ходимларининг лавозим маошлари қандай белгиланди?
Жавоб:
Республикада ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам
миқдори лавозим разряди учун белгиланган таъриф коэффициентининг
1,7 баробарга оширилган миқдорига кўпайтириш орқали аниқланади
272-савол. Ходимларга махсус унвон ва кўп йиллар хизмат
қилганлик учун устамаларни ҳисоблаш қайси тартибда амалга
оширилади?
Жавоб:
Ходимларнинг
лавозим
маоши
(рағбатлантириш
коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) махсус унвон ва кўп йиллар хизмат
қилганлик учун белгиланган устама миқдори (фоизи)га кўпайтирилади
273-савол. Бюджет ташкилотларида касса ва ҳақиқий ҳаражатлар
деганда нималар тушунилади?
Жавоб:
Тўлов топшириқномалари ёки мемориал ордерлар билан
тўланган маблағлар касса ҳаражатлари, ҳисобланган (берилган) иш ҳақи
тўловлари ёки ҳисоб-фактураларда кўрсатилган суммалар ҳақиқий ҳаражатлар
ҳисобланади.
274-савол. Хизмат
сафарига берилган маблағни ходимнинг
розилигисиз ушлаб қолиш мумкинми?
Жавоб:
Меҳнат кодексининг 164-моддасига асосан хизмат сафарига
берилган маблағни ходимнинг розилигисиз иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин
275-савол. Давлат ҳаридларини амалга ошириш турларини айтинг?
Жавоб:
электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун
ўтказиладиган аукцион, танлов, тендер ва ягона етказиб берувчи билан амалга
ошириладиган давлат ҳаридлари (тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар).
276-савол. Хизмат сафари ҳаражатлари ҳисоботида йўл ҳужжатлари
мавжуд бўлмаса қанча миқдорда тўланади?
Жавоб:
Ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг
0,08 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда тўланади
277-савол. Капитал
таъмирлаш реконструкция ҳаражатлари
Do'stlaringiz bilan baham: |