232
1263-савол. Навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш тўғрисида низом
нечта бобдан иборат?
Жавоб
: 6 та бобдан иборат.
1264-савол. Тезкор вазиятдан келиб чиқиб, раҳбариятнинг тегишли
буйруғи ёки кўрсатмаси билан хизматни бажаришнинг кучайтирилган
тартибига ўтилган ҳолда навбатчилик гуруҳининг таркиби кимларнинг
ҳисобига кучайтирилиши мумкин?
Жавоб
: Навбатчилик гуруҳининг таркиби давлат солиқ
хизмати
органининг бошқа бўлинмалари ходимларини жалб қилиш орқали
кучайтирилади.
1265-савол. “Ишонч телефони” фаолияти ДСҚнинг қайси буйруғи
асосида амалга оширилади?
Жавоб
: 2021 йил 17 майдаги 248-сонли буйруғи.
1266-савол
.
“Ишонч телефони”га ҳисоб-китоб терминали билан
боғлиқ муаммолар юзасидан тушган мурожаатларнинг ижросини
таъминлаш неча кунга белгиланади?
Жавоб
: 15 кунга белгиланган.
1267-савол
.
“Ишонч телефони”га тушган мурожаатнинг ижросини
таъминлаш қайси қонун талаблари асосида амалга оширилади?
Жавоб
: Ўзбекистон
Республикасининг “Жисмоний ва
юридик
шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни
1268-савол. “Ишонч телефони”га юридик шахслардан тушган
мурожаатларда қандай маълумотлар акс эттирилиши лозим?
Жавоб
: Юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта
манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти
баён этилган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: