200
1090-савол. Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳудуднинг
инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўриш
Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларига
кирадими?
Жавоб:
Кирмайди.
1091-савол. Ҳоким ёрдамчиси “маҳаллабай” ишлаш тизимини
амалиётга самарали жорий этиш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар
дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга субсидия
берилишида ваколати мавжудми:
Жавоб:
мавжуд.
1092-савол. Ҳоким
ёрдамчилари амалга оширилган ишлар
натижадорлиги юзасидан қандай тартибда ҳисобот бериб бориши
белгиланган?
Жавоб:
Ҳар ойда туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт
ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимига.
1093-савол. Ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритаётган
шахсларни лавозим бўйича ўстириш юзасидан таклифлар қайси
ташкилот томонидан шакллантирилади?
Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат
хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан.
1094-савол. Ҳоким ёрдамчиси “маҳаллабай” ишлаш тизимини
амалиётга самарали жорий этиш мақсадида аҳолини касб-ҳунар ва
тадбиркорликка ўқитишда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
билан ҳамкорлик қиладими?:
Жавоб:
Қилади.
1095. Ҳоким ёрдамчиси Якка тартибдаги тадбиркорларни давлат
руйҳатидан ўтказиб ваколати мавжудми?
Do'stlaringiz bilan baham: