940-савол. Ўзбекистон Республикасида қонунларни аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни қайси орган амалга оширади? Жавоб : Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан.
941-савол. Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга қандай ҳужжатларни бериши шарт? Жавоб: Меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасининг бекор
қилиниши ҳақидаги буйруқнинг нусхасини.
942-савол. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси нечта модда, бўлим ва бобдан иборат? Жавоб: 128 модда, 6 бўлим, 26 бобдан иборат.
943-савол. Юридик хизмати ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилишда қайси орган билан келишилади? Жавоб: Адлия органлари билан.
944-савол. Юридик хизмат ходимларининг аттестaциядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати қанча? Жавоб : Уч йил.
945-савол. Солиқ органлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғридаги кодекснинг қайси моддалари кўриб чиқилади? Жавоб : МЖтКнинг
159-1,
168,
174-модда
учинчи
қисми
ва 215-3-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар
тўғрисидаги ишлар давлат солиқ органлари томонидан кўриб чиқилади.
946-савол. Юридик хизмат ходимларининг аттестaциядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати қанча? Жавоб : Уч йил.
180
947-савол. Солиқ назорати нима? Жавоб : Ваколатли органларнинг солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари
томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан
назорат қилишга доир фаолият