллигидан 
ҳайратланиш ҳиссини уйғотади. Чунончи, «Юсуф» сурасидаги Юсуф 
алайҳиссалом қиссаси бадиий асар сифатида ҳам кишини тонг қолдиради. 
Суранинг 3-оятида Аллоҳ шундай марҳамат қилади: «(Эй Муҳаммад) Биз 
Сизга ушбу Қуръон сурасини ваҳий қилиш билан қиссаларнинг энг гўзалини 
сўйлаб берурмиз». Таниқли исломшунос, Қуръонга совуқ тадқиқотчи нигоҳи 
билан эмас, балки улкан ҳаяжон ва эҳтиром ила мурожаат қилиб, уни бош 
ҳарфлар билан ѐзиладиган «Китоб» деб атаган Михаил Борисович 
Пиотровский Юсуф қиссаси ҳақида сўз юритар экан, уни бир умумий оҳангга 
эга, деярли бир қофиядаги яхлит бадиий асар деб таърифлайди; унинг, бошқа 
қуръоний ҳикоятлардан фарқли ўлароқ, тингловчиларга шаклий-бадиий 
жиҳатдан ҳам лаззат бахш этишга мўлжалланганини таъкидлайди. 
Дарҳақиқат, Қуръони каримдаги Юсуф қиссаси Аллоҳнинг ўзи томонидан 
сўйланган илк исломий диний-бадиий асардир, исломий санъатнинг илк ва 
гўзал намунасидир. Демак, санъатнинг, хусусан, сўз санъатининг ибтидоси 
Аллоҳдандир. 
Бу борада мавлавия тариқатининг зикрига мурожаат қилиш ўринлидир. 
Маълумки, бу сулукнинг зикри ўзининг ниҳоятда эстетиклаштирилгани 
билан ажралиб туради: унда ҳам шеър, ҳам мусиқа, ҳам қўшиқ, ҳам театр 
санъати унсурлари мужассам. Аллома Е.Э. Бертельс мавлавия тариқати 
дарвишлари зикр тушадиган асримиз бошларидаги такя театрга ўхшаш 
саҳнали бино эканини, унга кираѐтганда беш пиастрга чипта олиш, соябон, 
қалин уст-бошларини топшириш кераклигини айтади. На фақат бино ва унга 
кириш усули, балки зикрнинг ўзи ҳам театрни эслатади. Томошабинлар 
жойлашиб бўлган залга тўққиз, ўн бир ѐки ўн уч дарвиш ва уларнинг кетидан 
шайх киради. Дарвишлар бир-биридан маълум масофада ташлаб қўйилган 
пўстаклар устига ўтирадилар, узоқ муддат жим қоладилар. Жимликни шайх 
бузади: дастлаб фотиҳа ўқилади, сўнг най оҳиста қайғули оҳангда янграб, 
бемаврид ҳаѐтдан кўз юмган Шамсиддини Табризий ҳақида нола қилади. 
Ундан кейин ҳофиз дарвишлик ҳаѐтини мадҳ этувчи ғазални найга жўр 
тарзда куйлайди, қўшиқ оҳанглари остида дарвишлар ўринларидан туриб, 
меҳробга яқинлашадилар ва Жалолиддин Румий номи битилган лавҳ-тахтага 
таъзим бажо келтириб, зал бўйлаб айланма ҳаракат бошлайдилар. Мусиқа 
кучаяди. Танбур жўр бўлади. Дарвишлар мовий ѐпинчиларини ечиб, конус 
шаклидаги оқ кўйлакларида қоладилар. Улар бирма-бир шайх этагига 
юкиниб, сўнг қўлларини ѐзиб, айлана бошлайдилар, оқ кўйлаклар шишиб, 
улкан қўнғироқ шаклини олади; ҳар бир дарвиш катта ѐки кичик доирада 
айланади-ҳаракатлар қатъий қонун асосида давом этади ва мусиқага мос 
равишда тезлашиб боради. Ниҳоят, танбур сўнгги зарбда кескин жаранглайди 
ва дарвишлар яна пўстаклар устига ўлтирадилар. Яна қўшиқ янграйди: 
Кўнгил ҳайрон ўлибдир ишқ алиндин ишқ алиндин... 
www.ziyouz.com kutubxonasi


253 
Жигар бирѐн ўлибдир ишқ алиндин, ишқ алиндин 
Яна қўшиқ оҳанглари остида зикр бошланади
1

Албатта бу зикрни оддий эътиқодий манзара, исломий ибодатнинг бир 
тури сифатида, менсимасдан кузатган одам унда яхлитлик кўрмайди. Лекин 
кимда-ким унга муайян билим ва оқилона нигоҳ билан қараса, у албатта 
яхлит оламни илғаб олади: ўртадаги шайх – Аллоҳга бўлган муҳаббат рамзи, 
атрофдаги дарвишлар эса – ўша муҳаббат ўқи теграсида айланаѐтган 
сайѐралар. Инсон ҳам, ташқи дунѐ ҳам – ҳаммаси бир бутун оламдан иборат, 
ҳаммасини Худога бўлган муҳаббат ҳаракатга келтиради. Бу зикр театр 
санъатининг ажойиб намунаси сифатида ҳам эътиқодий-фалсафий, ҳам 
бадиий-эстетик яхлитликка, теранликка эга.
Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаш жоиз. Баъзи оврўпалик 
шарқшунослар ва санъатшунослар исломий санъатга жиддий эътибор 
қилмасдан, 
менсимасдан 
муносабатда 
бўладилар. 
Бунинг 
асосий 
сабабларидан бирини, бизнингча, исломий санъатнинг моҳиятини, ўзига хос 
услубий сирларини тушуниб етмасликдан, иккинчисини оврўпапарастликдан 
ва учинчисини исломни насронийликка нисбатан қуйи даражадаги дин деб 
қарашдан изламоқ лозим. Уларнинг фикрига кўра, гўѐки исломий диний-
бадиий асарлар чуқур фалсафий моҳиятдан йироқ, олам ҳақида бир бутун, 
яхлит тасаввур бера олмайдиган нисбатан мавҳум санъат. Ж. Дюамель, 
Х. Гибб, Л. Массиньон, А. Мюллер, Н. Хаников сингари оврўпалик олимлар 
ана шундай фикр билдирадилар.
Бу каби ѐндошувлар Ислом дини ҳаѐт синовларида ўзини оқлаган 
қадрият эканлигини тўғри англамайдиган кишиларда турли хил қарашларни 
пайдо қилади. ―Шу нуқтаи назардан қараганда, муқаддас ислом динимизни 
пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва 
бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаѐтган ѐш 
авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг 
тарғиб этиш‖
2
бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бўлиб қолмоқда.
Ислом дини ўз фазилатлари билан бошқа динлар орасида муносиб ўрни 
ва мавқеига эга: Ислом илм-фан, маданият ва санъатга катта рағбат 
кўрсатади. Хатто, Ғарб олимларининг Ислом маданияти ҳақидаги гувоҳлик 
беришларича ―Мусулмонлар ўрта асрларда илм, фан ва фалсафада ягона 
эдилар. Улар бу нарсаларни қадамлари қаерга етса, шу ерга тарқатдилар. Бу 
нарсалар улар орқали Оврупода ҳам тарқалди. Оврупонинг уйғониши ва 
тараққиѐтининг асосий сабабчилари ҳам мусулмонлардир‖.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг Ислом цивилизациясидаги ўрнини дунѐ 
ҳамжамияти эътироф этмоқда. Шу боис, ISESCO томонидан Тошкент 
шаҳрининг 2007 йилда Ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилиниши 
бежиз эмас.
1
Қаранг: Бертельс Е.Э. История литературы и культуры Ирана. М., Наука, 1988. С. 513-516. 
2
Иқтибос: Каримов Ислом. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., Ўзбекисон. 2008. 37 б. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


254 

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish